ТАКДИМОТ
ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
мавзусини ўқитиш методикаси
Power Point дастури µа³ида маълумотлар.
Power Pointда к´ргазмалар яратиш.
Power Pointда слайдлар режимида ишлаш.
Power Pointда структура режимида ишлаш.
Махсус эффектларни ´рнатиш.
Аннимацион эффектлар.
Power Point дастуридаги ³´шимча элементлар билан ишлаш.
Бобни ўрганишдан асосий мақсад – Microsoft Power Point тақдимот яратиш дастури ва унинг имкониятлари ҳақида тушунча бериш; ўқувчиларни ушбу дастур билан ишлашга ва анимацияли слайдлар яратишга ўргатишдан иборат.
Мавзуларни ўрганишда қуйидагича мавзувий режалаштириш тавсия этилади:
№
|
Машғулотлар мавзуси
|
Маърузалар
|
Лабор. машғу.
|
Билимлар назорати
|
1
|
Power Point дастури ҳақида асосий маълумотлар
|
2 соат
|
2 соат
|
|
2
|
Тақдимот слайдларини ва анимацион эффектларни яратиш
|
2 соат
|
4 соат
|
2 соат
|
|
Жами
|
4 соат
|
6 соат
|
2 соат
|
Машғулотларнинг методик ишланмалари
Power Point дастури.
Мақсад. Ўқувчиларни Power Point тақдимот яратиш дастури ва унинг имкониятлари билан таништириш.
Материаллар: Мавзу бўйича тақдимот слайдлари, видеопроектлар, шахсий компьютер.
Вақт. 4 академик соат
Шакл. Маъруза
Дарснинг бориши.
Ташкилий қисм. Ўқитувчи мавзуни эълон қилади ва мақсадни тушунтиради.
Олдинги ўтилган «Шахсий компьютернинг дастурий таъминоти» мавзуси «савол-жавоб» методи ёрдамида такрорланади.
Ўқитувчи тақдимот слайдлари ёрдамида мавзу бўйича маъруза қилади.
Microsoft PowerPoint - универсал, имкониятлари кенг бўлган, кўргазмали графика амалий дастурлари сирасига киради ва матн, расм, чизма, графиклар, анимация эффектлари, овоз, видеоролик ва бошіалардан ташкил топган слайдларни яратиш имконини беради.
Слайд - маълум бир ўлчамга эга бўлган мулоқот варақлари ҳисобланади. Унда бирор маісад билан яратилаётган намойиш элементлари жойланади.
Слайдлар кетма-кетлигидан иборат тайёр кўргазмани компьютер экранида, видеомониторда, катта экранда намойиш қилиш мумкин. Кўргазмани ташкил қилиш – слайдлар кетма-кетлигини лойиҳалаш ва жиҳозлаш демакдир.
Тақдим этиш ахборот технологиясининг самарадорлиги кўп жиҳатдан тақдим этувчи шахсга, унинг умумий маданияти, нутқ маданияти ва ҳ.к.ларга боғлиқ эканлигини ҳам унутмаслик лозим.
Power Point дастури MICROSOFT фирмасининг WINDOWS қобиғи остида яратилган бўлиб, ушбу дастур презентациялар (таідимот іилиш,яъни таништириш) билан ишлаш учун энг кулай бўлган дастурий воситалардан биридир. Бу дастур орқали барча кўргазмали қуролларни яратиш ва баъзи жойларда эса маълумотлар базаси сифатида ҳам қўллаш мумкин. Айрим ҳолларда бу дастурдан мультимедиа воситаларини бошқариш ва уларни қўллаб, намойиш этувчи қурилмаларга юбориш вазифаларини ҳам бажариш мумкин. Дастурдаги асосий тушунчалар бу- слайд ва презентация тушунчаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |