Перспективы вхождения узбекистана в


ҚАШҚАДАРЁДА ТУРИЗМ: ҲУДУДИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

ҚАШҚАДАРЁДА ТУРИЗМ: ҲУДУДИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА 
ИСТИҚБОЛЛИ ИМКОНИЯТЛАР 
Бердиқулова М.Т. ўқитувчи,
Қарши давлат университети 
 
Сайёҳлик жаҳондаги кўплаб давлатларда даромад олишнинг асосий соҳаларидан 
биридир. Мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан жадал 
ривожлантириш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, туризм 
тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Қашқадарё вилоятининг географик жойлашиши, релъефи, иқлими, гидрологик 
хусусиятлари ва органик дунёсининг ранг-баранглиги, биологик ва ландшафт хилма-хиллиги 
ҳудудда туризмни ривожлантириш имкониятлари юқорилигини кўрсатади. Вилоятнинг 
табиий шароити сайёҳликнинг деярли барча турларини ҳудудий ташкил этиш имконини 
беради. Улардан самарали фойдаланиш, туризмнинг барча қизиқарли ва қулай бўлган 
йўналишларини ишлаб чиқиш юқори иқтисодий самарадорликка эга. Вилоятда тоғ ва
текисликнинг ландшафтлари хушманзара бўлиб, бир вақтнинг ўзида тўртта фасл намоён 
бўлишини кузатиш мумкин. Тоғ ва тоғолди ҳудудлари бетакрор табиий гўзаллигига эга 
бўлганлиги, ноёб табиат ёдгорликлари ва хушманзара гўшалари сайёҳатчиларни қадимдан 
қизиқтириб келмоқда. Табиий ёдгорликлар, геологик очилмалар, ғорлар, шаршаралар табиатга 
қизиқувчи туристларни ўзига жалб қилади. Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ туманларида қорли 
тоғлар, баланд чўққилар, абадий қорлик ва музликларнинг ястаниб ётиши алъпинизм 
сайёҳлиги негизида спорт сайёҳлик турларини ўзида мужассамлаштиради. Тоғларда Амир 
Темур, Ҳўкиз-Камар, Кийик-Камар, Каптархона ғорлари туристларни қизиқтирувчи табиат 
ёдгорликларидир. Ҳудудда кўплаб ғорлар мавжуд бўлиб, улар шифобахшлик хусусиятига эга. 
Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Қамаши, Деҳқонобод туманларида тоғ сайёҳлик спорти, тоғ 
алъпинизми, ов ва бошқа туризм турларини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. 
Шаҳрисабз ва Китоб туманларида “Ҳисор” ва “Китоб геологик” қўриқхоналари, Миришкор 
тумани ҳудудидаги Сечанкўлнинг табиати соф, иқлими мўътадил. Бу ерда қайиқда сайр ва 
балиқ овлаш, қушларни кузатиш, Авазчўл кенгликлари бўйлаб от ва туяда сайр қилиш 
туристлар учун ҳам завқли, ҳам қизиқарли. 
Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё ҳудудий бўлими маълумотларига 
кўра, вилоятда амалга оширилган ишларнинг таҳлили туризм соҳасида сезиларли эканлигини 
кўрсатади. Жумладан, 2019 йилда 144,2 минг нафардан ортиқ хорижий туристлар ташриф 
буюриб, 2018 йилга нисбатан 1,7 бараварга ошган. Ички сайёҳлар сони 2019 йилда 1 млн. 650 
минг нафарни ташкил қилиб, 2018 йилга 150 минг нафарга ошган. Вилоятда бугунги кунда 47 
та (1 850 ўрин) меҳмонхона, 67 та (532 ўрин) оилавий меҳмон уйлари, 6 та (5 та автобус, 10 та 
микроавтобус, 13 та электрокар) туристик автотранспорт корхоналари, 20 та туроператорлар, 
26 та гид-таржимонлар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари 
кўрсатиб келинмоқда. 2020 йилнинг ҳозирги даврига қадар ҳорижий ва маҳаллий туристлар 
учун 2 та туризм ахборот марказлари, 41 та намунавий санитария-гигиена шохобчалари 
қурилди ва 117 таси қайта таъмирланди, 5 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсатгич 
белгилари, 14 та туризм объектларида WI-FI ҳудудлари ташкил қилинди.
Вилоятда коронавирус пандемияси туфайли жорий йил январь-март ва октябрь ойларида 
3716 нафар хорижий сайёҳлар, 48 000 нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, 
сайёҳлик соҳаси тикланиб бормоқда. Пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда вилоятнинг 
туристик салоҳияти интернет тармоқлари ва ижтимоий тармоқларда тарғибот қилиниб, “Inside
Kashkadarya” онлайн журналини чоп этиш йўлга қўйилди, электрон нусхаси amazon.com да 
жойлаштириб келинмоқда. Меҳмонхоналар барпо этиш замонавий талаблар асосида йўлга 


159 
қўйилиб, 2020 йилда Қамаши тумани М-39 халқаро магистралида лойиҳа қиймати 6 млрд. 
сўмлик 16 ўринли “Арш” меҳмонхона ва йўл бўйи инфратузилма объектлари комплекси ҳамда 
Қарши шаҳрида қиймати 10 млрд бўлган 43 ўринли “Буюк карвон” меҳмонхонаси ишга 
туширилди. “Одина” масжиди (XIV аср) ва “Лангар ота” (XV аср) зиёратгоҳлари реставрация 
қилиниб, нафақат маҳаллий, балки хорижий туристлар учун ҳам фаолият кўрсатмоқда.
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида соҳани ривожлантириш учун бир қатор 
устувор йўналишлар ва “ўсиш нуқталари” аниқланган бўлиб, булар ҳудудий ривожланиш 
дастурларида белгилаб олинган. Хусусан, вилоятнинг катта туристик имкониятларига бой 
Шаҳрисабз шаҳри ва унга туташ ҳудудларнинг туризм ва хизмат кўрсатиш имкониятлари 
ўрганилиб, хизмат турларини кенгайтириш, сайёҳлардан келадиган тушумни кўпайтириш ва 
аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган алоҳида чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда 
тутилган. Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз тарихий маркази” ва бошқа масканларда 
“Фавворалар шаҳри” концепцияси доирасида йил давомида алоҳида тақвим асосида турли 
маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши қайта йўлга қўйилиши, шунингдек, аҳолини 
мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Шаҳрисабз тарихий маркази”да 
“Шаҳрисабз гиламлари ва дўппилари” музейини ташкил қилиниши, музейда Шаҳрисабз 
гиламлари ва дўппиларининг тарихи, тайёрлаш жараёнини намойиш этиш ҳамда 
ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйилиши ҳудуд иқтисодиёти учун 
аҳамиятлидир. Китоб тумани Жовуз қишлоғида жойлашган “Китоб геология миллий табиат 
боғи” ЮНЕСКОнинг глобал геопарклар тармоғига киритилиши белгиланган бўлиб, ҳудудда 
геотуризм, илмий туризм, экотуризм ривожлантирилади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли 
ўртасида, айниқса ёшларда фахрланиш, ватанпарварлик ҳисси ва экологик тарбияни ҳамда 
Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тушунча шакллантирилади. Бундан ташқари, 
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Глобал геопарклар тармоғига бағишланган халқаро анжуманлар 
ташкил этиб борилиши минтақа туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Вилоятда янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш мақсадида “Баландтоғ астрономик 
обсерваториялари, Китоб комплекси ва Майданак Обсерваторияси” ҳудудида астрономик 
туризм йўналишини ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий туристларни ушбу маршрутга жалб 
қилиш, «39.08 кенгликда юлдузлар билан сайр» бренди, Майданак ва Китоб кенглик 
расадхоналарининг номлари туширилган ҳунармандчилик, заргарлик ва тўқимачилик 
маҳсулотлари 
савдосини 
йўлга 
қўйилиши 
ҳудудда 
туризм 
инфратузилмасини 
ривожлантиришда муҳим аҳамиятлидир. Астрономия, астрофизика ва географияга 
қизиқувчилар учун расадхонада астрономия бўйича илмий анжуман ва семинарлар ўтказиш 
орқали ёшларни соҳага қизиқиши ортишига эришилади. 
Аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида, туманларнинг 
салоҳиятидан келиб чиқиб, Шаҳрисабз туманининг “Мираки”, “Сувтушар”, “Кўл”, “Ғилон” 
қишлоқлари, Китоб туманининг “Башир”, “Қайнар” ва “Варганза” қишлоқлари, Яккабоғ 
туманининг “Татар” ва Миришкор туманининг “Жейнов” қишлоқларида “Туристик 
қишлоқлар” ташкил қилиниб, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйилиши ва бу 
орқали янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги 
фойдаланилмай келинаётган дам олиш масканларини хатловдан ўтказиш ҳамда карантин 
талабларига жавоб берган ҳолда уларнинг фаолиятларини тиклаш чораларини кўриш соҳа 
ривожи учун муҳимдир. Дам олиш масканини тиклаш ҳисобига аҳолини иш билан таъминлаш 
ҳамда маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилади. 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish