214
Вилоят ҳудудининг ярмидан кўпроғи тоғ ва тоғолди районларидан ташкил топган. Бу ерда
адир минтақаси қўшни вилоятларга қараганда кенг тарқалган ва у боғдорчилик, узумчилик
ҳамда чорвачилик учун қулай ҳисобланади. Шу жиҳатдан Наманган вилоятининг ер фонди
ҳам каттароқ. Бироқ, унинг энг чекка шимолиғарбий қисми баланд тоғликлардан иборат.
Вилоятнинг ғарбий ва шимолий қисмида Чотқол, Қурама ҳамда Фарғона тизмалари
Ғарбий Тяншан тоғ тизмалари мавжуд. Уларнинг асосий қисми Поп туманида кузатилади.
Фарғона водийси, шу жумладан Наманган вилояти табиий бойликларига унинг дори-
дармон учун фойдаланиладиган турли хил шифобахш ўтлари ҳамда рекреация масканларини
ҳам киритиш мумкин. Бундай дам олиш масканларига Чортоқ, Поп туманидаги Парда Турсун,
Косонсой сиҳатгоҳлари, Янгиқўрғон, Чуст туманларининг гўзал ландшафтлари мисол бўла
олади.
Шунга қарамасдан, ҳозирда Фарғона водийсининг туристик салоҳиятидан тўлиқ
фойдаланилмаяпти.
Юқоридаги фикримизга асос сифатида туризм соҳасининг Фарғона водийсида жадаллик
билан ривожланишига таъсир этаётган омиллар қуйидагилар:
- туризм ҳамда меҳмонхоналар, тарихий обидалар, диққатга сазавор жойлар тўғрисида
маълумотлар етарли даражада шаклланмаганлиги;
- туристик хизматлар халқаро стандартлар талабларига етарли даражада жавоб
бермаслиги;
- сервис хизматлари етарли даражада ривожланмаганлиги;
- туризм соҳасида халқаро даражада жавоб берадиган маркетинг, менежмент бўйича
мутахассисларни камлиги;
- туристларни диққат эътиборини ўзига жалб этадиган, туристик имкониятларни акс
эттирилган рекламалар йўқлиги;
- туризмга хизмат қиладиган инфратузилма етарли даражада ривожланмаганлиги;
- ички автомобил йўллари сифати талаб даражасида эмаслиги ва бошқалар.
Бизнинг фикримизча, Фарғона водийси худудларидаги шарт-шароитларни хисобга олган
ҳолда туризм соҳасини қуйидаги йўналишларда ташкил этилса мақсадга мувофиқ деб
ўйлаймиз.
Биринчидан, қадимий архитектура ёдгорликларига бой тарихий жиҳатидан улкан
аҳамиятга эга бўлган жойларга сайёҳларни жалб қилиш бўйича.
Иккинчидан, Фарғона водийсидаги рекреация аҳамиятига эга бўлган, гўзаллиги, назокати
билан ҳаммани хайратга соладиган табиати чиройли бўлган, шифобахш минерал ер сув ости
сувларига бой бўлган саломатликни тиклаш учун йўналтирилган туризмни ривожлантириш.
Учинчидан, Фарғона водийси Чотқол ва Қурама тоғларига туташиб кетганлигини ҳисобга
олиб тоғ туризмини ривожлантириш имконияти мавжуд.
Тўртинчидан, экотуризмни ривожлантириш имкониятлари катта.
Бешинчидан, сайёҳларнинг қизиқишлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча
хизматлар кўрсатиш тизимини яратиш зарур. Бунинг учун албатта туристларга хизмат
қиладиган ахборот бюроларини ривожлантириш, интернет сайтларини яратиш лозим.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш Фарғона водийсида туризмни ривожланишига олиб
келади. Ҳамда мамлакат ялпи ички маҳсулотда хиссаси ортиши билан бирга аҳолини бандлиги
таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: