“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet45/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Тарбия мазмуни. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг замон талабларига мос, баркамол инсон бўлиб шаклланишлари учун ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмлари – ақлий, маънавий-ахлоқий, жисмоний, меҳнат, эстетик, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий, жинсий тарбияни ташкил этишга нисбатан янгича ёндашиш, уларни самарали ташкил этиш йўлларини ишлаб чиқиш алоҳида долзарблик касб этади. Бу эса тарбиядаги энг муҳим вазифалардир.
Ахлоқий тарбия ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми саналади.

Ушбу тарбия асосини ижтимоий ахлоқий меъёрлар ҳамда шахсни улардан хабардор этиш ташкил қилади.


Ахлоқ ахлоқий тарбиянинг асосий категорияси саналади.


Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳатлар, ҳикоятлар асрлар давомида таркиб топган миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятлар мазмунида ўз ифодасига эга бўлган. Шарқ мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг ахлоқ ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз ифодасини топган.


ЎзРнинг Президенти И.А.Каримов айтганиидек: “Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллик, миллатидан қатъий назар одамларга хайриҳоҳлик билан муносабатда бўлиш ва ўзаро ёрдам туйғуси – кишилар ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади. Ўзбеклар диёрига, ўз Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, билимга, устозларига, маърифатпарварларга нисбатан алоҳида ҳурмат-эҳтиром Ўзбекистон аҳолисига хос фазилатлардир”.
Амир Темур “ахлоқи хусния” – яхши хулқлар эгаси бўлган. У оқил ва тадбирли саркарда сифатида кишиларни турли лавозимларга тайинлаш ва вазифасидан озод этишда ҳам шошма-шошарлик ва адолатсизликка йўл қўймаган, балки етти ўлчаб, бир кесган.
Имом Исмоил ал-Бухорий “Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Оллоҳ Таоло сенга берган бўлса, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир”, деган эди.
Демак, ахлоқий тарбия баркамол инсон тарбиясида етакчи бўғин, инсоний сифатларни яратувчи, шакллантирувчи, мукаммаликка эриштирувчи восита ҳисобланади. Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, ахлоқий тарбия инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир омилдир. Яхши хулқларнинг яхшилиги, ёмон хулқларнинг ёмонлигини дадил ва мисоллар билан баён қиладурғон китобдир.
Ахлоҳ кишининг хулқ-атвори, эътиқод-иймони, юриш-туриши, фикр-мулоҳазалари, мушоҳада ва мулоқотида намоён бўлади. Ахлоқли инсон ўзини қаттиқ ҳурмат қилади, интизомли бўлади. Суҳбатдошнинг кўнглига қараб гапиради, киши дилини оғритмайди, мулоқот одобига риоя қилади.
Ижтимоий тарбия йўналишларидан бири ақлий тарбия саналади.

Билимлар тизимини онгли равишда ўзлаштириш мантиқий фикрлаш, хотира, диққат, идрок этиш, ақлий қобилият, мойиллик ва иқтидорни ривожлантиришга кўмаклашади.


Ақлий тарбияни ташкил этишда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:

Ҳадисларда “Илмга илм олмоқ йўли билан эришилгайдир. Илму ҳунарни Хитойга бориб бўлса ҳам ўрганинглар. ... Илм эгалланг. Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларда йўлдош бахтсиз дақиқаларда раҳбар, қайғули онларда мададкор, одамлар орасида зебу-зийнат, душманларга қарши курашишда қуролдир”, “Илм олмоққа интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир”, - дейилади.


А.Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонидан Фарҳодни идрокли, билимли, ҳунарли, камтар, инсонпарвар, иродали ва эътиқодли шахс сифатида тасвирлайди.
Жисмоний тарбия ҳам ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми саналади.

Технологиялашган мавжуд ижтимоий шароит жисмонан бақувват, ишлаб чиқариш жараёнида юқори унум билан ишлашга қодир, қийинчиликлардан чўчимайдиган, шунингдек, ватан ҳимоясига доимо тайёр бўлган ёш авлодни тарбиялаш зарурлигини кўрсатмоқда.


Абу Али ибн Сино жисмоний ҳаракат (тарбия)нинг шахс шаклланишидаги ролини юқори баҳолаб, “ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш” самарали эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Абдулла Авлоний ҳам жисмоний тарбиянинг инсонни ҳар томонлама камолга етказишда ўзига хос ўрин тутишини айтиб ўтади: “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз вужуд керакдир”.
Педагогик ёндашувга кўра дидактик ўйинлар билан бир қаторда уларнинг жисмоний фаолликларини оширишга хизмат қилувчи ҳаракатли ўйинлар ҳам мактабгача ва бошланғич таълим ёши болаларининг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланишларига катта ёрдам беради.
Жисмоний тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:


Жисмоний тарбияни болаларнинг мактабгача ёшидан бошлаб мунтазам ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тарбия таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган фанлардан бири саналади. Синфдан ва мактабдан ташқари шароитларда ташкил этилувчи жисмоний машғулотлар жисмоний тарбия дарсларининг самарадорлигини таъминловчи қўшимча тадбир ҳисобланади. Жисмоний тарбия тарбиянинг бошқа таркибий қисмлари билан мустаҳкам боғланган ҳамда улар билан биргаликда ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш вазифаларини ҳал этади.


Таълим муассасаларида жисмоний тарбияни ташкил этишда ўқувчиларни қуёш, сув ва ҳаво воситаларида чиниқтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўқувчиларнинг жисмонан чиниқишларида дам олиш (жумладан, тўйиб ухлаш) ва меҳнат фаолиятини тўғри ташкил этишга эътибор қаратиш лозим. Турли ёшдаги ўқувчиларда жисмоний маданият кўникмаларини шакллантириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Ўқувчиларнинг жисмоний маданиятга эгаликларини улар шахсида қуйидаги ҳолатларнинг акс этиши билан аниқлаш мумкин: 1) жисмоний ҳаракат кўникмаларига эгалик; 2) жисмоний меҳнат қилиш қобилиятининг ривожланганлиги; 3) жисмоний камолотнинг акс этиши; 5) ўқувчилар томонидан жисмонан ривожланган идеалнинг танланганлиги ва ундан намуна олиш йўлида амалий ҳаракатларнинг ташкил этилаётганлиги.
Ижтимоий тарбиянинг яна бир муҳим таркибий қисми меҳнат тарбияси саналади. Меҳнат тарбиясидан кўзланган мақсад, аввало, ўқувчиларга меҳнатнинг моҳияти, мазмунини чуқур англатишдан иборатдир.


Меҳнат тарбиясининг мақсади шахсда меҳнат ва меҳнат фаолиятига ижобий муносабатни шакллантиришдан иборат. Меҳнат инсон ҳаётининг асоси, умр мазмуни, ҳаётий эҳтиёж, шунингдек, шахсда маънавий-ахлоқий ва иродавий сифатларни шакллантиришнинг кафолати саналади. Меҳнат қилаётган киши ўзи бажараётган ишнинг натижаларини кўрса, ҳис қилса, ўша натижалардан қониқса, роҳатлансагина меҳнат тарбиявий аҳамият касб этади. Ҳалол меҳнат – киши ҳаётининг мазмунини ташкил қилади.


Меҳнат тарбиясини ташкил этишда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:





Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish