Патологик


 КИМЁВИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ПАТОГЕН ТАЪСИРИ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

2.10. КИМЁВИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ПАТОГЕН ТАЪСИРИ 
 
Маълумки ташқи мухитда сон саноқсиз кимёвий моддалар мавжуд ва 
уларнинг бир қисми организмга шикастловчи таъсир кўрсатади. 
Организмнинг тизилмалари ва уларнинг физиологик функцияларининг 


94 
бузилишига сабаб бўлувчи ва хаёт фаолияти учун хавф солувчи захарли 
моддалар, ушбу моддаларнинг организмга кириши натижасида пайдо 
бўладиган жараёнлар эса захарланиш дейилади. 
Захарлар организмга нафас, оғиз бўшлиғи, тери ҳамда парентерал 
йўллари орқали кириши мумкин. Захарлар ўз кимёвий тузилиши ва 
хоссаларига кўра бир–биридан фарқланади ва бунга кўра уларнинг қуйидаги 
гуруҳлари мавжуд.
I. Кимёвий моддалар-уларга кучли анорганик кислоталар, ишқорлар, 
оксидлар, оғир металлар ва арсен бирикмалар, органик кислоталар, 
карбогидрогенлик хлорли бирикмалар, фосфор, органик ҳамда фторли 
бирикмалар, баъзи синтетик шу жумладан доривор моддалар хам киради. 
II. Бактериялар ва микроорганизмларнинг хаёт фаолияти учун захарли 
махсулотлари. Буларга ботулинотоксин, афлотоксин, баъзи антибиотиклар ва 
х.к киради. 
III. Ўсимлик дунёсига таалуқли захарлар (алкалоидлар, гликозидлар, 
сапонинлар).
IV. Ҳайвонот дунёсига хос захарлар – буларга илонлар (гюрза, кобра 
эфа ва ш.к.), баъзи балиқлар, бўғим оёқлиларнинг (қора қурт, чаён ва х.к) 
захарлари киради.
Захарларнинг таснифида бошқа хосса ҳамда асосларга хам эътибор 
қилинади. 
Захарланиш натижасида юзага келган клиник аломатларга кўра 
захарларнинг бўғувчи, қичитувчи, терида яралар хосил қилувчи, наркотик 
таъсир қилувчи, асосан қонга, юракка, томирларга, буйракларга ёки жигарга 
нисбатан таъсир этувчилар сифатида фарқлаш қабул қилинган. 
Биокимёвий нуқтаи назардан захарларнинг организм фермент 
системаларига таъсирига кўра қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин. Бу 
жихатдан тўқима нафас ферментларини инактивлаштирадиган оксил ва 
ферментларнинг функционал гуруҳларини блокада (қамал) қиладиган, 
ферментлар биосинтезини бузадиган захарлар мавжуддир. Фатофизиологик 
жихатдан захарларнинг гипоксияни чақиришида асосан марказий ва 
периферик таъсир механизмларига эга бўлганлари юқори суръатда 
холинэргик ёки адренергик системаларини шикастлайдиган турлари 
ажратилади. Захарланиш клиник кечишига кўра ўткир ва сурункали бўлиши 
мумкин. 
Захарланишлар организмнинг хар хил функцияларини бузилашига 
сабаб бўлади ва бу жихатдан захарли моддалар қуйидаги турларга 
ажратилади:
I.Умумий захарловчи моддалар (циан бирикмалари, наркотик 
моддалари). 
II.Қон захарлари (Бертоле тузи, пирагаллол ис гази). 
III.Жигарни шикастловчи захарлар (толуилдиамин, флоридзин, карбон 
4 хлорид - 
4
CCL
, гелиотрин ва х.к)
IV.Бўғувчи захарлар (хлор, фосген, дифосген ва х.к). 
V.Нерв захарлари (стрихнин, арсен бирикмалари ва х.к). 


95 
Захарланиш натижасида пайдо бўлган патологик жараён оғирлиги 
захарнинг дозасига, организмга қандай йўл билан тушишига ва организмнинг 
қаршилик қилиш қобилиятига боғлиқ. Биргина кимёвий модда ўз дозасига 
кўра организмда ҳам муолажавий таъсир кўрсатиши ҳамда оғир захарлагиш 
аломатларини чақириши мумкин. Организмнинг ёши, бошқарувчи 
системаларининг функционал холати хам кимёвий моддаларнинг захарловчи 
таъсири паст ёки кучли бўлишида катта аҳамиятга эга. Одатда овқат хазм 
қилиш системасига тушган кимёвий модданинг таъсири тери ости ёки 
айниқса қонга юборилганлигига нисбатан бир неча марта кучсиз бўлади. 
Чунки ичаклардан қонга сўрилган моддалар жигарнинг антитоксик фаолияти 
туфайли зарарсизлантириш жараёнига дуч келади.
Захарларнинг деярли барча турлари хар хил орган ва тўқималарни 
шикастлаши ҳисобга, марказий нерв системасига у ёки бу даражада таъсир 
кўрсатади. Шуни хам ёдда тутиш керакки, марказий нерв системаси баъзи 
заҳарлар таъсирига ниҳоятда хам сезгир ва берилувчандир. 
Баъзан айни бир захарли модданинг такроран таъсири натижасида 
организмда одатланиш (ўрганиш ёки кўникиш) ходисаси пайдо бўлади. 
Захарнинг таъсирига одатланиш ходисаси пайдо бўлишининг бир неча 
механизмлари маълум. Бунда тери ва шиллиқ қаватларнинг ўтказувчанлик 
қобилиятининг пасайиши (масалан: арсен бирикмаларига нисбатан) 
захарларни тўқима ичидаги парчаланишининг тезланиши ёки уларнинг 
таъсирига нисбатан организмда қаршилик, химоя этувчи реакцияларининг 
пайдо бўлиши, захарларнинг организмдан ажаратувчи системалари 
воситасида жуда тезликда улардан холи бўлишлик ҳамда тўқималарнинг 
уларга нисбатан сезгирлигининг пасайиши каби хусусиятлар кузатилади. 
Баъзи холларда организмга такроран тушган захарларга нисбатан юқори 
сезувчанлик пайдо бўлади. Бу захарли моддаларга қарши организмда 
аллергиянинг пайдо бўлиши ҳамда баъзи захарларнинг организмда 
тўпланишига ва х.к боғлиқдир. 
Экскретор системаларининг ва организм баръер функцияларининг 
бузилиши захарларни организмда тўпланишига қулай шароит яратади.
Эндоген ва инфекцион интокцикациялар захарланишнинг хусусий 
кўринишларидан биридир. Эндоген табиатли моддалар, масалан: моддалар 
алмашинуви бузилишининг ва тўқималарнинг парчаланиши натижасида 
хосил бўлган махсулотлар билан захарланишга аутоинтокцикация дейилади. 
Аутоинтокцикациялар ажратиш органларининг фаолиятини бузилиши, 
ичакда сўрилиш жараёнининг меъёридан четга чиқиши ва моддалар 
алмашинувининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Уларнинг 
ривожланишида жигарнинг баръерлик функцияси ва буйракларнинг 
экскретор фаолиятининг бузилишининг катта аҳамияти бор. Моддалар 
алмашинувининг баъзи махсулотлари ва ичакларда чириш натижасида пайдо 
бўлган токсик моддалар организмдан ичаклар орқали ажратилади. Ичакларни 
баръерлик фаолияти бузилганида (масалан: ичаклар буралиб қолганида ва 
х.к) улардаги парчаланиб кетмаган озиқ моддалар ва чириш махсулотлари, 


96 
ҳамда ичакнинг микрофлораси ва хазм терментлари қонга утиб организмда 
оғир интоксикацияни чақиради.
Кимёвий патоген омилларнинг мухим бир гуруҳини канцероген 
моддалар ташкил этади. Бундан ташқари кимёвий омиллар организмнинг 
иммун системасига таъсир этиб, унда юқори сезувчанлик холатини 
(аллергия) пайло қилади ва уб моддалар аллергенлар деб аталади. Баъзи 
кимёвий моддаларга, дориларга ва овқат махсулотларига нисбатан 
организмда туғма юқори ортиқча сезувчанлик хам бўлиши мумкин. 
Кимёвий патоген омилларнинг таъсирида пайдо бўладиган ўзгаришлар 
орасида мутациялар алохида ўрин эгаллайдилар. Баъзи кимёвий моддаларни 
ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик даврида қабул қилиниши ирсий 
мутациялар ва туғма нуксонларга (тератогенез) сабаб бўлади. Дори 
воситаларининг тератоген таъсирини олдини олиш патофизиологик 
тадқиқотларнинг мухим аҳамиятга эга бўлган муаммоларидан биридир. 
Бундан кўриниб турибдики, деярли барча янги дори клиник амалиётга тадбиқ 
этилмасдан аввал экспериментда чуқур синовдан ўтказилиши, уларнинг 
тератогенлик таъсирининг бор йўқлиги ва бошқа салбий хусусиятлари 
аниқланиши зарур.

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish