917.
Методик кенгаш фаолияти қандай ҳужжатда ўз аксини топган?
Методик кенгаш фаолияти “Умумий ўрта таълим мактаби Методик
кенгаши тўғрисида”ги Низомда ўз аксини топади.
172
918.
Методик кенгаш қандай вазифаларни ҳал қилади?
Методик кенгаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
-
таълим жараёнининг методик таъминот ҳолатини ўрганади, таълим
муассасаси методик ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
-
таълим
муассасасида
олиб
борилаётган
методик
ишларнинг
истиқболини аниқлайди;
-
йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмаларига умумий
раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради;
-
таълимга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув
жараёнига татбиқ этиш усуллари юзасидан тавсиялар беради;
-
таълим муассасаси ўқув-методик ишларига эксперт сифатида баҳо
беришни амалга оширади;
-
ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни
фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан
мунтазам таништириб боради;
-
ўқитувчиларга иш режаларининг тузилиши ва бўлимлари мазмуни
бўйича тавсиялар беради;
-
таълим жараёнида қўллаш учун илғор педагогик технологияларни
ишлаб чиқиб, уларнинг амалиётга жорий этилишини назорат қилиб боради;
-
ўқитувчиларнинг педагогик ва методик маҳоратини оширишга доир
ишларни амалга оширади;
-
давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурларининг
бажарилиш ҳолатини таҳлил қилади, тегишли тадбирларни белгилайди;
-
ташқи ва ички назорат натижаларига давлат таълим стандарти
талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-
тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
-
ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали
усулларини олиб кириш, педагогик кадрларни методик жиҳатдан билимларини
ошириш мақсадида ўқув семинарларини ташкил қилиш;
-
таълим жараёнида миллий мафкура ва ёшларда сиёсий онгни
шакллантиришга доир кўрсатмалар бериб бориш;
-
ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини
ташкил қилишга доир кўрсатмалар бериш;
-
йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмалари ҳисоботини
эшитиш, муҳокама қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан
тавсиялар бериш;
-
ўқитувчиларнинг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда
маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилиш;
-
педагогик ходимларнинг аттестациядан ўтказиш бўйича материалларни
тайёрлаш;
-
таълим муассасаси миқёсида фан ойликлари (ҳафталиклари), фанлар
бўйича
дарсдан
ташқари
(факультатив,
тўгарак)
ишлари,
фан
олимпиадаларининг 1-босқичлари, кўрик-танловларнинг ўтказилиши ва
уларнинг самарасини назорат қилиб бориш.
173
Do'stlaringiz bilan baham: |