8-илова
Кластер методи
9-илова
10-илова
Инсерт усулидан фойдаланиб ишлаш қоидаси
1. Маъруза матнини ўқиб, матннинг четига қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг:
В – биламан
+ - мен учун янги маълумот
- мен билган маълумотни инкор қилади
? – ноаниқ (аниқлаштириш талаб қиладиган) қўшимча маълумот.
2. Олинган натижаларни жадвал шаклида расмийлаштиринг.
Мавзу саволлари
|
В
|
-
|
+
|
?
|
1.
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
|
5.
|
|
|
|
|
6.
|
|
|
|
|
7.
|
|
|
|
|
Дарснинг технологик картаси (2- машғулот )
Иш жараёнлари вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1 босқич.
Кириш
(10 дақиқа)
|
1.1. Маърузанинг мавзуси, режасини эълон қилади, ўқув машғулотининг мақсади ва ўқув фаолият натижаларини тушунтиради (1-илова)
|
Тинглайди, мавзу номини ёзиб олади
|
1.2. Машғулотни ўтказиш шакли ва бахолаш мезонларини эълон қилади (2- илова)
|
Ёзиб олади
|
2 босқич.
Асосий жараён
(60 дақиқа)
|
2.1. Мавзу режасининг биринчи пункти режаси бўйича маъруза қилади (3-илова) Маъруза бўйича “Соат миллари” усулидан фойдаланган ҳолда талабаларга қуйидаги савол билан мурожаат қилади: Мактабгача педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси. (4-илова)
|
Ёзади, саволга жавоб беради.
|
2.2. Мактабгача педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари (5-илова).«Кичик гуруҳларда ишлаш» орқали амалга оширилишини эълон қилади. “Қандай” техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларга топшириқлар беради (6- илова ) Гуруҳларда ишлашга ёрдам беради Қўшимча маълумотлардан фойдаланишга имкон яратади. Диққатларини кутиладиган натижага жалб қилади. Ҳар бир гуруҳ топшириқларини ватман - қоғозларга тушириб, тақдимотини ўтказишга ёрдам беради, билимларини умумлаштиради, хулосаларга алоҳида эътибор беради. Топшириқларнинг бажарилишини қай даражада тўғри эканлигини диққат билан тинглайди Фикрларини тинглаб, умумлаштиради.
|
Саволларга жавоб берадилар, эркин баҳс-мунозара юритадилар.
Гуруҳларда ишлайдилар.
|
3 босқич.
Якуний босқич
(10 дақиқа)
|
3.1 Мавзу бўйича умумий хулоса қилинади.
|
Тинглайдилар
|
3.2. Талабаларнинг баҳолаш мезонларини эълон қилинади
|
Ёзиб олади
|
3.3. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар беради (7-илова)
|
Жавоб ёзади
|
3.4 Навбатдаги машғулотда кўриладиган мавзуни эълон қилади ва “инсерт” усулида жадвалга мустақил таълимга тайёргарлик кўришларини сўрайди (8-Илова).
|
”Инсерт” усулида жадвални тўлдиради.
|
1-илова
Мавзу: Мактабгача педагогика фанининг мақсади ва вазифалари .
Режа
1.Мактабгача педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси.
2.Мактабгача педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари.
Ўқув машғулотининг мақсади: Мактабгача педагогика фанининг мақсади ва вазифалари тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Талабалар Мактабгача педагогика фанининг мақсади ва вазифалари изоҳлаб бериш.
2-илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар
|
Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши
0-5 балл
|
Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0-5 балл
|
Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл
|
Жами балл
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
10 – 9 балл – «аъло».
8-7 балл – «яхши».
6–5 балл – «қониқарли».
3-илова
Мактабгача педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси.
Ана шу нуқтаи назардан мактабгача педагогика фани билан қуйидаги фанлар ўртасида яқин алоқадорлик мавжуд:
1. Фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни таҳлил этишга имкон беради.
2. Иқтисод – мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади.
3. Социология – ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият яратади.
4. Этика – шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи назарий ғояларни педагогик жараёнга татбиқ этишда алоҳида ўрин тутади.
5. Эстетика – шахс томонидан гўзалликнинг ҳис этилиши, унга интилиши, шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда муҳим йўналишларни аниқлашга хизмат қилади.
6. Физиология – ўқув-тарбия жараёнида болаларнинг физиологик, анатомик хусусиятларини инобатга олиниши учун бошланғич асосларни беради.
7. Гигиена – болаларнинг саломатлигини муҳофазалаш, уларнинг жинсий жиҳатдан тўғри шакллантиришда назарий ва амалий ғоялари билан ёрдам беради.
8. Психология – шахсда маънавий-ахлоқий, руҳий-интеллектуал, ҳиссий-иродавий сифатларни таркиб топтириш учун замин яратади.
9. Тарих – мактабгача педагогика фани тараққиёти, таълим-тарбия жараёнларининг динамик, диалектик хусусиятларини инобатга олиш, шунингдек, халқ мактабгача педагогикаси ғояларини келгуси авлодга узатиш учун йўналтирилади.
10. Маданиятшунослик – болаларда инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий маданият асослари ҳақидаги тасаввурни шакллантириш, уларда маданий хулқ-атвор хислатларини таркиб топтириш учун хизмат қилади.
11. Тиббий фанлар – шахснинг физиологик-анатомик жиҳатидан тўғри ривожланишини таъминлаш, унинг организмида намоён бўлаётган айрим нуқсонларни бартараф этишга амалий ёндашув, шунингдек, нуқсонли болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш муаммоларини ўрганишда кўмаклашади.
4-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |