Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Педагогик маҳорат” фани асосларини ўқитишда таълим жараёнини янгича ёндашув асосида ташкил этиш талаб қилинади. Ўқув машғулотларини олиб боришда илғор педагогик ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, таълимни ноанъанавий шакл ва методлар ёрдамида ташкил этиш мазкур жараёнга янгича ёндашишни ифодалайди. Ушбу фан бўйича талабаларга назарий билимларни беришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма ва электрон материаллар, педагогик энциклопедия ва луғатлар, таълимнинг техник воситаларидан самарали фойдаланилади. Ўрганилаётган мавзу моҳиятига кўра маъруза, семинар ва лаборатория машғулотлари шахсга йўналтирилган таълим турлари ёрдамида ташкил этилади. Шунингдек, фанни ўқитиш жараёнида интерфаол методлар (“Эссе”, “Кластер”, “6х6х6”, “Тўртинчиси ортиқча”, “Балиқ склети”, “Кейс-стади”, “Нима учун”, “Чархпалак, “Бумеранг”, “Галерея” ва бошқалар), замонавий техник воситалар, ахборот технологияларини қўллаш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |