Ёғ тўқимасида ёғ алмашинувининг бузилиши.
Ёг тўкималарида моддалар алмашинуви жараёни жадал боради:
триглицеридларнинг синтези ва парчаланиши, (карбонсувлардан ёг
кислоталарининг ҳосил бўлиши ва ёг кислоталарининг
алмашинуви). Болаларда катта ёшдагиларга Караганда ёгларнинг
синтезланиши ва тўплаш қобилияти юқори ва кислоталарининг оксидланиши
жадал боради,ҳамда К о А концентрацияси юкрри бўлади.Ёг тўқималарида ёг
алмашинувининг бузилиши кўпинча семириш шаклида номоён
бўлади.Семириш - бу организмда ёг тўқималарининг йигилишидир.Семириш
мустақил касаллик бўлиши мумкин (бирламчи семириш) ёки бошка
касалликлар туфайли,кўпинча марказий нерв системаси ва эндокрин безлари
касалликларида,яъни (иккиламчи бўлиши) мумкин. Бирламчи семириш
(алиментар ёки экзоген) организмга озиқ-овқат маҳсулотларининг кўп
микдорда тушиши (углевод,ёглар) ва организмда энергия сарфланишига
тўгри келмаслиги натижасида келиб чиқади.
Ҳомиладор аёлнинг тўйиниб овқатланиши кейинчалик ҳомилада ёг
алмашинуви хусусиятининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши
аникланган.
Семириш патогенезида ирсият омилига муҳим аҳамият берилади.
Лекин семиришга генетик мойиликннг бўлишидан қатъий назар, у тўйиниб
овқатланишда номоён бўлади.
Овкат таркибидаги ортикча корбонсувлар юкрри ёг кислотага ўтиши
катта аҳамиятга эга. Ёг тўқималарини ювувчи қонда глкозанинг ортиқлиги,
триглицеридлар синтезига ёрдам беради ва уларни парчаланишини
тормизлайди.
Болаларда бирламчи ёг босиши эрта ёшида гавда огирлигини ортиб
бориши билан ифодаланади.У тўлқинсимон кечишга эга, огирликнинг кескин
кўпайиши ўсиш ва ривожланишнинг физиологик даврида кузатилади. Бу
вактда иштаҳанинг ўта ошиши юзага келади.Чамаси, баъзибир семириш
шакллари асосида, ёг тўқималарида ёг ҳужайраларининг генетик купайиши
ётиши мумкин.
Болаларда иккиламчи семириш МНС-ни потологияларида ривожланади
(церебрал семириш). Семиришнинг бу шаклини асосида мия шикастланиши,
унинг ўсмалари, М Н С д а яллигланиш жараёнлари ва бошқаларочлик ва
иштаҳа сезиш бошқарилишининг бузилиши ётади. Агар бунда орка
гипоталамуснинг вентромедиал ядроси бузилса ("тўйиш" маркази), у ҳолда
очликни узоқ вакт сезиш ривожланади, ҳамда полифагия ва келгусида
семириш юзага келади.
Семириш эндокрин безларнинг патологияларининг кўриниши бўлиши
мумкин.
Ёглар сафарбар қилиниши стимулловчи ва оксидловчи гормонлар
ишлаб чиқарилиши камайса (СТГ, тироксин, ТТГ), ёгларни деподан сафарбар
қилиниши тормозланади.
АКТГ нинг ва глюкокортиқоидларнинг ишлаб чикарилишининг ошиши
масалан: Иценко-Кушинг касаллигида, шунингдек инсулин ишлаб
294
чиқарилишнинг кўпайиши (инсулинома) корбонсувлардан ёғ ҳосил
бўлишини амалга оширади ва ёглар сафарбарлигини тормозлайди.
Гипогенитализм билан биргаликдаги ривожланган семириш
адипозогенитал дистрофия учун хосдир.
Унинг асосида гипоталамуснинг вентро-медиал ядроларнинг
шикастланиши, гипофизни иккиламчи жалб қилиниши ётади (ГТГ етарлича
ишлаб чикарилмаслиги).
Бунда инсулин ҳосил бўлиши ёки унинг фаоллиги ошган бўлади.
Касаллик ёшликдан бошланади.
Озиш
(озғинлик) тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган очлик окибатида бўлиши
мумкин. Аммо кўпинча унинг сабабчиси бўлиб, организмдаги пталогик
жараёнлар ҳисобланади.
Болаларда тана огирлигини пасайиши, сабаби кўпинча
анорексия-иштаханинг йўқлиги ва ҳазм қилишниг етишмовчилигидир.
Озгинликка кескин ва суринкали инфекциялар, яллигланиш
касалликлари, ўсмалар (ўсмали кахексия) олиб келиши мумкин.
Бунда организмга овкатни тушиши камаяди ва деподан ёгни сафарбар
қилиниши ортади.Кескин озиб кетишнинг сабаби миянинг шикастланиши,
миянинг яллигланиш касалликлари ва ўсмаси, оқибатида гипоаламус
вентро-латерал ядросининг ("очлик" маркази) шикастланиши бўлиши
мумкин. Бунинг натижасида овқатдан буткул вое кечилади овқат рад
килинади очлиқ ҳисси йўқолади. Озгинлик ички секреция безлари қатор
касалликларининг кўриниши бўлиши мумкин, тиреотоксикоз, гипофиз
фаолиятининг етишмовчилиги (Симмондс касаллиги), буйрак усти бези
қобиғини суринкали етишмовчилиги (бронза касаллиги ёки Аддисон
касаллиги), кандли диабет шулар жумласидандир.
Ёш болаларда озиб кетиш овқатланишни суринкали бузилиши -
гипотрофия ҳолати учун хос. Гипотрофияга болани паст сифатли овкат билан
боқиш ёки кам овкатлантириш олиб келиши мумкин. Овкатланишнинг
бузилиши овқат ҳазм қилиш йўлларининг туғма касалликларида бўлиши
мумкин. Масалан:пилоростеноз ва пилороспазм, бунда кекириш ва қайт
қилиш бўлади, натижада бола тўлиқ озиқланмайди. Сурункали касалликлар
туғма заҳм, токсоплазмоз ва бошқалар гипотрофияга олиб келиши мумкин.
Гипотрофия нормал тана огирлигини бузилиши билан ҳарактерланади.
Боланинг овкатланиши огир бузилганда тери ости ёғ қавати юпқалашиб,
йўқолиб кетгунча бориши мумкин. Болада мускуллар атрофияланади, бўйи
ўсмайди, остеопароз ривожланади. Жигарни заҳарсизлантириш фаолияти ва
овкат ҳазм қилиш безлари секрецияси пасайиб кетади. Қонда гипокликемия,
гипопротеинемия бўлади, кислота-ишкрр мувозанати ацидоз томонга
силжийди.
М Н С фаолияти бузилади, ҳусусан бош мия пўстлоғи қўзғалувчанлиги
пасаяди, пўстлоқ функцияларининг ривожланиши сусаяди, болани
реактивлиги пасаяди, овкат ҳазм қилиш ва нафас олиш касалликларига тез
чалинувчан бўлади, бу касалликлар огир кечади.
295
Do'stlaringiz bilan baham: |