Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти



Download 100,11 Kb.
bet3/14
Sana12.02.2023
Hajmi100,11 Kb.
#910430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Афтореферат Вилоят 08.12.2021.

Ш.Э. Қурбонов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, п.ф.д., профессор


С.Ю. Ашурова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, п.ф.н., доцент


Қ.Т. Олимов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси ўринбоcари, п.ф.д., профессор

КИРИШ(докторлик диссертацияси аннотацияси)


Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Дунё мамлакатларида педагог-тарбиячиларни тайёрлаш, мактабгача таълим ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди. Педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашда ва мунтазам касбий ўсишида интерактив методлар, педагогларнинг таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион методикалар, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологиялардан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.
Халқаро ҳамжамиятдапедагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашда таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш муҳим ўрин тутади. Хусусан, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ташкилотлари ҳамда Belfield pedagogical university (Германия), Centre of increasing to pedagogical qualification on base Manchesters university (Буюк Британия), Чунг-Анг университети (Жанубий Корея), Мияги педагогика университети (Япония), Таълим академияси (Россия) томонидан мактабгача таълим тизими учун малакали кадрларини тайёрлашга оид тадқиқотлар олиб борилмоқда.Бунда, ўқитишнинг инновацион моделларини ишлаб чиқиш, педагогик технологиялар ва таълим стратегиялари уйғунлигини таъминлашнинг илмий таъминотини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда бугунги кунда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, педагог кадрларни жаҳон андозалари даражасида замонавий билимларга эга бўлишлари, профессионал таълимнинг таълим дастурлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини меҳнат бозорининг талаблари, тармоқ малака рамкалари ва профессионал стандартлар асосида иш берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тизимли равишда такомиллаштириб бориш1 масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мазкур жараёнда педагогика коллежлари ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-методик таъминотини такомиллашти­риш, касбий фаолият объектларига мос ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, уларни инновацион шароитларга мос равишда касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик ва дидактик таъминотини такомиллаштириш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги,2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” Фармонлари, 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сонли “Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама­сининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва мазкур фаолиятга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардабелгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.

Download 100,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish