Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар


БоШланҒиЧ синФларда МаТеМаТика дарсларида



Download 3,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/246
Sana14.08.2022
Hajmi3,75 Mb.
#847030
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   246
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

10
БоШланҒиЧ синФларда МаТеМаТика дарсларида 
ФоЙдаланадиган кЎргаЗМали ҚУролларнинг ваЗиФалари
Юлдашева Фарида Давроновна 
Наманган вилояти Наманган шахар 
72-сонли умумтаьлим мактаби бошлангич синф укитувчиси. 
 Тел: +998972312268
аннотация: 
Ушбу мақолада бошланғич синфларда математика дарсларида фойдалана
-
диган кўргазмали қуролларнинг вазифалари хақида малумотлар берилган.
калит сўзлар: 
кўргазмали қуроллар, математика, ўқитиш жараёни, фаоллик, дарслик, 
таълим, тарбия.
Бошланғич синфларда кўргазмали қуроллар ўрганилаётган тушунчани тўла тасвирлайди 
ёки қисман алмаштиради, ўрганилаётган тушунча ҳақида янги билимлар беради. Кўргазмали 
қуролларини 2 турга бўлиш мумкин: Биринчиси идеал моделлар тури ва иккинчиси 
материал-предметлар модели. математикадан стабил дарсликлар, дидактик материаллар, 
ўқув қўлланмалар, ўқитувчига ёрдам тариқасида чиқариладиган ҳар хил тавсияномалар, 
масалалар ва машклар тўплами, жадваллар идеал моделлар синфига киради. ҳар хил 
санок чўплар, предмет картинкалар, расмлар, схема, чизмалар, тангалар модели, геометрик 
фигуралар модели наборлари, рақамлар набори, асбоблар (ўлчаш), абаклар, синф чўтлари, 
мултимедиялар, диафильмлар, диопозитивлар ва бошкаларни материал-предметлар 
синфига киритиш мумкин. Кўргазмали қуролларининг бу воситалари кўрсатма қўлланмалар 
дейилади, улар янги билимлар манбаи, билимларни қанчалик ўзлаштирилганлигини хисобга 
олиш, ўқувчиларнинг мустакил индивидуал ишларини ташкил қилиш вазифаларини 
бажаради. Дарслик – ўқувчилар учун мулжалланган асосий ва зарур ўқитиш воситасидир. 
математика дарсликлар, расмлар, оркали болаларни кишиларнинг меҳнати билан атроф 
борликнинг турли томонлари билан таништириш имконини беради.
Дарсликда берилган матнли масалалардан факат математик таълим максадларгина 
эмас, балки болаларга тарбия беришда хам фойдаланиш мумкин. масала математикаси 
кишиларнинг турмуш ва мехнатлари, мехнат унумдорлигини ошириш учун курашлари, хом 
ашё ва вактни тежаш учун ўкувчиларнинг ижтимоий фойдали мехнатларини акс эттиради. 
математика ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишда дарсликдан ташкари 
математикадан топшириклар ёзилган карточкалар, босма асосли дафтарлар, ўқитувчиларга 
мўлжаллнган методик тавсияномалар, рангли расмлар ва табиий материаллар қўл келади. 
Кўргазмали қуроллар орасида математикадан топшириклар ёзилган карточкалар мухим 
ўрин тутади. Уларнинг мақсади индивидуал топшириклар бўйича болаларнинг мустакил 
ишларини ташкил қилишда программанинг асосий материалини пухта ўзлаштиришда 
ўқитувчига ёрдам беради. Карточкалардан ўқитувчи мустакил ва назорат ишларини 
ўтказишда, ўқувчилар билимидаги камчиликларини тўлдиришда умумий ва индивидуал 
ишларни ташкил қилишда билимларни системага солишда, ҳисобга олиш ва назорат 
қилишда фойдаланиши мумкин.
Кўрсатмаликдан фойдаланиш ўқувчиларнинг фаолликларини, эътиборини, диққатини 
кўзғатади абстракт таффакурини ривожлантиради, ўрганилаётган материални пухта 
ўзлаштириш имконини, вақтни тежаш имконини беради. Бошлангич математика ўқитишда 
кўрсатма-қўлланмаларнинг ҳар хил турларидан фойдаланилади. 
Кўрсатмали қўлланмаларнинг турларини билиш уларни тўғри танлаш ва уларни 
ишлатиш, ўқув жараёнида қўлланиш, ўқитиш ишини яхшилаш имконини беради. Кўрсатма 
қўлланмаларни иккита яъни натурал ва тасвирий кўрсатма қўлланмаларга бўлиши мумкин. 
Натурал кўрсатма қўлланмаларга турмушда учрайдиган, атрофимиздаги нарсалар, дарахтлар, 
қаламлар, уйинчоклар, чўплар, бинолар ва бошқалар киради. мактабдаги дарсларнинг 
дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчи болаларнинг эътиборини атрофдаги предметларига 
қаратади. масалан: Усуллардаги предметларни, парталар, дераза, шкаф ва эшиклар қанча? 
деган саволларни ўкувчиларга бериш мумкин. Аммо бу предметларни қўлга олиб бўлмайди, 
уларни кўз билан кўриб сезиш мумкин. Шу сабабли саноқ учун майдароқ предметлардан 
қалам, ручка, санок чўплари ва бошка нарсалардан фойдаланиш мумкин. Санок чўплари 


347
10
кенг қўлланиладиган натурал кўрсатма қўлланмаларидан биридир. Бу чўплар ёгочдан, 
пластмассадан тайёрланади. ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчида санок чўплар набори бўлиши 
керак. Биринчи ўқув йили давомида саноқ чўпларидан сонларни санаш, сонларни номерлаш 
фигуралар хакида тасаввурлар ҳосил қилиш, амалларини бажариш учун фойдаланилади. 
фойдаланилган адабиётлар:
1. 
Л.Ш. Левенберг, И.Г. Ахмаджонов, А. Н. Нурматов.
«Бошлангич синфларда матема
-
тика ўқитиш методикаси». 1985 йил. Тошкент. Ўқитувчи.
2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўкув дастури. «Бошлангич 
таълим». 1999 йил. 7-махсус сони.
3. «Бошлангич таълим» журнали.


348

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish