“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – бу унинг яхлит ҳолда тизимли ташкил этилиши



Download 3,63 Mb.
bet120/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – бу унинг яхлит ҳолда тизимли ташкил этилишидир. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия жараёнининг мақсади, мазмуни ва методларини бирлиги шахсни шакллантириш ғоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. Шахс маънавий-ахлоқий сифатларни кетма-кет эмас, балки яхлит ўзлаштириб боради, шу боис педагогик таъсир яхлитлик, тизимлилик касб этади.
Тарбия жараёнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик талабларга амал қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни қарор топтиришни талаб этади.
Тарбиянинг яна бир хусусияти шундан иборатки, бу жараён икки томонлама алоқа хусусиятига эга бўлиб, унда боланинг ўзи ҳам фаол иштирок этади.
Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчининг ўқувчига кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзида ташкил этилади.
Тарбиянинг педагогик технология назарияси ғоясига мувофиқ, эндиликда ўқувчи тарбия жараёнининг объектигина бўлиб қолмасдан, субъекти сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятлари, унга нисбатан бўлаётган ташқи таъсирлар ва ахборот манбаларини инобатга олиши зарур. Агарда мазкур талаб унутилса, шахсни тарбиялаш қийинлашади ёки барча уринишлр самарасиз якун топади. Мана шундан тарбия жараёнининг яна бир хусусияти – тарбияда қарама-қаршиликнинг мавжудлиги келиб чиқади. Қарам-қаршиликлар ўқувчиларга ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо бўлган дастлабки сифатлар ўртасида ёки ўқувчиларга қўйиладиган талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасидаги зиддиятларнинг келиб чиқиши учун замин яратади.
Ундан ташқари бу қарама-қаршиликлар кўпинча боланинг онги билан хулқи бир-бирига мувофиқ бўлмаслигидан, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўқувчилар ёш, психологик, физиологик хусусиятлари (феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, руҳий ҳамда физиологик жиҳатдан соғломлиги)ни яхши билмасликлари оқибатида келиб чиқади.
Демак, тарбия жараёни ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади:


Демак, тарбия муайян, аниқ мақсад ва ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори, дунёқарашини таркиб топтириш жараёнидир. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, фуқароларнинг дунёқараши, интилишларида белгиланади. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш, тарбияни ташкил этишда уларни инобатга олиш маълум педагогик вазифаларни ижобий ҳал этиш имконини беради.


Адабиётлар:



  1. Каримов И.А. Ўзбекистонниннг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992.

  2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  4. Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Халқ мероси нашриёти, 1993.

  5. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.

  6. Зиёмуҳаммедов Б. Маърифат асослари. – Тошкент: Чинор ENK, 1998.

  7. Подласый И.П. Педагогика. В 2 кн. Кн. 2. – Москва: Владос, 1999.

Назорат учун саволлар:



  1. Тарбия жараёнининг моҳиятини қисқача тавсифланг.

  2. Тарбия мақсади нимадан иборат?

  3. Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  4. Тарбия жараёнида қандай вазифалар ҳал этилади?

5. Тарбия жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилади?
6. Тарбия жараёни қандай қонуниятлар асосида кечади?



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish