84
миқдори кўпаяди. Қонда гепаринни миқдорини кўпайиши семиз
ҳужайраларни дегрануляцияси билан боғлиқдир.
Томирлар
деворининг
ўзгаришлари
нурланиш
касаллигидан
геморратик синдромни ривожланишида иштирок этади. Бундай вақтда
томирлар деворининг эндотелиал ҳужайраларида полисахаридлар оқсил
комплекснинг миқдори камаяди. Томирлар деворининг перивоскуляр
бирлаштирувчи тўқимаси элементларни деструктив ўзгаришларга учрайди.
Унинг таркибидаги коллаген толалари парчаланади, асосий моддаси
деполимеризацияга учрайди. Томирлар деворининг ўтказувчанлигини
ортишида қон таркибидаги биологик фаол моддалар (протеолитик ва
липолитик ферментлар, гиалуронидаза, кининлар)нинг аҳамияти каттадир.
Нурланиш касаллиги вақтида тўқима ва ҳужайраларда некротик жараёнларни
кучайиши натижасида биологик фаол моддалар қонга соғлом одамга
нисбатан кўп миқдорда ўтади. Томирлар деворида юзага келган ўзгаришлар
улар функцияларнинг бузилишига олиб келади. Бу майда томирларда қон
айланиши бузилишига, яъни микроциркулация ўзани томирларини жуда
кенгайиши, уларда стазлар пайдо бўлиши билан ифодаланади.
Микроциркуляцияни бузилиши деструктив ва дегенератив ўзгиришларни
янада чуқурлаштиради.
Нурланиш касаллигида пайдо бўлувчи умумий ўзгаришлар
механизмларида хромосомаларни бузилишларини аҳамияти бор. Марказий
нерв системасида пайдо бўладиган ўзгаришларни ривожланиш механизмлари
мураккаб бўлиб, булардан энг муҳими ионлаштирувчи нурларни катта дозаси
томонидан ўзгаришига, хатто некрозга учратади. Нерв ҳужайраларида
функционал ўзгаришлар эса жуда осонгина пайдо бўлади. Нурланишдан бир
неча сония ўтгач организмда ҳосил бўлган радиолиз маҳсулотлари нарв
системасига таъсир қилиб, кучли қўзғалиш пайдо қилади. Импульслар
нурланган жойлардан нарв марказларига берилади ва уларда функционал
ўзгаришлар яратади. Нерв-рефлектор ўзгаришлар нурланиш касаллигининг
бошқа аломатларига нисбатан тез пайдо бўлади.
Нурланиш касаллигининг ривожланишида гормонал ўзгиришларни ҳам
аҳамияти бор. Ионлаштирувчи радиация ҳамма ички секреция безларининг
фаолиятига у ёки бу даражада таъсир этади.
Аммо булар ичида жинсий безлар, гипофиз, буйрак усти безлари
ионлаштирувчи нурлар таъсирига ниҳоят даражада сезувчандир. Нурланиш
дозасига қараб эндокрин безларнинг фаолияти ортиши ҳам, пасайиши ҳам
мумкин. Жинсий безларда ионлашдирувчи нурлар таъсирида юзага келган
ўзгаришалар стерилизацияга, яъни насл қолдириш қобилияти заифлашувига,
ўлик болалар туғилишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: