“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 155
-
ўзининг саломатлиги ҳолатидан (стресс оқибатларини ва бошқа негатив эмоционал ҳолатларни
бартараф қилиш ҳисобига);
-
атрофдагилар – ота-оналари, дўстлари, раҳбарият (таълим муассасаси ўқитувчилари ва
маъмурияти) билан ҳамда гуруҳдошлари билан муносабатидан (эмоционал фонни нормаллаштириш
ҳисобига).
Талабаларда шахсий саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилиш даражаси,
уларни қуйидагилардан қониқиши даражаси билан боғлиқ:
-
ўзининг саломатлиги ҳолатидан;
-
умуман ўз турмуш тарзидан;
-
тиббиёт хизмати соҳасидан;
-
ўзининг маълумотидан.
Талабалар томонидан маълум бир режимга риоя қилиш, уларда қуйидагилардан қониқишни
оширишга кўмаклашади:
-
ўз турмуш тарзидан;
-
саломатлиги ҳолатидан;
-
ўқитувчилар билан муносабатидан (кеч қолишлар ва дарсни қолдиришларни минималлаштириш
натижасида бўлса керак).
Тўлақонли дам олишнинг мавжудлиги талабаларда қуйидагилардан қониқишни ортишига
кўмаклашади:
-
дам олишни ўтказишдан;
-
таътилни ўз ихтиёрига кўра ўтказишдан;
-
ўзининг саломатлиги ҳолатидан.
Талабалар томонидан тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, уларни қуйидагилардан
қониқишларига қулай шароит яратади:
-
саломатлиги ҳолатидан;
-
хизматлар соҳасидан (овқатланишнинг жамоатчилик тизими назарда тутилса керак);
-
моддий ҳолатидан (молиявий имкониятларнинг катталиги тўғри овқатланиш учун имконият
яратса керак).
Талабалар томонидан гигиена тамойилларига риоя қилиш, уларнинг қуйидагилардан
қониқишлари билан боғлиқ экан:
-
шахсий ҳаётидан;
-
ота-оналари билан муносабатидан;
-
уй-жой ва турмуш шароитларидан (бу, уларни амалга ошириш учун шароит яратса керак).
Шундай қилиб, мазкур тадқиқотларнинг натижалари қуйидаги хулосаларни қилиш имконини
беради:
-
талабалар соғлом турмуш тарзининг параметрлари (унинг компонентлари ва элементлари) бир-
бирини ўзаро белгилаши орқали, ижтимоий адаптация тавсифлари билан яқиндан боғлиқ;
-
талабаларнинг соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий адаптацияси жиҳатларидан – ўз
саломатлигидан ва умуман турмуш тарзидан қониқиши анча яқин боғлиқликка эга;
-
талабаларни ўз ҳаётининг ҳар хил жиҳатларидан қониқишларига СТТнинг амалий (фаоллик) ва
когнитив (ахборотга эга бўлиши) энг катта таъсир кўрсатади;
-
талабаларнинг ижтимоий адаптацияси параметрларига энг сезиларли даражада соғлом турмуш
тарзининг ҳаракат фаоллиги ҳамда саломатликка зарарли таъсир кўрсатадиган одатланишлардан воз
кечиш ва ўзини ўзи бошқаришни қўллаш каби элементлари таъсир кўрсатади.