Кабинет ишининг мазмуни ва асосий формалари
2) Методика кабинети ўз зиммасига юкланган вазифаларга кўра:
Қоракалпоғистон, вилоят, ўлка, шаҳар, туман мактабгача таълим методика кабинети иш фаолиятига йўлланма бериб туради.
Мактабгача таълим муассасалари таълим-тарбиявий ишлар аҳволини ва бажарилишини ўрганади.
«Учинчи минг йилликнинг боласи Дастури» - болаларга таълим бериш ва ишларнинг сифатини ошириш мақсадида тадбирларга йўлланмалар беради.
Республика кабинети ходимлари малака ошириш курсларида маърузалар ўқишга, семинар-практикумлар ва тўгараклар ишини олиб боришда белгиланган қоида асосида олиб бориш ҳуқуқига эгадирлар.
3. Республика мактабгача таълим метод кабинет ишида янгиликларни тарғибот қилиш бўлими услубий Кенгашдир. Кенгаш таркибига методистлар, ўқитувчилар малакасини ошириш институти раҳбари ва ходимлари, мудиралар, тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари, олий ва ўрта ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиари кирадилар.
Услубий Кенгашда - кабинетнинг режаси ва бажарилган ишлар якуни кўрилади ва бир қанча ташкилий ишлар режалаштирилади, бунда педагогик жараённи такомиллаштириш ва мактабгача таълим метод кабинетлар амалий ишида ижодий-илғор педагогик тажрибаларни тўплаш, мактабгача таълим бўйича услубий қўлланмаларни муҳокама қилиш, тасдиқлаш масалалари ҳал қилинади.
Республика тарбия метод кабинетида ходимларнинг нормал ишлашлари учун шароит яратилади, (семинарлаp маърузалар, консультациялар, кўргазмалар ташкил этилади).
Республика метод кабинетида илмий педагогик ва методик адабиётлар учун кутубхона ташкил қилинади.
Кабинет ходимлари ва раҳбарлар
6. Республика метод кабинетига малака ошириш маркази директори раҳбарлик қилади, олий педагогик билимга ва илғор ташкил-методик ишларни ташкил этиш хусусиятига эга бўлган шахсдир, Директор - кабинетнинг методик, молиявий-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва кадрлар танлаш ва уларни ишларини ташкил қилиш ва жойлаштириш ишлари, меҳнат қонунларига асосланиб ходимлари вазифаларини тушунтиради, белгиланган қоидага асосланиб ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.
7. Директор ўринбосари иттифокдош республикаларнинг маориф Министрликлари (халқ маориф) томонидан тавсия этилади. У олий педагогик маълумотли ва методик ишлар устаси бўлиши керак. Директор ўринбосари ўз навбатида кабинет методик ишларига раҳбарлик қилади ва мактабгача таълим муассасаси ходимларини малакасини ошириш ташкилий ишларини режалаштиришни таъминлайди.
Методик ишларни малакали методистлар олиб борадилар, уларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан директор тавсияси билан, олий педагогик маълумотга эга бўлиб, камида 5 йиллик методик иш стажига эга бўлган ходимлардан белгиланади.
Республика метод кабинетининг штатларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |