2 соат | 2 соат | | | Жами.
| 6 соат | 6 соат | 2 соат | “Электрон жадваллар” мавзусини ўрганишда қуйидаги кетма-кетликка риоя килиш мақсадга мувофик: EXCEL ҳужжатининг тузилмаси. EXCELнинг ойнаси. Ячейкалар. Ишчи варақага маълумот киритиш. Ячейкаларни танлаш. Ячейкалар билан операциялар бажариш. Берилганларни киритишни автоматлаштириш. Содда формулаларни яратиш ва улардан фойдаланиш. Ячейкаларнинг абсолют ва нисбий манзиллари. Мураккаб формулалар ва стандарт функциялар. Ячейкаларни белгилаш ва ўлчамларини ўзгартириш. Берилганларни саралаш ва фильтрлаш. Диаграммалар кўйиш.
1- лаборатория иши .
Берилганларни кайта ишлаш .
Максад : EXCEL электрон жадвалига матнли ва сонли берилганларни киритишга ўргатиш. Формулалар қандай киритилиши ва ҳисоблаш учун қандай бажара олишини кўрсатиш . Авто тўлдириш ёрдамида формуладан нусха олишга ўргатиш. Қайси пайтда абсалют ва нисбий ссилкалардан фойдаланиш кераклигини кўрсатиш .
Вазифалар :
1. EXCEL дастурини ишга туширинг (Пуск – Программы- Microsoft EXCEL )
2 .Янги ишчи китобини яратинг.
3. Жорий ишчи варагининг ёрлигида сичқонча туғмачасини 2 марта босинг ва ушбу ишчи вароққа «Данные» деб ном беринг.
4. А1 ячейкани фаоллаштиринг ва унга «Резултат» деб сарлавха киритинг .
5. А устуннинг А2 ячейкасидан бошлаб кейинги ячейкаларга ихтиёрий сонларни киритинг
6. В1 ячейкага «Удвоенное» сатрини киритинг
7. С1 ячейкага «Квадрат значения» сатрини киритинг .
8. Д1 ячейкага «Квадрат следущего число» сатрини киритинг .
9. В2 ячейкага = 2 * А2 , С2 ячейкага эса = А2* А2 формулаларини киритинг .
10. Д2 ячейкага = В2+С2+1 формуласини киритинг .
11. В2,С2,Д2 ячейкаларини ажратинг..
12. Сичконча кўрсаткичини ажратилган ячейкалар диапазони қамраб олган рамканинг ўнг пастки бурчагидаги тўлдириш маркери устига олиб келинг. Сичқончанинг чап тугмачасини босган ҳолда маркерни шундай жойгача судраб олиб боринг, А устундан қанча сон бўлса, рамка В, С, Д устунларда шунча сатрни камраб олсин .
13. А устундаги бирор сон ўзгариб, В, С, Д устундаги мос сонларни ҳам автоматик равишда қайта ҳисобланиб, ўзгаришига ишонч ҳосил килинг .
Е1 ячейкага «Масштабный множитель» сатрини кучиринг .
Е2 ячекага 5 сонини киритинг .
16. F1 ячейкага «Масштабировонное» сатрни киритинг
F2 ячейкага =А2*Е2 формуласини киритинг.
Автотўлдириш ёрдамида ушбу формуланинг нусхасини F устунинг ячейкаларига кўчиринг.
19. Масштаблаш натижаси нотўғри бўлганлигига ишонч ҳосил килинг. Бу ҳодиса Е2 манзили формулада нисбий ссилка билан берилганлиги сабабли рўй берган.
20. Олдин F2 ячейкасида, кейин эса формула сатрида сичқонча туғмачасини босинг. F4 клавишасини босинг. Энди формула =A2*$E$2 кўринишини олганлигига ишонч ҳосил килинг ва ENTER туғмачасини босинг.
21. F устуни F2 формула билан тўлдиришни тақрорланг.
22. Абсалют ссилка кўлланганлиги сабабли, F устун ячейкаларидаги қийматлар тўғри ҳисобланганлигига ишонч ҳосил килинг.
23. Ишчи китобни books.xls номи билан сақлаб кўйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |