Pdf-xchange 0 Examples


Ижтимоийлаштирилган мактаб информатика курси қуйидаги



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   253
Bog'liq
konf02

Ижтимоийлаштирилган мактаб информатика курси қуйидаги 
йўналишларда ўтказилиши мумкин. 
1. Информатиканинг ижтимоий асосларига кириш (тарихий элементлар-
ни қўллаш-ижодий ғоялар билан танишиш, информатикани фан сифатида 
пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, информатикани фалсафий қараш-
лари, информатикани илоҳий қийматларини очиш) 
2. Информатика ўқитиш методикасида услублар, формалар ижтимоий 
фанлардаги аҳамиятига келиш: 
a)
Ижтимоий қонунлардан фойдаланиш (шеър, интелектуал дақиқалар, 
мусиқали танаффус, перретуктив расмлар кўрсатиш, дарсдаги эпиг-
рафлар...); 


265 
b)
Эртак-дарс ўтказиш, суҳбат дарслар, мунозарали дарслар...; 
3.
Информатикани инсонга яқинлашуви ва жамоатчиликда борлиги: 
a)
Информатика методлари соҳаларини кўрсатиш, 
b)
Кунлик амалиётда информатика билимларини қўлланиши, 
c)
Шахс қийматлигини информатика ўрганишда кўрсатиш, 
d)
Информатика ва ижтимоий фанлар интеграцияси, информатика ва 
табиий фанлар, информатикани ички интеграцияси (интеграллашган 
дарслар, интеграллашган курслар, объект ва уни образи бутунлигини 
ўрганиш дарслари) 
4.
Мустақил ижодиёт стимуляцияси ва индивидуал турли хил кўри-
нишдаги ижодкорлик реализация имкониятларини намойиш этиш: 
a)
Ижодкорлик тизимига кириш ва тадқиқот ишларини юритиш, 
b)
Индивидуал масалалар амалиётига кириш ва ишланмалар яратиш, 
c)
Синфдан ташқари машғулотлар турли хил ва тизимий бўлиши, 
Барча босқичларда ўқувчилар ва уларнинг ижодиёти мақсадга 
йўналтириш учун шартларни яратиш жуда муҳим эканлиги маълум бўлади. 
Ижодиёт бу ижтимоий ва ижтимоийлаштиришда стержен пружина, бу 
ерда фақат ўқувчи “ижод” қилмайди, балки ўқитувчи хам ижодкордир. 
Ўқитувчи педагогик амалиёт даврида такрорланувчи тизим ва воситаларни 
яратади. Аниқланган тартибда қўллаш натижасида мустаҳкам кафо-
латланган натижага эришиш учун нозик педагогик технология юзага кела-
ди. Унинг махсуслиги: 

Ўқувчиларнинг индивидуал махсус ҳисобга олиниши, 

Фавқулодда эмоционал ва интелектуал юкламани ўқув материал 
юкламаси асосида имкониятсизлиги, 

Психолог-маънавий муҳитни синф жамоасида яратиш ва таъминлаш 
(индивидуал шахсни тан олиш, ўзига ишончлилик, ўзини идрок 
қилиш асослари учун шартларни яратиш). 
Ўқитувчининг вазифаси-ўқувчилар онгида, тасаввурида турли-туман 
соҳаларда билимлилик ва ўқувчилар қизиқишларига ва имкониятларига 
жавоб бера олиш, ижод ва изланиш доирасини кенгайтириш. Ўқувчи танлаш 
хуқуқига эга, ишончлилик, ўзини индивидуал эканлигини намойиш қилиш, 
собит фикрлилик. Ўқитувчи унга ўз имкониятларини англаш, уни ошириш 
ва қўллаш шароитларида ёрдам бериши зарур. 
Тавсия этилаётган мактаб информатика дастури, дарсликлари ва метод-
лари “ўрта” ўқиётган ўқувчиларни эътиборга олган ҳолда талаблар ишлаб 
чиқилган. Бироқ ўқувчилар шароитида тез бурилиш жойлари ҳам ўрин ол-
ган: информатика материалларини кимдир бир зумда ўзлаштиради, кимдир 
юқори натжаларга эришади, яна кимдир информатика билимларини катта 
меҳнат билан эгаллайдилар. 
Буларнинг барчаси информатикада индивидуал ўқитишни қўллаш зарур-
лиги ва бу йўлда синфдан ташқари машғулотлар унинг бир формасидир. 


266 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish