Патологик физиология


 4. Ў Л И М ВА Р Е А Н И М А Ц И Я Ҳ А Қ И Д А Т У Ш У Н Ч А



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

1. 4. Ў Л И М ВА Р Е А Н И М А Ц И Я Ҳ А Қ И Д А Т У Ш У Н Ч А 
Улим ҳақида тушунча 
Улим -
организм ҳаёт фаолиятининг асл ҳолига қайта олмайдиган 
тўхташидир. Табиий ўлим ҳар қандай тирик мавжудод ҳаётининг муқаррар якуни 
ҳисобланади. У организмнинг табиий кексайиб бориш натижасида содир бўлади. 
Патологик ўлим ҳар қандай ёшда муддатидан эрта, гайритабиий 
(қотилликдаги ўлим, ўз жонига қасд қилиш, ўлимга олиб келувчи бахтсиз 
ходисалар-фалокатлар) равишда содир бўлади, яъни бундай ўлим касалликлар 
оқибатида ҳам содир бўлади. Улим жараёни бир неча даврлардан иборат. 
Организмнинг тирик даври билан ўлим орасидаги ҳолатига терминал ҳолат яъни 
ҳаётнинг охирги босқичи (лотинча - terminalis - интиҳо, поён, хотима маъносида) 
ҳаёт билан ўлим ўртасидаги чегара ҳолат деб юргизилади. 
Терминал ҳолатга организмни ўлабориш ҳолатлари кириб, у бир неча 
даврлардан ва постреанимацион даврнинг бошланғич босқичларидан иборатдир. 
Улим жараёни гомеостаз ва ҳаётни таъминловчи асосий системалар 
функцияларининг бузилишини пайдо бўлши билан (қон айланиш ва нафас) 
ифодаланади. Улар организмнинг ўзининг хусусий кучлари билан 
компенсациялана олмайди ва муқаррар равишда ўлимга олиб келади. 
Терминал ҳолатларнинг пайдо бўлишида гипоксия ҳал қилувчи аҳаимятга 
эга, яъни организмнинг ҳужайраларини нормал фаолияти учун оксигенни етарли 
бўлмаслигидир. Организм ўлимининг қуйидаги сабаблари фарқ қилинади: 
1.Юрак уришининг тўхташидан юзага келадиган ўлим. 
2.Нафас системаси функциясининг бузилишидан. 
3.Миянинг жароҳатланишидан энг аввал нафас маркази ёки қон томирини 
ҳаракатлантирувчи марказларнинг фалажланишидан ўлим содир бўлиши 
мумкин. 
Улабориш жараёнида патологик жараёнларни ўзгаришларини кучая бориши 
билан бирга организмнинг ҳимоя-компенсатор хусусиятларини заифлаша бориши 
қайд қилинади. Терминал ҳолатларини мухлати (давомийлиги) патоген этиологик 
қўзғатувчилари кучи билан организмнинг ҳимоя-компенсатор хусусиятлари 
ўртасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқ. Масалан, ўлдирадиган электр 
жароҳатланиш ёки ўткир юрак етишмовчилигида ҳимоя-компенсатор реакциялар 
айтарлича амалга ошмайди ва шу туфайли терминал ҳолатлар жуда қисқа вақт 
давом этади. Пневмонияда, огир жарохатланишда (травмада), перитонитда ва 
бошқа касалликларда гипоксия аста-секин ортиб борганлиги туфайли ҳимоя-
компенсатор мослашув механизмлар кучлироқ намоён бўлади ва демак теринал 
ҳолат ҳам озми кўпми узоқроқ давом этади. 
Улиш жараёнида пайдо бўладиган патологик ўзгаришларнинг асосида 
генирализацияланган гипоксия билан алоқадор бўлган моддалар алмашинувининг 
21 


бузилиши ётади. Оксиген етишмовчилигига энг аввал бош мия реакция қилади. 
Б о ш мияда қон айланишини тўсатдан тўхташи натижасида мия тўқимасида 1-5 
минут оралиғида гликоген жамғармасини, фосфокреатинни, АТФни йўқолишига 
олиб келади. Бош мияда кон айланиши тўхтагандан кейин 7-5 минут ўтгач мия 
тўқимасининг энергетик имкониятлари энг кам ҳолатга келади. Шу билан бирга 
бош мия тўқимасида бошқа моддалар алмашинув жараёнлари оқсил синтез, 
аминокислоталар алмашинуви бузилади ва бунинг натижасида мия тўқимасида 
захарли моддалар N H
4
, тўйинмаган ёғ кислоталари, шунингдек, лизосомал 
ферментлар тўпланади. 
Моддалар алмашинувининг шунга ўхшаш ўзгаришлари бош миядан бошқа 
органларда аста-секинлик билан пайдо бўла бошлайди. Терминал ҳолатида 
органлар функцияларининг заифлашиши натижасида ва юзага келадиган 
патологик ўзгаришлар жиддийлиги ҳар хилдир. Шу сабабли ўлим жараёнини 
ривожланишида шартли равишда 4 босқич фарқ қилинади: 
1.преагонал ҳолат; 
2.терминал пауза; 
3. агония; 
4. клиник ўлим. 
Преагонал ҳолат эс-хушни сақланиши билан кўпинча онгни хираланиши, эс 
кириб чиқиб туриши билан ифодаланади. Кўз рефлекслари тийрак. Артериал 
босими критик (энг паст) даражагача пасайган, пульс тез ва ипсимон ҳолатда 
бўлади. Нафас кескин тезлашади. Жараённи бошрогида рефлектор равишда 
ҳаракат қўзғалиши кузатилади. Қўзғалиш давридан сўнг эс-хушни бузилиши ва 
гипоксик кома ривожланади. М и я тўқимасидаги оксигенни парциал босимининг 
(PO
2
) критик даражаси (энг паст микдори) 30 мм симоб устунига яқинлашганда 
хушдан кетиш содир бўлади. Хушдан кетган вақтда энергитик дефицитнинг 
аломатлари намоён бўлмайда ва эс-хушни ўзгаришини синаптик нейромедиатор 
жараёнларнинг бузилиши билан боғлиқ деб қаралади ва улар ҳимоя аҳамиятига 
эга. Терминал пауза - преагонал ҳолатдан сўнг пайдо бўлади ва нафаснинг 
тўсатдан тўхташи, брадикардия, ствол рефлексларини - кўз қорачиғи ва шох 
пардаси рефлексларини йўқотилиши билан ифодаланади. Эс-хуши йўқолади. Бош 
миянинг электрик фаоллиги ҳам йўқолади. Терминал пауза 5-10 секунддан то 3-4 
минутгача давом этади. 
Агония (юнонча "agonia" кураш) ўлаётган организмнинг сўнгги босқичи 
ҳисобланади. Агония клиник ўлимдан олдин содир бўлади ва организмнинг 
ҳаётий кучларини сўна боришига қарши йўналган ҳимоя-компенсатор 
механизмларининг фаоллигини кўтарилиши билан ифодаланади. Агониянинг 
клиник манзарасида организмнинг ҳаётий зарур функцияларини чуқур ва кескин 
пасайиши кузатилади. Шартла ва шартсиз рефлекслар йўқолади, эс-хуши ҳам 
йўқолади. Агониянинг энг муҳим клиник аломати агонал нафас деб номланган 
нафасни бузилиши ҳисобланади: бу кучсиз ва кичик ампилитудали жуда кам 
онда-сонда (бир минутда 2-6 марта) катта ампилитудали нафас - максимал нафас 
олиш ва максимал нафас чикаришлардан иборат. Нафас ҳаракатларидан тананинг 
ва буйиннинг мушаклари иштирок этади. Ҳар бир нафас олганда бош оркага 
ташланади, оғиз кенг очилади (ўлаётган гуё ҳавони ютаётгандай бўлади). 
Упканинг минутлик вентиляция ҳажми дастлабки ҳолатнинг 15 % ига яқинини 
22 


ташкил қилади. Агония ҳолатида ўпка Эдемаси (терминал эдема) пайдо бўлади. 
Бевосита терминал паузадан сўнг юракнинг қисқаришлари бироз кўпаяди, 
артериал қон босими 20-50 мм симоб устунигача кўтарилади, ЭКГда синусли 
автоматизм тикланади, ритми тезлашади, бунинг натижасида эс-хуши жойига 
келади. Бу аломатларни пайдо бўлиши реанимацион тадбирларни тўхташи учун 
асос бўла олмайди. Бу аломатлар агонал ҳолатнинг бошланишидан далолат 
беради. Агониянинг охирларида юракни қисқариш ритмлари критик паст 
даражагача камаяди, децеребрацион ригидлик (склет мушакларининг таранг қотиб 
қолиши) ва умумий тоник титрашлар, ихтиёрсиз сийиш, дефекация кабилар пайдо 
бўлади. Тана ҳарорати пасая бошлайди. 
Клиник ўлим - ҳаётнинг асосий ташки аломатларини - юрак уриш, нафас ва 
эс-хуш йўқолиш ҳолати билан ифодаланади. Организмнинг тўқималарида паст 
даражада моддалар алмашинув жараёни кечади, аммо у марказий нерв системаси 
томонидан бажарилмайди. Нормотермия (36
0
-37
0
) да клиник ўлим 5 минутгача 
давом этса, гипотермияда бу ходиса 40-50 минут, ҳатто 2 соатгача давом этади. 
Агар реанимацион ёрдам ва интенсив даволаш усуллари қўлланилмаса бу давр 
тугагандан сўнг моддалар алмашинувида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага 
келади ва клиник ўлим биологик ўлимга айланади. Шундай қилиб ўлиш жараёни 
яхлит бир бутун организмни емирилиши, парчаланишидан иборат. Ҳар бир орган 
системаларининг функцияларини тўхташи ва сўна бориши уларнинг филогенетик 
ёшига тескари равишда содир бўлади. Филогенетик жихатдан энг " ё ш " 
системалар (масалан, марказий нерв системаси ва ҳ.к.) энг аввал фаолиятдан 
тўхтайди, энг "қадимги" ва соддароқ системалар эса кейинроқ тўхтайди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish