Перспективы вхождения узбекистана в



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

 
 


160 
ГИД ТАРЖИМОНЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ СИФАТИДА 
Махмудов Собир Худойбердиевич
Самарқанд тиббиёт институти ўқитувчиси 
 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик 
хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини 
кенгайтириш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган.
1
2019-2025 йилларда 
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясида
2
қулай 
иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг 
самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва 
вазифалар қўйилган.Юқорида номлари қайд этилган ва бошқа ҳуқуқий-маъёрий ҳужжатлар 
Самарқанд вилоятида туризмни жадал ривожлантириш, унда мужассамлашган, лекин айрим 
объектив ва субъектив сабабларга кўра ҳозирги кунда самарали фойдаланилмаётган туристик 
салоҳиятни рўёбга чиқариш, уни минтақавий ялпи махсулотни шакллантириш ва аҳоли
турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилига айлантириш учун етарли асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Хозирги кунда Самарқанд вилоятининг тарихий-маданий туризм соҳасидаги улкан
салоҳиятидан фойдаланишда жиддий камчиликлар мавжудлигини бажарилган таҳлиллар 
натижасида эса уларнинг чуқур сабабларини аниқлаш имконини берди. Ушбу камчиликларни 
бартаф этиш ҳамда уларга яна қўшимча чора-тадбирлар тизимини яратиш келажакда 
минтақада туристик салоҳиятни сақлаш, уни янада юксалтириш ва ундан фойдаланиш 
самарадорлигини оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, туризмда яратилган қиймат улушининг 
Самарқанд вилояти минтақавий ялпи ҳудудий махсулоти таркибида пастлиги ресурсларнинг 
йўқлигидан эмас, балки улардан фойдаланиш самарадорлигининг пастлигидан, уларни рўёбга 
чиқариш мақсадларида соҳага жалб этиладиган инвестицион ресурслар етишмаганлиги 
сабабли содир бўлмоқда. Бу муҳим ва мураккаб муаммонинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан гид-
таржимонларнинг малакаси ва маҳоратига боғлиқ. Самарқандда тарихий-маданий 
туризмнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, ташқи ва ички туристлар оқимини фаоллаштиришда 
гид мутахассисларини тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда гид экскурсаводлар ва таржимонлар малакасини оширишга бўлган
масъулиятни сақлаш мақсадида «Ўзбектуризм миллий компанияси томонидан жорий этилган
гидларни аттестациядан ўтказиш тартиби диқатга сазовор. Унга мувофиқ гид-экскурсаводлар 
уч даражали тизим асосида аттестациядан ўтишлари керак. Аттестация натижасига кўра 
биринчи ва иккинчи даражага эга бўлган мутахассислар вақтинчалик, учинчи даражани қўлга 
киритган камида соха бўйича 10 йиллик тажрибага эга гидлар эса доимий сертификат 
оладилар.
Маълумки, гидлар ҳудуднинг тарихий-маданий мерос бойликларини тарғиб қилишда, 
туристларда моддий ва маданий меросимизга катта қизиқиш уйғотишда, уларнинг хотирасида 
ўчмас из қолдиришда, шунингдек, ушбу туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини 
оширишда ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. Гидлар
ҳар бир туристга нисбатан кучли эътиборда
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 
6-сон. 
2
Ўзбекистон Республикасининг “2019-2025 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси.” Ўзбекистон 
республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 14 январ, 1-2 сон 


161 
бўлиши, саёҳат дастурига қаратилган объектлар тўғрисида бой ва чуқур билимга эга бўлиши, 
саёҳатчиларга қизиқарли ва ишончли гапириб бериш санъатига эга бўлиши, саёҳатчининг
диққат эътиборини торта билиши, саёҳатни унумли ташкил этиши керак. Табиийки, сайёҳлар
гидлардан имкон қадар кўпроқ нарсани билиб олишни, ўзида туғиладиган ҳар бир саволга
имкон қадар тўла ва мазмунли жавоб олишни истайди. Гид ўз маҳорати айниқса Самарқанд 
вилояти, унинг тарихи ва маданияти, халқнинг урф-одатлари, анъаналари, тарихий-маданий 
мерос ёдгорликлари, минтақада содир бўлаётган катта ўзгаришлардан барча соҳада амалга 
оширилаётган ижобий жараёнлардан яхши хабардор бўлишни тақозо этади. Касбий маҳорати 
кучли гид чиройли ва тушунарли тилда ўз фикрини ифодалай олиши, хушмуомалали, сабрли 
ва ўта маданиятли бўлиши керак.
Гид-экскурсавод ташриф буюрувчи сайёҳларга тарихи бир неча асрларга бориб 
тақаладиган ноёб тарихий-маданий меросимиз ва диққатга сазовор анъаналаримиз тўғрисида 
ҳикоя қилиб бериш билан чекланибгина қолмасдан, балки уларда тарихий-маданий 
бойлигимиз тўғрисида чуқур ва ўчмас таассурот қолдириш, юртимизга нисбатан ҳурмат-
эътибор ва меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш қобилиятига эга бўлиши ҳам керак.
Бизларда 
гид-экскурсоводларимиз 
асосан 
хориж 
филологиясини 
тугатган 
мутахассислардан иборат. Шу сабабли гид мутахассисларининг тарихий-маданий объектлар 
ҳақида, миллат қахрамонлари тўғрисида хорижий ва маҳаллий сайёҳларга бераётган 
маълумотлари уларни қониқтирмаяпти. Бунинг натижасида туристлар тарихий-маданий 
объектларга саёҳат қилиш учун кам вақт ажратяпти. 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish