Педагогиканинг илмий асослари педагогика предмети


Педагогика фанлари тизими



Download 30,9 Kb.
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi30,9 Kb.
#69353
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
педагогика

Педагогика фанлари тизими. Шахс камолотини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, боланинг физиологик, психологик ҳолатини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис яхлит педагогик жараён муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар томонидан ўрганилади. Улар қуйидагилардир:

  1. Умумий педагогика – мактаб ёшидаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади.

  2. Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.

  3. Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини тарбиялаш, уларга таълим бериш, уларнинг ўзига хос психологик ҳамда физиологик хусусиятларини тадқиқ этиш, шунингдек, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.

  4. Коррекцион (махсус) педагогика – ривожланишида турли психологик ва физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганади.

Ўз навбатида коррекцион педагогика таркибига махсус педагогика ва психологиянинг турли соҳалари киради. Улар қуйидагилардир:


    1. Сурдопедагогика ва сурдопсихология – эшитиш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    2. Олигофренопедагогика ва олигофренопсихология – ақли заиф болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    3. Тифлопедагогика ва тифлопсихология – кўриш қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

    4. Логопедия ва нутқий бузилишлар психологияси – нутқи, шунингдек, моторли-ҳаракатланиш доирасида мураккаб нуқсонлар бўлган болалар (кўр, соқов ва кар болалар)ни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.

  1. Методика – хусусий фанларни ўқитиш хусусиятларини ўрганади.

  2. Педагогика тарихи – таълим ва тарбиянинг юзага келиши, тараққий этиши, муайян тарихий даврларда етакчи ўрин эгаллаган педагогик фикрлар тараққиёти масалаларини ўрганади.

  3. Педагогик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.

  4. Педагогик маҳорат – бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.

9. Таълимни бошқариш – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш масалаларини ўрганади.
10. Ижтимоий педагогика – ижтимоий муносабатлар жараёнида педагогик ғояларнинг тутган ўрни ва роли, шахсни касбий ва ижтимоий фаолиятга йўналтириш муаммоларини ўрганади.



Download 30,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish