37
фақат ҳарактга келтиради. Унинг давомийлиги эса, организмнинг қаршилик
қилиш қобилияти билан иккиламчи (эндоген) этиологик омилларни зарарловчи
кучларнинг нисбатига боғлиқ.
Масалан, термик этиологик омил (қиздирилган металл нарса, ёнаётган
гугурт чўпининг алангаси, қайнаётган сув) боланинг танасининг терисида бир
неча секунд ичида кичик куйиш чақириши мумкин. Кейинчалик этиологик омил
ўз таъсирини тўхтатганига қарамай, болада куйиш касаллиги яна бир неча хафта
давом этиши мумкин. Бундай ҳолда патологик жараён шикастланган тўқимада
ҳосил бўлган иккиламчи эндоген этиологик омиллар таъсири хисобига сақланиб
туради. Бемор болада куйиш касаллигини давом этиши этиологик омилларнинг
таъсирини зарарловчи кучига ва организмнинг ҳимоя мослашув хусусиятларига,
яъни уни қаршилик қилиш қобилиятини даражасига боғлиқ.
Худди шундай йўл билан бошқа этиологик омиллар: қуёш нури, рентген ва
радий нурлари (нурланиш касаллиги), (механик жарохатланиш), (травматик шок),
салбий эмоционал стресслар (руҳий ва соматик касалликлар) ва ҳ.к. ҳам таъсир
қилади.
Этиологик омил касаллик пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатининг
ҳамма даврлари мобайнида ўз таъсирини давом эттиради, лекин унинг
шикастловчи таъсирини кучи касалликни ривожланиш даврида ёки кучайиб ёки
заифлашиб бир неча марта ўзгаради.
Масалан, бола организмига патоген микроорганизмларни кириши юқумли
(инфекцион) касалликни дарҳол пайдо қилмайди. Бу этиологик омилни –
микробни кучини касалликнинг бошланғич инкубацион даврида касаллик
чақиришга етарли эмаслиги, қолаверса организм қаршилигини етарли даражада
юқорилиги билан тушунтирилади. Кейинчалик микроорганизмларни кўпайиб
бориши ва улар ишлаб чиқарган токсинлари ортиши, шунингдек организмнинг
қаршилик қилиш қобилиятининг пасайиши натижасида инфекцион касаллик
пайдо бўлиши мумкин. Организмнинг ҳимоя – мослашув қобилиятининг орта
бориши оқибатида этиологик омилнинг зарарловчи кучи пасаяди ва бемор
болалар юқумли касалликлардан соғаяди. Этиологик омилларнинг аҳамияти
юқорида келтирилган 3 ҳолат билан чегараланмайди. Касалликлар патогенезида
этиологик омилнинг ролини баҳолаганда этиологик омил билан организмнинг
мураккаб ўзаро муносабатларини эътиборга олиш зарур.
Яна болаларни ҳар бир касаллигини кечишида сабаб ва оқибатларни
характерли равишда алмашинувини ҳисобга олиш зарур. Касалликни
ривожланиши табиийки, этиологик омилнинг патоген таъсирига боғлиқ. Аммо
касалликни ривожланиши фақат бу билан чегараланиб қолмайди. Касалликни
ривожланишида болалар касалликларини патогенезида, организмнинг ҳимоя –
мослашув хусусиятлари ҳам анча аҳамиятли ва буни эътиборга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: