Патологик


Ирсий касалликлар патогенезининг умумий қоуниятлари



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Ирсий касалликлар патогенезининг умумий қоуниятлари. 
 
Ҳозирги замон тушинчаларига кўра хар қандай ирсий касалликларнинг 
келиб чиқиши учун биринчи навбатда генда ўзгаришлар -мутация мавжуд 
бўлиши керак ва бу ўзгаришлар авлоддан-авлодга ўта олиши лозим. Геннинг 
вазифаси аслида қандайдир фермент ёки оқсил синтезини бошқариш бўлиб, 
гендаги мутацион ўзгаришлар синтезланаётган оқсилда миқдорий ва сифатий 
бузилишларга, у эса кейинчалик организмда баъзи бир белгиларнинг 
ўзгаришига олиб келади. Провардида касалликнинг ўзига хос мураккаб 
клиник белгилари пайдо бўлади.
Шундай қилиб ирсий белгиларнинг келиб чиқишини ген-фермент 
биокимёвий реакция белги тизмаси сифатида тавсифлаш мумкин. Ҳозирги 
пайтда шунга асосланган холда кўпчилик ирсий касалликлар патогенезини 
тушинтириш мумкин ва бу сохада жиддий ютуқларга эришилган. 
Юқорида айтилганларни рецессив типдаги пайдо бўлган ирсий 
касаллик алкоптонурия мисолида куришммиз мумкин. Алкоптонуриянинг 
асосида гемогентизин кислотанинг ферменти - оксидазасини бўлмаслиги 
ётади. Бунинг оқибатида гемогентизин кислотасининг алмашинуви бузилиб, 
у организмда тўпланади ва коллаген билан бирикиб, унинг эластиклик 
хусусиятини бузади. Натижада артериялар, юрак қопқоклари шикастланади, 
аъзоларда ўзига хос рангли пигмент чўкишига ўхшаш характерли клиник 
белгилар пайдо бўлади. Кислота кўп миқдорда сийдик орқали чиқиб кета 
бошлайди, хавода бироз турганида сийдик қорамтир тусга киради. 
Ирсият патологияси кўринишлари таснифи. 
 
Ирсият ва мухит этиологик омил сифат у ёки бу кўринишда юзага 
келувчи хар қандай касаллик патогенезида мухим ўрин тутиши мумкин. 
Аммо шуни эътиборга олиш керакки, уларнинг маълум бир касалликлардаги
тутган ўрни ўзига хос бўлиб, биринчи омилнинг ахамяти қанча катта бўлса, 
иккинчисиники шунча кам бўлади. Шу нуқтаи назардан ирсият 
патологиясини фарқлари унча катта бўлмаган уч гуруҳга бўлиш мумкин. 
Биринчи гуруҳни хусусан ирсий касалликлар, яъни этиологиясида 
ирсий омил асосий ўрин тутувчи, ташқи мухитнинг аҳамяти эса фақат 
касалликнинг кўринишини, модификациясини ташкил этади. Бу гуруҳга 
мисол тариқасида монегенга боғлиқ касалликлар фенилкетонурия, 
гемофилия, ахондроплазия ва хромосом касалликлар киради.
Иккичи экзогенетик гуруҳга патологик мутация натижасида келиб 
чиқувчи ирсий касалликлар киради ва бунда мухитнинг шикастловчи ўзига 
хос, махсус специфик таъсуроти албатта рол ўйнайди. Уларга масалан: 
гетерозигот ташувчиларда кислороднинг парциал босими пасайганда юзага 
келадиган аномал гемоглобинни пайдо бўлиши ва унинг патогенетик асосида 
келиб чиқувчи (етишмовчилик, сулъфамидлар таъсирида глюкоза -6 


124 
фосфатдегидрогеназа локуси мутация камқонлик) анемия пайдо бўлиши ва 
ҳ.к. мисол сифатида келтириш мумкин. 
Учинчи гуруҳ нисбатан кенг тарқалган айниқса катта ёшдаги ва 
қарияларда кўпроқ учрайдиган гипертония, юракнинг ишемик касаллиги, 
ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичакнинг яраси кассаллиги ва х.к мисол бўла 
олади. Бу касалликларнинг келиб чиқишида асосий этиологик омил ташқи 
мухитнинг одатдагидан ташқари (кучли ёки муддатли кўпинча гайри табиий) 
омилларнинг организмга шикастловчи таъсири хисоблансада, аммо нисбатан 
организмнинг детирминланган фардий генетик мойиллиги маълум ролъ 
ўйнайди. Шунинг учун бу касалликларни мулътифакторли, яъни ирсий 
мойиллиги бор ва турли омиллар таъсирида пайдо бўлувчи касалликлар 
дейилади. Бундай касалликларнинг хар шаклида ирсият ва мухитнинг нисбий 
ахамяти хар хил ва шунга кўра уларни кучсиз, ўрта ва юқори даражада 
ирсиятга боғлиқ бўлган касалликлар сифатида тафовут қилинади.
Генетик нуқтаи назаридан эса ирсий касалликларнинг икки катта 
гуруҳга генли ва хромосомали касалликларга бўлиш қабул қилинган. Генли 
ёки ген касалликлари бир геннинг ёки генларнинг мутация натижасида келиб 
чиқувчи касалликлардир шу сабабли ген мутацияларининг сони 
ўзгаришларига қараб моноген ва полиген касалликлар тафовут қилинади. 
Ҳозирги пайтда моноген касалликларни фарқлаш уларни Менделъ қонунлари 
асосида авлодлардан сегрегацияси (ирсий бўлинишлари, тақсимланишига) 
асосланган. Полиген касалликларга эса биринчи навбатда ирсий мойиллик 
асосида келиб чиқувчи касалликлар киради, чунки мойиллик кўп 
(мулътифактор) омилларга боғлиқ.
Ген касалликларидан ташқари яна бир йирик патологик ўзгаришлар 
гуруҳи бўлиб, уларнинг асосий белгилари асосида эмбрионал ва 
постэмбрионал ривожланишнинг хар хил бузилишлари, нуқсонлари ётадики, 
улар хромосома материалининг бузилиши натижасида бўлгани учун 
хромосома касалликлар деб аталади. 
Ирсий касалликлар билан беморлар ана шу икки катта гуруҳга 
бўлиниши бежиз эмас, у асослидир. Ген мутациялари авлоддан-авлодга 
ўзгаришсиз ўтиши мумкин, вахоланки кўпчилик хромосома касалликлари 
авлодга ўтмайди чунки уларнинг кўпчилиги авлод қолдириш хусусиятига эга 
эмас, тез халок бўлади. Тузилишининг қайта қурилишлари - инверсия, 
транслокация - фақат қўшимча перекомбинация орқали ўтади. 
Ирсий касалликлар билан беморлар хар қандай касбдаги шифокорларга 
мурожат қилишга тугри келади, шу сабабли ирсга оид патология 
тиббиётнинг турли касбкорлиги бўйича хам тасвифланиши мумкин (масалан: 
офталъмология, оториноларингология, неврология, психатрия, дермотология, 
ортопедия, педиатрия, гастроэнтерология ва х.к ирсий касалликлардир). 
Шуни қайд қилиш лозимки система – орган бўйича таснифлаш хар холда 
анча шартлидир чунки жуда купчилик холатларда ирсий касалликлар кўп 
аъзо ва системаларга оид касаллик хисобланади. Бундай тасниф икки 
воқеликни бирлаштиради генетик ва физиологик (клиник). Аммо бундай 


125 
тасниф камчиликни ташкил этувчи ирсий касалликларга мос келади. 
Мутация асосида бирламчи биокимёвий ўзгаришлар аниқланади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish