Патологик


Кальций ва фосфор алмашинувининг бузилиши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Кальций ва фосфор алмашинувининг бузилиши 
Суяк тўқимасида организмнинг 99% кальций ва 80% фосфори 
кристаллик гидрооксиаппатит ҳолатида учрайди,улар оҳаксизлантирилган 
тўқималарнинг кристаллик структурасининг асосини ташкил қилади. 
Кальций,фосфор ионларининг бир қисми боғланган бўлиб,ташқи ҳужайра 
суюқлиги ионлари билан осон алмашинади. 
Кальций 
кам 
миқдорда 
ҳужайра 
ва 
биологик 
суюқлик 
таркибигакиради. ҳужайрадаги 90-99% кальций митохондрияларда, 
микросомаларда, органик ва ноорганик фосфатлар билан боғланган ҳолда 
жойлашган. Цитоплазмада Са
++
кальмодулин билан боғланган. Кальций 
ионлари (ионланган кальций) ҳужайра ички жараёнларини амалга ошириш 
учун зарур. (Скелет ва юрак мушакларининг қисқариши, экзо – ва эндокрин 
ички ҳужайра секрецияси, нерв қўзғалишининг ўтказилиши, ҳужайра 
мембранаси орқали ҳар хил ионларнинг транспортини бошқариш 
гликогенолиз ва гликонеогенезни бошқариш). 
Кальций ҳужайра мембраналарининг барқарорлигини сақлашда 
иштирок этади, қоннинг ивитиш омилларини (VII, IX, X) фаоллаштиради, 
суяк тўқимасининг менерализациясини таъминлайди. Қоннинг зардобида 
Са
++
миқдори 2,25 – 2,55 ммоль/л (ионлашган ҳолда 1,2). Плазмада Са
++
қон 
оқсиллари билан боғланади, асосан альбуминлар билан. Ноорганик фосфор 
концентрацияси қонда 1,13 ммоль/л (унинг ионлашган фракцияси – 0,61 
ммоль/ л) дир. 
Плазмадаги 2ҳ3 қисмга яқин фосфорорганик бирикмалар асосан 
фосполипидлардадир.Катта одамда кальцийнинг суткалик талаби – 10 мг/кг, 
ёш болаларда 50 мг/кг га етади, чунки Са
++
усаётган организмнинг суяк 
тузилишига жуда зарур. Унинг энг муҳим манбаи бўлиб сут махсулотлари 
ҳисобланади. Плазмадаги Са
++
- кальцийнинг миқдорига биринчи навбатда 
ичакда сўрилиши катталиги таьсир қилади. Са
++ 
ва фосфор алмашинувида 
паратгормонлар, тиреокальцитонин, кортизол ва Витамин Д ҳал қилувчи 
роль уйнайди. 
Гипокальциемия 
(қон плазмасида Са
++ 
миқдори 2,1ммоль/л дан 
камроқ). Бу ёш болаларни нотуғри овқатлантиришда, яъни кам миқдорда 
кальцийни озиқ – овқатлар таркибида истеъмол қилишда, ёки кальцийнинг 


323 
ичакда сўрилишининг бузилиши оқибатидадир. Са – кальций сўрилишининг 
бузилиши овқатда фосфор, ёглар, шавел кислотаси, фитиннинг ортиб кетиши 
оқибатида сувда эримайдиган тузлар ҳосил бўлишида (фосфорнокислий 
кальций, кальцейли совунлар ва бошқалар) ва шунингдек оғир давомли 
энтероколитларда учрайди. Ёш болаларда гипокальциямининг кўп 
учрайдиган сабабларидан бири – витамин Д етишмовчилигидир. Бунда ичак 
эпителийсининг ҳужайра митохондрияларида кальцийнинг тутилиши руй 
беради, ҳамда ичак эпителийси майда тукчаларидаги кальций билан 
стимулланувчи АТФ азанинг фаоллиги сусаяди. 
Қалқонсимон без олди безларининг гипофунксияда қонда ионлашган 
Са
++
концентрацияси камаяди ва ноорганик фосфор концентрацияси ортади 
(гипопаратиреозга қаралсин). 
Тиреокальцитонин гормони кўп бўлганда, Са қон плазмасидан суяк 
тўқимасига ўтади ва реабсорбциясини тормозланиши нитажасида кўп 
миқдорда сийдик билан йўқотилади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish