Педагогика


Психик ривожланиши ортда қолган болалар билан коррекцион ишлар олиб боришнинг хусусиятлари



Download 2,56 Mb.
bet120/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Психик ривожланиши ортда қолган болалар билан коррекцион ишлар олиб боришнинг хусусиятлари. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 60-йилларида илк бор психик ривожланишдан ортда қолган болалар билан махсус педагогик ишлар амалга оширилган.
Ҳозирги кунда психик ривожланишдан ортда қолган болалар учун мактаб интернатлар ва махсус таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, улар оммавий умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган коррекцион-ривожлантирувчи синфларда ҳам ўқитишлари мумкин.
Таълим жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1. Бошланғич умумий ўрта таълим (таълим муддати – 4-5 йил).
2. Асосий умумий ўрта таълим (таълим муддати - 5 йил).
Болаларни коррекцион муассасаларга қабул қилиш ПТПКнинг хулосаси бўйича ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилигига кўра амалга оширилади. Синф 12 нафар ўқувчидан иборат бўлади. Улар ривожланишидаги нуқсонларнинг бартаф этилишига кўра оммавий умумий ўрта таълим муассасаларига ўтказилишлари мумкин.
Иккинчи босқичда таълим (V-IХ синфлар) айрим ўзгартиришлар (муайян ўқув мавзулари ёки улардаги материаллар ҳажмини қисқартириш) билан оммавий умумий ўрта таълим мактабларининг дастурлари асосида амалга оширилади. Коррекцион-ривожлантирувчи синфларда, таълимнинг 1-босқич муддати зарур ҳолатларда 1 ёки ҳатто 2 йилга узайтирилиши мумкин.
Улар билан ишлашда асосий вазифа - болалар томонидан атроф-муҳит ҳақидаги билимларни эгаллаб олинишига ёрдам бериш, уларда кузатувчанлик ва амалий ўқув фаолияти тажрибасини ҳосил қилиш, мустақил равишда, билимларни эгаллаш ва амалиётда улардан фойдаланиш малакасини шакллантиришдан иборат.
Бундай ўқувчилар индивидуал ёндашишни талаб этадилар. Уларни коррекцион ўқитиш даволаш-соғломлаштириш тадбирлари билан бирга амалга оширилиши зарур. Ўқув материали ҳамда таълим методи ПРОҚ болаларнинг ривожланиш даражаларига мос ҳолда танланиши зарур.


Ақли заифликнинг психологик-педагогик хусусиятлари, унинг пайдо бўлиши сабаблари. Ақли заифликни ўрганиш билан боғлиқ масалалар коррекцион педагогикада (дефектологияда) энг муҳим масалалар қаторига киради.
Ақлий ривожланиши бузилган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, ижтимоий мослаштириш ва ўрганиш муаммолари коррекцион (махсус) педагогиканинг муҳим соҳаси - олигофренопедагогика томонидан ўрганилади. “Олигофрения” (юнонча olygos – кам ва phren - ақл) термини ХIХ асрда машҳур немис психиатри Эмиль Крепелин томонидан қўлланилган.
Олигофрения – бу натал (туғилиш пайти) ёки постнатал (ҳаётий ривожланишнинг эрта босқичи) даврларда марказий нерв тизимининг зарарланиши натижасида юзага келадиган ақлий ёки психик ривожланмаслик.
Олигофрениянинг сабаблари бош мияни бузилишига олиб келувчи экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар бўлиши мумкин. Экзоген омиллар сирасига онанинг ҳомиладорлик даврида турли инфекцион касалликлар билан касалланиши (вирусли касалликлар, қизилча, қизамиқ, кор, Боткин касаллиги ва бошқалар), чақалоқнинг она организмидаги турли паразитлар билан зарарланиши (токсоплазмос) ҳамда турли туғма шикастлар (асфиксия) киради. Онанинг юрак-қон томир тизими, буйрак, жигар касалликлари билан оғриши, ҳомиладорлик даврида рухсат этилмаган дори-дармонларни қабул қилиши, ҳомиладорлик даврида турли жисмоний ва психик жароҳатларни олиши, аёлларнинг зарарли ишлаб чиқаришда ишлашлари, атроф-муҳитнинг ёмон шароитлари, чекиш, алкоголизм, ота-оналари гиёҳванд моддаларни исътемол қилишлари ҳам чақалоқ бош миясининг зарарланишига сабаб бўлиши мумкин.
Ақли заиф шахслар ривожланиш ва нуқсон даражасига кўра турлича бўлади. Уларни қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Она қоринидалиги мияси шикастланган болалар.

  2. Туғилиши пайтида ёки туғилгандан кейин уч йил давомида мияси шикастланган болалар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) 1994 йилда ақли заифликнинг қуйидаги тўрт даражасини эътироф этган: сезилмас (кам), ўртача, оғир ва чуқур даражалар.
Кам даражадаги ақли заифлик ўқувчилар мактабни битириш даврида ўзларининг психометрик ва клиник намоён бўлиши билан нормал ривожланаётган одамлардан кам фарқ қиладилар ҳамда муваффақият билан ишга жойлашадилар.
Ақли заифлик тузатиб бўлмайдиган ҳодиса сифатида эътироф этилса ҳам, уни коррекция қилиб бўлмайди деган маънони англатмайди. Аксарият тадққиқотларда махсус (коррекцион) таълим муассасаларида методик жиҳатдан тўғри йўл тутилиши ақли заиф болаларнинг ривожланишида ижобий натижага эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish