“Педагогика ва психология” йўналиши тингловчиси Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университети
“Медиа менежмент ва медиа дизайн” кафедраси проф.в.б., п.ф.д.
Киличева Каромат Юнустаевнанинг “Дидактиканинг таълим назарияси сифатидаги тараққиёти ва жамоа муносабати” модулини ўқитишда ҳамкорлик таълим технологияларидан фойдаланиш мавзусидаги
битирув ишига
Х У Л О С А
XXI асрга келиб ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожида инсон ақл-заковати ва маънавияти асосий мувофиқлаштирувчи ривожлантирувчи омил ва восита эканлигини тобора намоён қилмоқда. Замонавий журналистик таълим тизими ривожининг ҳозирги босқичида касбий фанларни ўқитишда ёшларга таълимнинг назарий асослари ҳақида маълумот бериш, профессионал билимлар йўналишлари тараққиётини ўрганиш муҳим ўрин тутади. Бу борада Президент Ш.М.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидаги “Таълим соҳасининг яна бир асосий вазифаси бугунги кун учун зарур бўлган янги авлодни, илм-фан ва ўз ихтисослиги асосларини пухта эгаллаган билим ёшларни тарбиялашдан иборатлиги шубҳасиз” - каби фикрлари диққатга сазовордир.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда таълим жараёнида касб эгаларини ўз ихтисослиги асосларини пухта эгаллашда ижтимоий-педагогик жараёнларни, илмий-техникавий янгиликларни ва инновацион технологияларни таҳлил қилишда, ижодкорлик муносабатларини такомиллаштириш, мустақил фикрлаш, тилга муносабат, аждодларимиз томонидан яратилган илмий, маънавий, маданий, диний меросимизни авайлаб билим ва кўникмаларни ёш авлодга тақдим этишда, янгича мантиқий фикрлаш малакасини шакллантиришда қалб огохлиги, идрок, ирода хотира муносабатларини ривожида педагогика психология фанининг аҳамияти салмоқлидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тингловчи Қиличева Каромат Юнустаевнанинг Ражабова Хуршида Хусанбоевнанинг“Дидактиканинг таълим назарияси сифатидаги тараққиёти ва жамоа муносабати” модулини ўқитишда ҳамкорлик таълим технологияларидан фойдаланиш мавзусини танлади ва аниқ режа асосида ўз битирув ишини ёзди.
“Дидактиканинг таълим назарияси сифатидаги тараққиёти ва жамоа муносабати” мавзусини ўқитишда ҳамкорлик технологияларидан фойдаланиш мавзусини танлади ва аниқ режа асосида ўз битирув ишини ёзди.
Битирув иши кириш, иккита боб, саккизта параграф, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва хулосалардан таркиб топган.
Тингловчи ишнинг биринчи бобида дидактика- таълим назарияси сифатидаги тараққиёти ва жамоа муносабатларида ўрганилиш жараёнига доир илмий назариялар ва уларнинг талқини, дидактика педагогиканинг назарий қисми бўлиб таълим олувчиларни “нимага ўқитиш”, “нимани ўқитиш” ва “қандай ўқитиш” каби муаммоларни ўрганилиш талқини ҳақидв маълумот берган.
Таълим назарияси тарихи ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, ўзбек халқ педагогикасида инсон ақлан етук бўлишнинг энг муҳим шарти уни бола- лигида ўқитиш ва тарбиялаш лозимлигини Ал-Хоразмий, Киндий, Беруний, Форобий, ибн Сино, Умар Хайём, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий каби кўплаб Шарқ алломалари қарашларида баён қилинганлиги қайд этилади.
Битирув ишнинг иккинчи бобида дидактика- таълим назариясининг самарадорлиги-жамоа муносабати”мавзусининг маъруза матни, мавзуга оид амалий машғулот ишланмаси, график органайзерлар, ностандарт тестлар юзасидан маълумотларни берган.
Олиб борилган ишлардан хулосалар чиқариб тавсиялар берган. Қиличева Каромат Юнустаевнанинг “Дидактиканинг таълим назарияси сифатидаги тараққиёти ва жамоа муносабати” модулини ўқитишда ҳамкорлик таълим технологияларидан фойдаланиш мавзусидаги битирув иши талабларга тўла жавоб беради ва уни ҳимояга тавсия этаман.
Илмий раҳбар: п.ф.д., проф. Б.C.Абдуллаева
Do'stlaringiz bilan baham: |