Таянч тушунчалар: компетентлилик, стандарт компетенция, асосий компетенция, етакчи компетенция, инсоннинг компетентлиги, педагогнинг касбий компетентлиги, махсус касбий компетентлик, компетентлик тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти
Key words: competativity, standart competativity, main competativity, leader competativity, human competativity, proficient competativity of pedagogue, special competativity of pedagogue, the notion of competativity
Компетентлилик - билимдонлик, касбига мослик, малакалилик, тажрибалилик, масъулиятлиликни раҳбарлик фаолиятига сингдириб бориш.
Ўз соҳасини, ишининг устаси бўлиш, соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур билиш. Б.Д.Эльконин “Понятие компетентности с позиции развивающего обучения”. 2002г
Кейинги йилларда педагогика соҳасида “компетентли”, “компетенция”, “компетентлилик” тушунчаларидан тез-тез фойдаланилмоқда. Бу таълим мазмунини ислоҳ қилиш зарурати билан узвий боғлиқ. С.И.Ожегов бу тушунчаларни қуйидагича ифодалайди:
Компетентли – бирор соҳани чуқур билиш, кўп нарсалардан хабардорлик, ўз мутахассислиги бўйича катта эътиборга моликлик” (С.И.Ожегов. Словарь русского языка. – М.: Русский язык.1999.С.248).
Компетенция – 1. Бирор киши жуда яхши билган ёки хабардор бўлган масалалар доираси. 2. Бирор кишининг вазифалари, ҳуқуқлари доираси” (С.И.Ожегов. Словарь русского языка. – М.: Русский язык.1999.С.248).
Компетенция– биор соҳа бўйича ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган ва шунинг учун ҳам фикри салмоқли, ишончли ҳисобланган кишининг сифати”.
Умуман “компетенция” ва “компетентлик” атамалари педагог олимлар томонидан бир хилда талқин этилмайди.
Рус тилидаги “компетентность” атамасидаги “ность” суффикси маълум сифатни эгаллаш даражасини билдиради ва шу боис, “компетентлилик” атамаси маълум сифатларни, уларни эгаллаш даражасини белгилаш учун қўлланилади.
Шундан, компетенция ва компетенлилик тушунчалари билим, кўникма, малака тушунчаларидан кўра кенгроқ маънони англатади. Чунки улар шахснинг йўналганлиги (мотивацияси, қадриятларининг йўналишлари), унинг стереотипларини енгиш, муаммоларни ҳис этиш, кузатувчанлик, фикрлаш қобилиятини; характерини - мустақиллик, мақсадга интилувчанлик, иродавий сифатларини қамраб олади.
Компетентликка йўналтирилган таълим америкалик тилшунос Н.Хомский (1965 йил, Массачутес университети) томонидан таклиф этилган «компетенция» атамасининг умумий маъносида шаклланади. Европа Кенгаши дастури бўйича Берн шаҳрида бўлиб ўтган симпозиумда (1996 йил) «компетенция» тушунчаси «ўқув», «компетентлик», «қобилият», «маҳорат» сингари тушунчалар қаторига киритилганлиги таъкидланди. Европа давлатларининг таълим вазирлари Болония декларациясида (1999 йил) таълим ислоҳатларининг консептуал асослари сифатида компетентли ёндошувни белгилашди.
Ҳозирги вақтда “компетентлик” тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи компетентликлар мазмунини аниқлаш, фаолиятнинг турли соҳаларида уларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш муаммолари бўйича жуда кўп тадқиқот материаллари
тўпланган. Бу эса, уларни таснифлаш муаммосини юзага келтиради.
Шу фикрдан келиб чикиб Алекс Мур кўпқиррали қобилият тушунчасига асос солди. Яъни кўпқиррали қобилиятлилик тушунчаси компетентлик тушунчасига мос
келиб, унинг фикрича “..... кўпқиррали қобилиятлар деганда турли хил инсонлар турли хил услублар орқали ёки бир инсон турли хил нарсаларни турли хилда ўрганилиши тушунилади 1
Кўпқиррали қобилият тушунчасининг энг илғор тарафдорларидан бири асарлари кўпчиликка маълум бўлган Говард Гарднердир. (1983,1993). (яна кўриш мумкин бўлган асарлар Армстронг 1994, Хоу 1984, 87-92 бетлар ва Бентли 1998).2
Г.В.Никитинанинг фикрича, компетентликлар таснифида бир нечта асослар мавжуд:
- инсоннинг умумий компетентлиги (математик, коммуникатив, информацион, ижтимоий, ахлоқий ва в.ҳ);
- фаолият турлри бўйича компетентлик (меҳнат, ўқув, ўйин, касбий ва бошқалар);
- фаолият йўналган объектлар бўйича компетентлик (инсон-инсон, инсон-техника, инсон-табиат, инсон-бадиий тимсол ва в.ҳ,);
- ижтимоий ҳаёт соҳалари бўйича коипетентлик (маиший, фуқаровий, маданий ва бошқалар);
- ижтимоий билимлар тармоқлари бўйича компетентлик (математикада, гуманитар фанларда);
- ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича компетентлик (транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқалар);
- қобилиятлар бўйича компетентлик (педагогика, психология, ижтимоий, ижодий, техник ва бошқалар).
Зеро, юқорида айтилган компетентлик йўналишлари шахс умуммаданий компетентлигининг таркибий қисмлари ҳисобланади. Шунингдек, шахс компетентлиги мазмунига кўра 3 турга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |