55
Маҳкамасининг “Нанай кичик туристик зонаси”ни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”
тасдиқланди.
Бугунги кунга келиб, туризм соҳаси иқтисодиётнинг муҳим энг юқори ва тез даромад
келтирадиган соҳага айланиб бормоқда. Туризм соҳасини жадал ривожлантириш борасида
республикамизда бир қатор қонунлар, меъёрий хужжатлар ва дастурлар қабул қилинди.
Наманган вилоятида ҳам ушбу соҳани ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар
амалга оширилмоқда.
Жумладан, Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” парки
вилоятимизнинг туристик салоҳияти ва жозибадорлигига ўзининг жуда катта ижобий
таъсирини кўрсатади. Мазкур паркнинг умумий қиймати 171 миллион АҚШ
долларини
ташкил этади. 110 гектар майдонни эгаллаган ушбу паркда очиқ ва ёпиқ сузиш хавзаси, кичик
ўйингоҳ, тўрт юлдузли мехмонхона, савдо шахобчалари, кутубхона ва хунармандлар маркази
ташкил этилган. Энг эътиборлиси, ушбу боғда йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатилади.
Чортоқ туманидаги "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Чортоқ Ресорт” МЧЖ
шаклидаги Ўзбекистон-Нидерландия қўшма корхонаси томонидан умумий лойиҳа қиймати
149,0 миллиард сўм бўлган 250 ўринли, замонавий чет эл технологияларига асосланган
“Санатория соғломлаштириш маркази” барпо этилмоқда. Ушбу марказ 15,2 гектар ер
майдонига эга бўлиб, йил давомида 6000 фуқарога, шундан 2300 хорижий сайёҳга хизмат
кўрсатишимконига эга бўлади.
Наманган вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий
сайёҳларнинг ташрифини кўпайтириш учун уларга қулай шароитлар яратиш, хизматлар
турини кенгайтириш мақсадида Наманган вилоятида “Санитар-гигиена узеллари ҳолатини
яхшилаш” маҳаллий дастури ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу дастурни амалга ошириш мақсадида “МЭГА ГРОМАДА МЕБЕЛ” МЧЖ билан
Наманган вилоятида замонавий модулли санитар-гигиеник шаҳобчалари қуриш бўйича
келишувлар олиб борилмоқда.
Наманган шаҳридаги “Ойдин Плаза” мехмонхонасида вилоят туризм бошқармаси
ҳамда вилоятдаги мавжуд мехмонхоналар рахбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм
тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарори
ижроси бу жараёнда мехмонхоналарга яратилаётган имтиёзлар, тизимда учраётган муаммолар,
мехмонхонага ташриф буюрган туристларга кўрсатиладиган хизматлар муҳокама қилинди.
Наманган вилоятида туристик фаолиятни амалга оширувчи фирма ва ташкилотлар сони
2 та. Бу фирма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда 28 та сайёҳлик йўлланмалари сотилган
бўлиб, қиймати 324,8 млн сўмни ташкил қилди.
Вилоятда учта йирик туристларга хизмат кўрсатадиган “Наманган”, “Ойдин плаза” ва
“Буюк Ипак йўли” брендига эга бўлган мехмонхоналар мавжуд.
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуднинг хусусият ва имкониятидан келиб чиқиб,
янги корхоналар ташкил этиш, иш ўринлари яратишга оид топшириғига асосан комплекс
ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган “Чортоқ ресорц”
санаторийси
яқингача қаровсиз эди. Маҳаллий тадбиркор ва хорижий инвесторларнинг жами 25 млн
долларлик сармояси эвазига бугун бу ерди 15 гектардан зиёд майдонда замонавий оромгоҳ
бунёд этилмоқда. Бу эса туманда туризм ҳамда экотуризмни ривожлантириш учун қўшимча
имкониятлар очади. Бу оромгоҳда иглатерапия йўлга қўйилади. Бу таянч-ҳаракат аъзолари ва
кичик тос-суяк касалликларини даволашга ёрдам беради.
Президент ушбу соғломлаштириш марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Чортоқда яна кўплаб санаторийлар ташкил этиш, уларни арзон, ўрта ва қиммат тарзда
56
таснифлаш орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш, рақобатни таъминлаш орқали
хизмат нархини тушириш бўйича топшириқлар берди.
Узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа доирасида кўплаб объектлар қурилиши кўзда
тутилган. Улардан бири Нанай туризм маркази 27,9 гектар майдонда барпо этилади.
Унинг
таркибига 549 ўринли беш юлдузли мехмонхона ва 241 ўринли тўрт юлдузли мехмонхона, 400
ўринли қишги ва ёзги томошалар зали, кўргазмалар маркази, хунармандлар устахоналари,
шунингдек қатор кўнгилочар иншоотлар киритилган.
Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, бу сихатгоҳда 78
та вилла мехмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан, кафе, тоғ дор йўли каби объектларни
барпо этиш режалаштирилган.
Қуйидагилардан келиб чиқиб, Наманган вилоятида янги шаклланаётган туризм
хизматларини янада ривожлантириш учун ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб,
туристларга хизмат кўрсатиш сифатини халқаро стандарт талабларига мос равишда ташкил
этиш, вилоятнинг Чортоқ, Нанай, Ахсикент ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўғрисида
видео, рекламалар тайёрлаб аҳолига
таништириш, интернет сайтларига жойлаштириш,
аҳолини, тадбиркорларни янада қизиқтириш бўйича ҳар ҳил тадбирларни йўлга қўйиш лозим
деб ҳисоблаймиз.
Тавсия этилган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши халқаро туризм бозорида
Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини бир неча поғонага оширади. Бу эса, Узбекистонда шу
билан биргаликда Наманган вилоятида ҳам туризм ривожланишининг узоқ муддатли стратегик
мақсадлари бўлган туризм тушумларини ўстириш экологик ва ижтимоий барқарорликни ҳамда
аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлашга кенг йўл очади.
Do'stlaringiz bilan baham: