Перспективы вхождения узбекистана в


БУХОРО ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАБИИЙ-



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАБИИЙ-
ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ 
Болтаева М.Ш., БухДУ 
 
Жаҳон 
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ўсишни таъминлашда 
минтақаларнинг ўрни ва обрўси ошиб бормоқда. Бир қатор илмий тадқиқотларда ҳуқуқий ва 
иқтисодий омиллар таъсир минтақада туризм тармоғини ўсиш нуқталаридан бирига 
айланаётганлиги исботлаб берилган
1

Давлат томонидан минтақани бошқаришнинг муҳим механизми сифатида, унинг 
ривожланиш стратегияси ва мақсадли дастурини мамлакат ва ишлаб чиқаришдан иборат. Бу 
вазифани ҳал қилиш учун авваламбор минтақалар ва улардаги етакчи тармоқларнинг 
салоҳиятини чуқур ўрганиш, мавжуд талаб ва таклифларни аниқлаш лозим. Ҳозирги кунда 
Ўзбекистонда минтақаларда, жумладан Бухоро вилояти ва унинг етакчи тармоғи туризм 
салоҳиятини ўрганиш даражаси талабларга жавоб бермайди. Мавжуд салоҳиятни ҳар 
тарафлама ўрганмасдан, унинг самарали йўналишларини аниқламасдан, иқтисодиётнинг барча 
соҳалари билан ўзаро боғламасдан туризмни келажакдаги ривожланишини асослаб бериш 
қийин. Олимлар ва мутахассислар ўртасида минтақа ва туризм салоҳиятини аниқлаш бўйича 
ягона фикр йўқ. Кўпроқ салоҳиятининг айрим турларига эътибор қаратилган ҳолда, уларни 
умумий баҳолаш услублари ҳали ишлаб чиқилмаган. Фикримизча, мавжуд салоҳиятни 
ўзгартиришга минтақадаги ўзига хос иқтисодий ва ижтимоий вазият таъсир кўрсатади. Шу 
сабабли туризм салоҳиятини минтақани иқтисодий ўсиш билан бевосита боғланган ҳолда 
ўрганиш ва таркибини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бу ўринда вилоятда иқтисодий ўсишни 
таъминловчи маҳаллий салоҳият ўртасида ўзаро умумий боғлиқ борлигини қайд этиш лозим. 
Туризм ўзига хос комплекс ва кўп тармоқли характерга ега бўлиб, вилоятнинг табиий-
иқтисодий салоҳиятининг деярли барча йўналишларини қамраб олади. Aсосий фарқ 
салоҳиятнинг асосий йўналишлари ва уларнинг таркибини шакллантиришда айрим 
аниқликларни кўрсатиш лозим. Масалан, табиий салоҳиятдан туризм учун энг асосийлари 
географик жойлашув, иқлим, гидрогеология объектлари (сув магистрал каналлари ва 
корхоналари), чўллашув зонаси ўзига хос ўринга эга. Туризмнинг асосий салоҳияти тарихий 
обидалар ва ёдгорликлар бўлиб, иқтисодиёт миқёсида умумий кўринишга эга. Инфратузилма 
салоҳиятида туризм учун сайёҳларни жойлаштириш объектлари муҳимдир.   Вилоятнинг 
1
Гаврилов А.Ю. Развитие методологии оценки ресурсного потенциала туризма на по региональном уровне. Москва, 2015, - 
C.18.; Гулямов Б. Развитие туристической индустрий гарантия экономического развития. Экономический вестник Узбекистан. 
2017, №3, - C.60 


107 
асосий салоҳияти қадимий, тарихий обидалар ҳисобланиб, улар дунё ҳамжамияти томонидан 
тан олинган. Табиий салоҳиятининг ўзига хослиги вилоятнинг географик жойлашуви, иқлими, 
мавжуд ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, гидрология иншоотлари, чўлларнинг сайёҳлик 
имкониятлари билан белгиланади.
Мустақиллик йиллари вилоятда инфратузилма салоҳиятини маълум даражада 
ривожланишига эришилди (йўл ва инженерлик иншоотлар, меҳмонхоналар, кенг тарқалган 
миллий овқатланиш тизими, транспорт объектлари ва вазифалари, ҳордиқ чиқариш 
муассасалари ва бошқалар). Aлоҳида ажратилган ижтимоий салоҳиятда демографик вазият, 
аҳолини ёши таркиби, меҳнат ресурслари, кадрларни тайёрлаш, ижтимоий инфратузилма 
объектлари, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги, аҳоли табақалашувида ўрта синфни ўрни 
ва шаклланиши муҳим аҳамиятга эга. 
Иқтисодий салоҳиятдан устувор йўналишлар сифатида информацион технологиялар ва 
инновацияни кенг қўллаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларини ривожлантириш, 
молиявий таъминлаш ва бошқарув тизими ажратиб кўрсатилган. Илмий адабиётларда 
минтақавий туризм салоҳиятини баҳолашга бағишланган бир қатор услублар олимлар 
томонидан таклиф етилган, лекин ягона услуб ҳали ишлаб чиқилмаган.

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish