Фаннинг вазифалари:
- талабаларни педагогик қобилият, педагогик одоб, педагогик назорат, педагогик техника, педагогик маҳорат, педагогик маданият каби таянч тушунчалар моҳияти билан таништириш;
- талабаларга педагогик қобилият, педагогик маданиятнинг таркибий элементлари, педагог одобига қўйиладиган муҳим талаблар, педагогик назорат ва педагогик техникани самарали эгаллаш йўллари, педагогик маҳорат даражаларига оид назарий билимларни бериш;
- талабалар томонидан педагогик қобилият, педагогик одоб, педагогик назорат, педагогик техника, педагогик маҳорат ва педагогик маданиятнинг самарали ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- талабаларда бўлажак ўқитувчи сифатида педагогик қобилият, педагогик одоб, педагогик назорат, педагогик техника, педагогик маҳорат ва педагогик маданият элементларининг намоён бўлишига эришиш;
- талабаларни ўз устида ишлаш, ижодий изланишлар олиб боришга йўналтириш орқали касбий малакаларини, педагогик маҳоратларини доимий равишда ошириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |