“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet48/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Эстетик қизиқиш – шахснинг эстетик фаолиятига, воқелик ва санъат асарларини эстетик жиҳатдан ўзлаштиришга кириши.
Эстетик эҳтиёж – шахснинг воқеликни эстетик жиҳатдан билиб олишга ундовчи субъектив омил (ички интилиш).
Эстетик ҳис-туйғу – инсоннинг воқеликка, кишиларга, ўз фаолиятига нисбатан муносабати.
Эстетик дид – эстетик ахборотлар оқими, эстетик ва ахлоқий меъёрлар йиғиндиси орқали шаклланиб, шахснинг буюм, ҳодисаларга эстетик баҳо беришида яққол намоён бўладиган ҳодиса.
Эстетик мулоҳаза – шахснинг аниқ бир эстетик ҳодисага муносабатини билдирувчи ақлий ҳаракати.
Эстетик идеал – субъект билан объект, инсон билан ижтимоий бутунликнинг тарихан энг тўлиқ узвий бирлиги бўлиб, бу бирлик туб мақсадлар сифатида инсон ижодий кучларининг эркин ва ҳар томонлама ривожланишида ўз ифодасини топади.
Эстетик қараш – эстетик онгнинг ғоявий негизи, табиат, ҳаёт, санъат моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва ғоялар тизими.
Эстетик онг – шахсга назарий тушунчалар асосида предмет, буюм, воқелик ва ҳодисалар моҳиятини эстетик баҳо баҳолай олиш имконини берувчи ҳис-туйғулар, сезгилар, тасаввур ва қарашлар шакли.
Эстетик фаолият кўникмалари – эстетик эҳтиёжларни қондириш йўлида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат кўникмалари.
Шахс ўзи эга бўлган эстетик онги ва эстетик фаолият кўникмаларига таянган ҳолда предмет, буюм, воқелик ёки ҳодисанинг қиймати ва камчилик-нуқсони ҳақида ҳукм чиқара олади, эстетик баҳолайди.
Эстетик тарбия жараёнида амалга ошириладиган вазифалар шартли равишда икки гуруҳга ажратилади: 1) ўқувчиларга назарий эстетик билимларни бериш; 2) уларда амалий эстетик кўникмаларни шакллантириш.
Назарий ва амалий эстетик билимларни эгаллаш асосида ўқувчиларда қуйидаги ҳолатлар кўзга ташланади: эстетик билимларнинг таркиб топганлиги; эстетик маданиятнинг тарбияланганлиги; эстетик ва маданий мерос намуналаридан хабардор бўлиш; эстетик туйғунинг ривожланганлиги; ижтимоий ҳаёт, табиат ва меҳнат гўзалликларини ҳис этиши; гўзалликка интилиш эҳтиёжининг ривожланганлиги; эстетик идеалнинг шаклланганлиги; фикрлаш, фаолият, хатти-ҳаракат ҳамда ташқи кўринишда гўзал бўлишга интилиш.
Эстетик тарбия бола туғилгандан бошлаб умрининг охиригача амалга оширилади. Шу сабабли, у нафақат мактабда, балки синфдан ва мактабдан ташқари шароитларда уюштирилувчи тадбирларда, турли анжуманларда ёш авлодни гўзаллик ва нафосатни ҳис этишга ундовчи воситадир.
Эстетик тарбия фақат нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини англаш, гўзал жиҳатларини кўра олишнигина эмас, балки ички гўзалликни ҳис қилиш хислатини ҳам тарбиялайди, инсондаги хулқий гўзалликни қадрига етишга ундайди.
Алишер Навоий ўзининг “Фарҳод ва Ширин” достонида Ширинни зоҳирий ва ботиний гўзаллик соҳибаси сифатида тасвирлайди. Ширин энг оғир дамларда ҳам Фарҳодга вафодор, садоқатли, иродали ёр бўлиши билан бирга тадбирли мураббия, одил ва донишманд давлат арбоби, комила, оқила ва фазилатли, латофатли қиз эди. Шириннинг бу фазилатлари минглаб қизларга ўрнак бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Эстетик фаолият ҳар бир тарбияланувчининг тасвирий санъат, мусиқа, хореография тўгаракларида фаол иштирок этиши, ижодий бирлашмалар, гуруҳлар, студиялар ва ҳоказоларда қатнашишини назарда тутади.
Ижтимоий тарбия мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг хусусиятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish