Перспективы вхождения узбекистана в



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

Литература
1.Туристские ресуры и центры Узбекистан: 
www.studref.com
 
2.Сборник – Информационно-аналитическим управлением Государственного комитета 
Республики Узбекистан по развитию туризма OOO «MITRA TRAVEL» № 10-4152 of 
07.05.2018 
3.Оценка туристического потенциала историко-культурного туризм в Узбекистан, Рузиев 
Ш.Р., статье докторанта Ташкентского экомического университета - УДК338.48 - 2016 г. 
4.Гулметов Ф.Г., Аллабергенов А.Ф. География туризма. Ташкент: Изд. Шарк, 2003.-99с. 
 
 


90 
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Исхакова С.А., PhD 
Ибрагимова М.И., мустақил изланувчи 
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 
 
Туризм индустрияси жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланиб бораётган соҳаларидан 
бири бўлиб, ушбу соҳага эътибор йилдан йилга тобора кучайиб бормоқда. Туризмнинг жаҳон 
ялпи ички маҳсулотидаги улуши 10 фоиздан кўпроқни ташкил этади, тармоқда жаҳондаги 
меҳнатга қобилиятли аҳолининг 8 фоизга яқини иш билан банд, туризм хизматлари жаҳон 
экспортининг 7 фоиздан кўпроғини ташкил этади
1

Ўзбекистонда ҳам амалга оширилаётган макроиқтисодий сиёсатнинг бевосита таъсири 
остида туризм соҳасида катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда, унинг ҳажми кенгайиб, 
туристларга тақдим этилаётган хизматларнинг сифати тобора яхшиланиб бормоқда.
Дунё миқёсида ижтимоий-иқтисодий глобаллашиш жараёни кучайиб бораётган ҳозирги 
кунда туризмнинг асосий шаклларидан бири бўлиб таълим туризми ҳисобланади. Таълим 
туризми хизматлари фаолияти мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, ҳозирги кунда ушбу 
хизмат тури жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
Таълим туризми йўналиши кўпгина мамлакатлар учун миллий даромад топишнинг 
энг самарали йўлларидан бирига айланиб бормоқда. Шу билан биргаликда таълим туризми 
миллий иқтисодиёт учун зарур ва замон талабларига мос келадиган малакали ходим ва 
мутахассисларни тайёрлаш ҳамда етказиб беришда ўзига хос ўринга эгадир. Таълим туризми 
мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни интеграцияловчи 
хусусиятга эгалигини ҳам таъкидлаш лозим. 
Таълим туризми бу туризмнинг ўзига хос шакли бўлиб, асосий мақсади таълим олиш, 
ўрганиш, тажриба орттириш, ўқитувчилар билан талабалар ўртасида ўзаро фикр алмашишини 
тушуниш лозим. Бу фаолият ўз ичига кўплаб таълим йўналишидаги турпакетларни, урф-одат, 
маданият, симпозиумлар, семинарлар, академик тадқиқотлар доирасидаги лойиҳаларни қамраб 
олади. Таълим туризмининг асосий мақсади - бу саёҳат давомида таълим олиш ва ўрганиш 
ҳисобланади.
Таълим туризми тушунчаси ХVIII аср охирларида пайдо бўлган бўлиб, бой инглиз 
оилаларининг (элитанинг) фарзандлари тўлиқ билимли ва яхши тарбияга эга бўлиши учун 
албатта 2-3 йил давомида Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳатга чиқиши лозим бўлган. 
Ҳозирги кунгача ҳам туризм соҳаси янги билим ва фойдали кўникмаларни олишнинг норасмий 
усули бўлиб қолмоқда, демак у таълим олиш хусусиятларини ўзида сақлаб колади ва қамраб 
олади. 
Инновацион иқтисодиётда ҳам ҳар бир шахснинг сифатли таълим олишга бўлган хоҳиши 
ёки қўшимча малака оширишга эҳтиёжи таълимга бўлган талабни келтириб чиқаради, уни 
ривожлантириш ва такомиллаштиришга асос бўлади. 
Шу сабабли таълим туризми туризм иқтисодиётида тез ривожланувчи сектор бўлиб, 
бутун дунёда ўз ўрнини эгаллаб бормоқда. Бизнинг назаримизда, таълим туризми 
хизматларига бўлган талаб ва таклиф доимий равишда ўсиб боради ва ушбу ҳолат миллий 
иқтисодиёт даражасида ҳам, халқаро иқтисодий алоқалар даражасида ҳам жадал ривожланади.
Инсонларнинг таълим ва малака даражаси қанчалик юқори бўлса, нуфузли иш ва юқори 
тўловга эга бўлган иш қидириб топиш имконияти шунча юқори бўлади, ижтимоий ва касбий 
ҳаракатчанлиги ҳам ривожланади. Мамлакатимизда таълим туризми хизматлари соҳасининг 
ривожланишидан нафақат фирма ёки тадбиркор манфаатдор балки истиқболда давлатнинг ўзи 
1
Бутун жаҳон туристик ташкилоти маълумотлари. Расмий сайт: 
https://www.unwto.org


91 
ҳам манфаатдордир. Зеро, таълим туризми хизматларининг ривожланиши натижасида 
мамлакат миқёсида катта ижобий ижтимоий-иқтисодий самарага эришилади. Бизнингча бу 
самара қуйидагиларда ўзининг яққол асосини топади: 

давлат бюджетига тушумлар миқдори кўпаяди; 

янги иш ўринларининг ташкил этилиши натижасида ишсизлик камаяди; 

туризм бозори аҳоли истеъмоли учун зарур хизматлар билан бойитилади; 

туризм бозорида таълим туризми хизматлари нархининг пасайиши юзага келади ва бу 
аҳоли ҳаёт фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади; 

фирма ва тадбиркорларнинг фаолияти хорижий тажрибаларни ўрганиш ва улардан 
унумли фойдаланиш натижасида тобора такомиллашиб боради. 
Ўтказилган тадқиқотлар Ўзбекистонда таълим туризми туризмнинг нисбатан секинроқ 
ривожланаётган тури бўлгани учун унинг улуши жами туризм хизматлари таркибида унча 
юқори эмас (6,1%). Қуйидаги келтирилган жадвал маълумотлари фикримизнинг ёрқин 
далилидир: 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish