Педагогикада моделлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти



Download 35,96 Kb.
bet1/5
Sana11.04.2022
Hajmi35,96 Kb.
#544136
  1   2   3   4   5
Bog'liq
НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР


Педагогикада моделлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти.
Режа:

    1. Моделлаштириш технологиясининг мазмуни, моҳияти.

    2. Педагогик тизим ва жараёнларни моделлаштириш.

    3. Ўқув жараёнини моделлаштиришга инновацион ёндашувлар.

модел, моделлаштириш, моделлаштиришнинг мазмуни, моделлаштиришга инновацион ёндашув, педагогик тизимни моделлаштириш


    1. Моделлаштириш технологиясининг мазмуни, моҳияти.


Узоқ йиллардан буён моделлаштириш илмий тадқиқотнинг энг долзарб методларидан бири бўлиб келмоқда. Моделлаштириш педагогик тадқиқотларда кишининг тажрибаси, унинг сезги органлари орқали олган таассуротлари ҳамда табиий шароитдаги кузатишларидан олинган эмпирик ҳамда назарий билимларни, яъни педагогик объектни ўрганиш жараёнида тажриба, мантиқий боғланишларнинг тузилиши ва илмий абстрактларни бирлаштириш имкониятини беради. Кўп ҳолларда дарсни режалаштириш жараёнида ўқитувчилар педагогик моделлаштириш тушунчасига дуч келишади. Аммо олимларнинг фикрига кўра (1,2,3.ва бошқ.) моделлаштиришга замонавий фанда етарлича эътибор берилмайди, бу эса таълимни модернизация қилишнинг самарадорлигини пасайтирувчи омиллардан бири бўлиб қолмоқда. “Модел”тушунчаси (фр.modele / lot/ modulus –ўлчов, меъер), таълим тарбия жараёнларининг барча шаклларини ўзаро боғлиқлигини таъминловчи, белгиланган мақсад ва вазифаларнинг йўналишини ифодаловчи ва кўзланган мақсад ва вазифаларнинг йўналишини ифодаловчи ва кўзланган натижаларга эришишни таъминловчи ўзаро боғлиқ бўлган ва бир бирини ўзаро тўлдирувчи компонентлардан иборат тизимлашган шакл.
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган
талаблар асосида ишлаб чиқилган, самарали ҳисобланган тушунчалардан фойдаланишни ифодаловчи, мазкур жараённи ташкил этиш босқичлари ва
функциялари акс эттирилган таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишда қўлланилиши мумкин бўлган андаза; изоҳли луғатларда нусха, намуна, бирор нарсанинг кичрайтириб ёки катта қилиб ясалган нусхаси маъносида тушунтирилади.
“Модел” бу схема, қурилма, шартли белги тарзида сунъий яратилган объект.
Тадқиқ этилаётган ҳолат ёки объектга ўхшаш бўлиб, унинг тузилиши, хусусиятлари ва элементлари орасидаги боғлиқликни содда ва қўполлашган ҳолда намоён қилади ва қайта тиклайди .
Бугунги кунда инсоният ўзининг илмий, таълимий, технологик, бадиий фаолиятида атрофидаги оламни моделлаштирмасдан яшашини тасаввур қилиш қийин. Албатта, тасаввур (модел)ларни қатъий, аниқ шакллантириш жуда мураккаб, лекин XXI асрга келиб инсоният моделлаштириш ва ҳар хил объект ва жараёнлардан фойдаланишга оид бой тажриба тўплади. Моделларни яратиш фаннинг ривожланиш жараёни каби узлуксиздир. Кўргазмали моделлардан ўқитиш жараёнида кенг қўлланилади ва бевосита ўзлаштирилиши қийин кечадиган объект ёки жараённи кўз билан кўриб тасаввур қилиш имкониятини беради.
Шартли равишда моделларни учта турга бўлиш мумкин:

  • физик (табиатан асл нусхасига ўхшаш);

  • моддий математик (уларнинг моҳияти намунадан фарқ қилади, аммо асл нусханинг математик тасвири ҳатти ҳаракатларига ўхшаш);

  • мантиқий маъноси мос келадиган моделлар (махсус, рамзий белги ва тузилмали схемалардан ясалади .

Юқорида саналган турларнинг қатъий чегараси мавжуд эмас.
Педагогик моделлар асосан, иккинчи ва учинчи турга кўпроқ мос келади. Хўш, моделлаштиришнинг ўзи нима?
“Моделлаштириш методи” - ўқув материаллари ёки таълим мазмунини яхлит тизимга келтириш.
Намуна ёки моделларни яратишда икки усулдан фойдаланилиши аниқланади: билишнинг ўзининг воситалари ва моддий оламнинг воситасида. Айнан шунинг учун моделлар абстракт (мукаммал намуна) ва амалий (кўрсатмали, ҳақиқий, реал) бўлади. Моделлаштиришнинг шакллари ҳар хил бўлиб, фойдаланилган намуна ва ишлатилиш соҳасидан боғлиқ. Характерига қараб моделлар анъанавий ҳақиқий ва белгили (ахборотли)ларга бўлинади.
Ҳақиқий предметли моделлаштириш объектнинг маълум геометрик, жисмоний, ўсиб борувчи ёки ҳаракатдаги намунасини қайта тиклашга асосланади.
Белгили моделлаштиришнинг асосида эса схемалар, чизма ва формулалар ётади. Бундай моделлаштиришнинг асосий тури математик моделлаштириш ҳисобланади. Амалий педагогикада моделлаштиришнинг аҳамиятини ўрганиш эса моделлаштиришнинг дескриптив (тинч), прогностик ва норматив вазифаларига муражаат қилиш билан мақсадга мувофиқ бўлади.
Дескриптив вазифанинг моҳияти шундан иборатки, намунани абстрактлаштириш ҳисобига кузатув объекти, ҳолат ёки жараённи содда қилиб тушунтириш имкони туғилади.
Прогностик (башоратловчи) вазифа моделлаштирилаётган тизимнинг келажакдаги хусусиятлари ва ҳолатини олдиндан билиш имконини беради.
Норматив вазифа эса “қандай бўлиши керак” деган саволга жавоб беради ёки нафақат мавжуд вазиятни тасвирлаб беради, унинг фойдаланилган мезонида акс этган субъекти, қизиқишлари норматив кўрсаткичларининг суръатини яратади. Бугунги кунда моделлаштириш методларини икки синфга ажратиш мумкин: сифат ва сон методлари ёки мазмунли ва шаклли методлар. Сифат методларига: сценарийлар методи, график (тасвирли) методлар, қуриш методлари ва ҳ.к.

    1. Download 35,96 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish