6.6. Тематик текширишнинг мақсад ва вазифалари.
Мудиранинг ишини тематик текширишда:
а) мудиранинг гуруҳлардаги ишларини текшириш. Мудира ўз вазифасида турли ёш гуруҳларнинг ҳамма ролини, моментлари билан асосида кузатиши, анализ қилиши керак.
Назоратчи ҳудди шу ишни сифатини, амалга ошириш йўлларини текширади.
б) Шароитни яратилганлиги; в) текширилган мавзу бўйича педагогик советда биргаликдаги мухокамаси; г) Консультациянинг ишлаш мўлжаларини ўстирувчи воситалар; Гуруҳ тарбиячисининг ишини аввал тарбия ишнинг ўзи билан муҳокама қилинади, кейин педагогик совет ишига олиб чиқилади. Ютуқ, камчиликлар, таклиф-мулоҳазалар очикчасига, ошкора ҳолда чақирилади.
Керакли йўлланма, методик ёрдам ўз вақтида кўрсатилади.
Бу икки хил текширувдан ташқари яна қкуйидаги текшириш турлари мавжуд: 1) бирламчи; 2) иккиламчи; 3) катта текширув; 4) огоҳлантирувчи текширув турлари мавжуд.
Мактабгача таълим муассасалари ишини текшириш якуни бўйича АКТ тузилади.
Бу ҳужжатни тузишда - текшириш бўйича олинган маълумотларни, чуқур таҳлил қилиш талаб этилади. Таълим-тарбиявий жараёнлар, ташкилий- методик, молиявий-хўжалик фаолиятларни кузатиш, суҳбатларни махсус кузатиш дафтарига ёзиб бориш лозим. Ҳужжатларни чуқур ўрганиб, муассаса фаолиятига аниқ, исботланган хулосалар чиқарилади.
Акт 3 нусхада тузилади: биринчиси Туман Халқ таълими бўлимига, иккинчиси болалар муассасига; учинчиси эса текширувчида қолади.
Кузатиш схемаси қуйидагича:
Кузатилган жараён.
Кузатилаётган кун, йил, ой.
Иш мазмуни.
Таёргарлик.
Болаларнинг билим, кўникма ва малакаси.
Тарбиячининг билим, кўникма ва малакаси.
Қўлланилаётган усул ва усублар.
Ютуғи.
Камчилиги.
Таклиф ва мулоҳазалар.
ТЕМАТИК ТЕКШИРИШ РЕЖАСИ
(меҳнат тарбияси бўйича)
|
Болалар муассасасининг номи, номери, қайси ташкилотга қарашлилиги. Текшириш куни, ким томонидан текширилаётганлиги, қайси ёш гуруҳларида тематик назорат ўтказилганлиги.
|
|
Боғчадаги болалар состави: умумий сони, гуруҳлар сони, болаларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиш. Давомат, қатнамаслик сабаблари. Болалар соғлигини ахволи.
|
|
Кадрлар:
Мудира (маълумоти, педагогик стажи, партиявийлиги).
Тарбиячи-методист (маълумоти, педагогик стажи, партиявийлиги).
Тарбиячилар (сони, маълумоти, педагогик стажи, партиявийлиги, ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши).
Хизмат кўрсатувчи ходимлар-энагалар (сони, маълумоти, меҳнат стажи, ишлаш малакасини ўзлаштириш).
|
|
Педагогик коллективнинг ғоявий-назарий савиясини ва ишлаш малакаларини ошириш. «Болалар боғчаси таълим программаси», «Болалар меҳнати» бўлимини ўрганиш, ўзлаштириш. Меҳнат тарбияси бўйича психологик-педагогик адабиётлар сони, болаларнинг меҳнат тарбиясида улардан фойдаланиш. Турли меҳнат турлари бўйича тарбиячиларнинг амалий малакалари (айниқса қўл ва қишлоқ хўжалик меҳнати турлари бўйича).
|
|
Катталар меҳнати билан таништириш ва унга нисбатан ҳурматни тарбиялаш. Программа бўйича болаларга берилган маълумотлар ҳажми. Катталар меҳнати билан таништириш методикаси: кузатиш, ҳикоя, кўргазмали куроллардан фойдаланиш (сурат, фотография, альбомлар, кино ва диофильмлар кўрсатиш, телеведение). Болаларнинг атрофдаги меҳнатига қизиқиши, интилиши, унга қатнашишга ҳаракат қилиши. Катталар меҳнатлари билан танишишини режалаштириш.
|
|
Ёш гуруҳларда меҳнатнинг тури _ мазмуни, программа талабларига мувофиқлиги (хўжалик-маиший, қўл меҳнати, табиатдаги меҳнат). Катта ва тайёрлов гуруҳларда меҳнатнинг аҳамияти, мазмунининг мураккаблашиб бориши, билим ҳажми, билиш малакалари, болаларнинг меҳнатдаги мустақиллиги. Тарбиячилар томонидан меҳнат фаолиятини режалаштириш, режимининг турли вақтдаги индивидуал ва коллектив меҳнати.
|
|
Болалар муассасасидаги меҳнатнинг ҳамма турлари учун шароитни ташкил этиш: меҳнат учун жой, қуроллар, предметлар, инструметлар ва меҳнат учун керакли асбоблар. Программа талабларига мувофиқ ва болаларни ёш хусусиятлари ва қобилиятларига мувофиқ меҳнат қуролларини сақлаш, болаларни мустақил шуғулланишлари учун қулайлик яратиш.
|
|
Меҳнат тарбияси методикасининг анализи. Тошпшириқ бериш навбатчилик, коллектив меҳнати, меҳнат турлари, уларни бажаришда турли приёмлардан фойдаланиш, тарбиячилар томонидан турли усуллардан фойдаланиш: меҳнатга нисбатан қизиқиш, сўзлаб
тушунтириш, ўйин усуллари, биргаликдаги меҳнатда меҳнат вазифаларини тақсимлаш, меҳнатнинг қандай бажарилишини назорат қилиш, маълумот, болаларга ёрдам кўрсатиш чоралари, меҳнат натижасини баҳолаш, болаларга индивидуал ёндошиш. Катталар билан биргаликдаги меҳнатда болалар томонидан кўрсатилган
ёрдам.
|
|
Меҳнат фаолияти процессида тарбиявий мақсадлар: болаларда меҳнатга қизиқишни тарбиялаш, диққатни шакллантириш, тўғри, сифатли меҳнат турлари, ташкилилик, бир мақсад йўлида ҳаракат қилиш, ишни охирига етказиш, меҳнат қуролларидан тўғри ва ихтиёткорлик билан фойдаланиш, ишга жавобгарлик, ўзаро ёрдамни тарбиялаш, атрофдагиларнинг меҳнатига ҳурмат руҳида тарбиялаш. Диққатни, тушиниб етишни, ишни планли бошлашни, келишиб ишлашни, коллектив меҳнатда ҳамма болани бирор бир фойдали иш қилишини тарбиялаш. Турли ёш гуруҳлари бўйича кўрсатилган сифатларни ҳосил қилдириш, шакллантириш кичик гуруҳдан тайёрлов гуруҳигача мураккаблашиб боради.
|
|
Меҳнатнинг ўйин билан алоқаси. Бу алоқаларнинг меҳнат фаолиятида, ўйин маментларида меҳнатни ўйин формаси билан енгиллаштириш, ўйин учун турли предметлар тайёрлаш, бунда тарбиячининг роли.
|
|
Мудира ва тарбиячи-методистнинг меҳнат тарбиясига раҳбарлиги: раҳбарликнинг форма ва мазмуни, йиллик ва ойлик режаларда акс эттирилган, болалар меҳнатлари учун шароит яратилганлиги, педагог коллектив билан меҳнат тарбияси тўғрисидаги адабиётларни, программани ўрганишни ташкил этиш, турли ёш гуруҳлари бўйича меҳнат тарбиясини текшириш ва кўриш, анализ қилиш, планлаштиришда меҳнат тарбиясини киритиш, педагогик советларда тажриба алмашиш, машғулотларга кириш, ўзаро назорат қилишни, очиқ машғулотларни ташкил этиш. Консультациялар бериш.
|
|
Ота-оналарга меҳнат тарбияси хақида маърузалар, консультациялар, тегишли адабиётлар бериш, оиладаги меҳнат тарбияси хақида тажриба алмашиш, болалар меҳнати қуроллари, жиҳозлари витринасини ташкил этиш (ёғочдан, картондан, қогоздан, материалдан). Туман ота-оналар конференциясида «Мактабгача таълим ешидаги болалар тарбиясида меҳнатиинг роли» хақидаги маърузалар билан қатнашиш.
|
|
Хулоса, болалар боғчасини баҳолаш, илғор иш тажрибаларини ёйиш ва камчиликларни бартараф этиш таклифини айтиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |