“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


VII. Талабаларга бериладиган топшириқ



Download 3,63 Mb.
bet301/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

VII. Талабаларга бериладиган топшириқ:
Таълим муассасалари педагогик кенгаши фаолиятининг аҳамиятини ёритувчи шарҳ тайёрланг.
Шарҳни тайёрлашда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилиши лозим: педагогик кенгашнинг ички бошқарув органи сифатида таълим муассасасида тутган ўрни; педагогик кенгашнинг асосий вазифалари; ҳуқуқлари; педагогик кенгаш фаолиятини ёритувчи ҳужжатлар ҳамда уларнинг сақланиши.
VIII. Талабаларга бериладиган топшириқ:
Таълим муассасасининг методик бирлашма вазифаларини қуйидаги схема ёрдамида кўрсатиб беринг:


АСОСИЙ ПЕДАГОГИК ТУШУНЧАЛАР ЛУҒАТИ


Академик лицей – ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Академия - кадрлар тайёрлаш ва билимларнинг кенг соҳалари бўйича олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим дастурларини амалга оширишга имкон берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Амалий ишлар методи – ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантирувчи усул.
Аномалия (юнонча “anomal”) – меъёрдан, умумий қонуниятлардан четланиш, нотўғри ривожланиш.
Аномал болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш – коррекцион педагогиканинг асосий тушунчаси бўлиб, нуқсоннинг даражаси ва тузилишига мос келадиган метод ҳамда воситалар ёрдамида аномал болаларни фаол ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда фуқаролик сифатларини шакллантириш.
Ахлоқ (лотинча “moralis” хулқ-атвор) – ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи, муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонлари йиғиндиси.
Ахлоқий онг – шахга ахлоқий меъёрлар ва хулқ-атвор қоидалари тўғрисидаги назарий билимларни бериш асосида ҳосил қилинувчи онг шакли.
Ахлоқий тарбия – муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш асосида уларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ва ахлоқий маданиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми.
Ақлий тарбия – шахсга табиат ва жамият тараққиёти тўғрисидаги билимларни бериш, унинг ақлий (билиш) қобилияти, тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми.
Байналминаллик (“inter” орасида, ўртасида, аро, “natio” халқ) – ўзга миллат ва элатларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эрки, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, тили ҳамда виждон эркинлигини ҳурмат қилиш, уларнинг манфаатларига зиён етказмасликни ифода этувчи шахсга хос маънавий-ахлоқий фазилат.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish