283
илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари ўртасида ахборот алмашиш сифатини
яхшилаш, шунингдек, ишланмаларни тижоратлаштиришни рағбатлантириш;
кластердаги ички камчиликларни тўлдириш учун инвестицияларни жалб қилиш;
қўшма лойиҳалар орқали инфратузилма сифатини яхшилаш;
кластер иштирокчилари савиясини оширишга қаратилган таълим дастурларини
шакллантириш ва амалга ошириш;
таъминот занжирини ривожлантириш;
янги бизнес ташаббусларини юзага чиқариш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
Тематик туристик кластерлар иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг асосий
тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
барча кластер иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларини ўзаро ҳисобга олиш;
ҳамкорликнирнг стратегик барқарорлигини кафолатлаган ҳолда шартномалар ва узоқ
муддатли келишувлар асосида кластер иштирокчиларининг узоқ муддатли ҳамкорлигини
таъминлаш;
бозор талаби ва унинг тузилмасидаги мавжуд ёки кутилаётган ўзгаришлар билан боғлиқ
кластер иштирокчилари учун хавф-хатарлар пайдо бўлиши шароитида муаммоларни
биргаликда ҳал қилиш;
кластер ичидаги алоқа, ахборот алмашиш ва умумий лойиҳалар ва дастурларда иштирок
этиш ижодкорлиги учун максимал очиқликка асосланган ўзаро ҳамкорликнинг бозор
механизмларини ҳисобга олган ҳолда, туристик кластер иштирокчилари фаолиятини
мувофиқлаштириш;
ҳудудий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг лойиҳалари ва дастурларида (шу
жумладан, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган) иштирок этган ҳолда, ҳудуд
аҳолисининг манфаатларини ҳисобга олиш (ижтимоий масалалар, иш ўринлари яратиш,
экологик масалалар, инфратузилмани биргаликда шакллантириш));
кластер иштирокчиларининг ҳудуд, мамлакат ва халқаро даражадаги манфаатларини
умумлашган ҳолда ифода этиш;
кластер иштирокчиларини инновацион ривожланишга йўналтирилиш.
Шундай қилиб, ҳудуд иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида туризм индустриясини
шакллантириш ва уни барқарор ривожлантиришни биргина, бозор механизмлари орқали
таъмин этиб бўлмайди, бунинг учун албатта давлат кўмаги талаб этилади. Айнан шу ўринда,
давлат-хусусий бизнес шерикчилиги алоқаларини кўзда тутувчи ҳукумат, бизнес сектор,
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш
асносида, ҳудуд даражасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастурлар ва инновацион
лойиҳаларни изчил жорий этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим иқтисодий
катализатор вазифасини ўтайди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, кластерли ёндашув Самарқанд вилоятида
туристик тармоқ ва у билан боғлиқ бўлган барча инфратузилмани таашкилий-иқтисодий
жиҳатдан ривожлантиришда муҳим ўрин тутувчи механизм ҳисобланади. Кластер сиёсати
ҳудуд туристик салоҳиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва мамлакат иқтисодий
тараққиётини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Бунда тематик туристик кластерларни
яратишнинг оқилона шакллантирилган концепцияси Самарқанд вилоятида туризмни
ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: