Еттинчидан, мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш нинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор мақсадимиз бўлиб қолади.
Дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган, халқимиз фахрига айланган жасур ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш долзарб вазифамиздир.
Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун биз барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.
Биз прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги муносабатларимизни янада ривожлантириш-имиз зарур.
Энг аввало, Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини тобора кучайтириш бундан буён ҳам асосий мақсадимиз бўлади.
Минтақамизнинг ажралмас қисми, яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Биз Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.
Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий Кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитамиз.
Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз зарур.
Биз ўтган беш йил давомида, ғоят қийин ва мураккаб синовлар даврида катта тажриба орттирдик. Қанчалик оғир бўлмасин, маррани баланд олиб яшаш ва ишлашга ўргандик. Табиийки, маррани катта олган халқнинг қадамлари ҳам, эришадиган натижалари ҳам салмоқли бўлади.
Миллий ривожланиш йўлида орттирган тажрибамиздан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида барча соҳа ва тармоқлар, минтақа ва ҳудудлар, хусусан, ҳар бир маҳалла бўйича ўз олдимизга янада юксак вазифалар қўймоқдамиз.
Ҳаммамиз кўриб турибмиз – бугун замон жуда тез, мислсиз шиддат билан ўзгармоқда. Шунинг учун биз ислоҳотларимиз суръатини асло пасайтирмасдан, фақат олдинга боришимиз, ҳар бир соат, ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз керак. Чунки,
Do'stlaringiz bilan baham: |