Паст ҳароратли сепарация усули билан газконденсатли конларда табиий газни тайёрлаш



Download 273,32 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana26.02.2022
Hajmi273,32 Kb.
#470538
  1   2   3
Bog'liq
1118-Article Text-2391-1-10-20210325



ПАСТ ҲАРОРАТЛИ СЕПАРАЦИЯ УСУЛИ БИЛАН ГАЗКОНДЕНСАТЛИ 
КОНЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗНИ ТАЙЁРЛАШ 
 
З.Н.Акрамова 
Э.О.Мавлонов 
Қ.Қ.Шарипов
mirvohid_84@mail.ru
Бухоро муҳандислик-технология институти 
 
Аннотация: 
Мақолада юқори конденсатли газ конларида қудуқ 
маҳсулотини тайёрлашда паст ҳароратли сепарация усулини қўллаш 
имкониятлари, паст ҳароратли сепарация тизимида турбодетандер агрегатини 
қўллаш орқали совуқлик олишнинг афзаллиги баён қилинган.
Калит сўзлар:
табиий газ, конденсат, ҳарорат, сепаратор, турбодетандер, 
эжектор, дроселлаш. 
 
PREPARATION OF NATURAL GAS IN GAS-CONDENSING DEPOSITS BY 
THE METHOD OF LOW-TEMPERATURE SEPERATION 
Z.N.Akramova 
E.O.Mavlonov 
K.K.Sharipov
mirvohid_84@mail.ru
Bukhara engineering-technological institute
 
Abstract: 
The article describes the possibilities of using the low-temperature 
seperation method in the preparation of borehole products in high-condensate gas 
fields, the advantage of obtaining coldness by using the turbodetander aggregate in the 
low-temperature seperation system. 
Keywords:
natural gas, condensate, temperature, separator, turbodetander, 
ejektor, drosellash. 
Нефт, газ ва газконденсат конлари товар маҳсулотини олиш деганда қазиб 
чиқарилган ҳомашёни истеъмолчи қўядиган талаблар даражасига етказиш 
ҳисобланиб, бу конда тайёрлаш урилмаларидаги бир нечта жараёнлар орқали 
амалга оширилади. Газконденсатли конлардан қазиб олинаётган табиий газни 
ташишда унинг сифатига қўйилган асосий талабларидан бири газ таркибидаги 
углеводородлар ва сув фазасининг шудринг нуқтаси ҳароратларини ўрнатилган 
қийматлар оралиқларида бўлишини таъминлаш ҳисобланади. Бунинг учун кон 
"Science and Education" Scientific Journal
March 2021 / Volume 2 Issue 3
www.openscience.uz
153


шароитларида паст ҳароратли сепарациялаш жараёни табиий газни комплекс 
тайёрлаш қурилмаларида тайёрланаётган товар газ таркибидан С
3
Н
8
ва ундан 
юқори молекуляр оғирликга эга бўлган угевоородларни ва сув зарачаларини 
чуқур ажратиб олиш масалаларини ечиш билан амалга оширилади. 
Газконденсатли конларда қазиб олинаётган қудуқлар маҳсулотлари конденсат 
омиллари турлича қийматларда бўлиши ва уларни биргаликда кон шароитида 
тайёрлаш зарурати паст ҳароратли сепарациялаш (ПҲС) технологияларининг 
мақбул бир нечта модификацияларидан фойдаланиш орқали эришилади.
Маҳсулдор қатлам босимининг камайиб бориши ва қазиб олинаётган хом-
ашё гази таркибида конденсат омилининг кондан фойдаланиш даврида ўзгариб 
бориши қўлланилаётган технологияларни доимий равишда такомиллаштириб 
бориш орқалигина товар газ зарурий сифат кўрсаткичларига эришишни 
таъминлайди.
Паст ҳароратли сепарациялаш жараёнида совуқ ҳароратларни ҳосил 
қилувчи асосий ишчи элементлар сифатида дроссель, эжектор, турбодетандер 
агрегати (ТДА) ва бошқа шу каби қурилмалардан фойдаланилади. Бундай 
технологик жараёнларни амалга оширадиган қурилмаларнинг қўлланилиши 
билан қазиб олинаётган табиий газ аралашмаси таркибидан суюқ 
углеводородларни 90-95 % гача, нобарқарор конденсат таркибидаги пропан–
бутан аралашмасини ажратиб олиш даражаси эса 40-50 % атрофида бўлишига 
эришилади.
Конденсат омили юқори бўлган ҳолларда босимлар фарқи мавжуд бўлганда 
ПҲС жараёнида техник жиҳатдан газни самарали совутиш усули газнинг 
изоэнтальпия кенгайиши ҳисобланади. Газнинг изоэнтальпия кенгайиши ПҲС 
қурилмасининг аппаратларида ўрнатилган махсус конструкцияли дроссель ва 
эжектор қурилмасида амалга оширилади.
Бизнинг республикамиздаги барча газкондесатли конларда табиий газни 
тайёрлаш жараёнида дастлаб асосан дросселли қурилмалардан фойдаланила 
бошланган. Бунда технологик қурилманинг таркибига кон қатламибоими 
қийматига боғлиқ равишад икки ёки уч поғонали газни сепарациялаш 
технологияси қўлланилиб, ҳар босқичнинг оралиғида рекуператив иссиқлик 
алмаштиргичлардан фойдаланилади. Охирги босқичда қўлланиладиган 
изоэнтальпия жараёни натижасида кенгайган газ уч фазали ажратгичларда 
ажратилади. Барча босқичларда сепараторлардан ажралиб чиққан суюқ 
углеводордлар фазаси ва гидрат ҳосил қилувчи ингибиторларнинг сув қаттиқ муз 
зарачалари билан аралашмаси кўринишида ажратиб олинади. Бунда конденсат 
фазасида эриган енгил газлар бўлганлиги учун нобарқарор конденсат сифатида 
махсус конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида унинг таркибидан енгил 
газлар ажратиб олинади.
"Science and Education" Scientific Journal
March 2021 / Volume 2 Issue 3
www.openscience.uz
154


Қатламдан маҳсулот қазиб олишда унинг босимининг пасайиши ва қазиб 
олинаётган хом-ашё гази тарикбида конденсат омилининг камайиб бориши 
натижасида технологик қурилмада зарурий ишчи босимлар фарқини 
изоэнтальпия кенгайиши жараёни ёрдамида олиш қийин бўлади ва қурилмада 
керакли ҳароратлар таъминланмайди. Чунки қурилмага кириб келаётган табиий 
газ босимнинг пасайиши ва унинг таркибида суюқ углеводородлар миқдорининг 
ўзгаришлари газнинг изоэнтальпия кенгайишида ҳосил қилинган потенциаль 
энергиянинг асосий қисмини кенгайган газ иссиқлиқ кўриниида ўзига ютадии ва 
зарурий совутиш ҳароратига эришилмайди. Натижада қурилмада газни дроссель 
ёрдамида совитиш самарадорлиги потенциаль имкониятлари кескин камаяди.
ПҲС технологик тизимларида қўлланиладиган эжекторли қурилмаларнинг 
дросселли қурилмаларга нисбатан асосий жиҳати паст босимли газларни ҳам 
эжекциялаш натижасида унинг таркибидаги суюқ фазаларни ажратиб олиш 
имкониятларини беради. Бунда эжекторли қурилмаларнинг дросселли 
қурилмалар билан газни совитиш жараёнида кетма-кет ҳолда амалга 
ошириладиган икки боқичли редукциялаш имкони мавжуд бўлиб, бу усулнинг 
қўлланилиши кон шароитида ПҲС қурилмаларида кўпроқ паст ҳароратлар 
олинишига эришилиши билан сиқув компрессор станциялари (СКС) нинг 
ўрнатилиб ишга туширилиши жараёнини анча кейинроқ амалга ошириш 
шароитини яратади. Эжектор қурилмаси ўзининг оддий конструкцияда 
бажарилиши билан, кичик габарит ўлчамлари ва улардан фойдаланишда юқори 
ишончлиликнинг таъминланиши, ҳамда кенгаядиган газнинг аниқ босим 
ҳароратлар қийматлари оралиқларида зарурий босимлар фарқини таъминлаб 
бериш жиҳатлари 
улардан 
қурилмада узоқ 
муддат 
фойдалнилиш 
имкониятларини яратади. Босимлар фарқини ҳосил қилиш натижасида 
кенгайган газ ҳароратининг -30…-25 
0
С оралиқларда бўлишига эришиш дроссель 
технологиясининг ундан юқори босимлар фарқида ва конденсат омили юқори 
бўлган қийматларидаги натижаларга тенг. “Шўртан” ва “Муборак” нефть ва газ 
қазиб 
чиқариш 
бошқармаларига 
тегишли 
газконденсатли 
конларда 
фойдаланилаётган ПҲС қурилмалари ишлашлари таҳлиллари шуни 
кўрсатадики, унчалик катта бўлмаган конларда ёки конларни ишлатишнинг 
дастлабки босқичларида иқтисодий жиҳатдан қимматбаҳо ва қурилиши 
мураккаб бўлган паст ҳароратли сепарациялаш жараёнини амалга ошириш учун 
дросселлаш эффектидан ва кейинчалик унга қўшимча равишда эжекциялаш 
қурилмаларидан фойдаланган ҳолда қурилмаларни ишлатиш яхши самара бериб 
келмоқда.
Конларни ишлатишнинг кейинги босқичларида суюқ углеводородлар қазиб 
олишни берилган даражада сақлаб туриш учун хом-ашё газининг сепарация 
ҳароратини пасайтириш зарурати туғилади. Шунингдек эркин босимлар 
"Science and Education" Scientific Journal
March 2021 / Volume 2 Issue 3
www.openscience.uz
155


фарқининг аста-секинлик билан камайиши ва уннг натижасида газни 
сепарациялаш ҳароратини ҳам мақбул қийматлар оралиқларида ушлаб туриш 
зарурати туғилади. Бундай ҳолатларга эриша олмаслик эса ПҲС 
қурилмаларининг асосий камчиликларидан бири ҳисобланади. Газконденсатли 
конлар ПҲС қурилмаларида кенг қўлланиладиган газ ҳароратини пасайтириш 
усулларидан бири газни изоэнтропия жараёни ёрдамида кенгайтириш усули 
ҳисобланади. Газни изоэнтропия кенгайиши детандер жиҳозлари ёрдамида 
амалга оширилади. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз ҳудудидаги энг йирик ва 
асосий ҳисобланган газконденсатли конларда кон шароитида табиий газни 
тайёрлаш қурилмалари турбодетандер агрегатлари (ТДА) ёрдамида газни 
қурилмага кираётган газни совитиш жараёни кенг қўлланилмоқда. ПҲС 
технологик тизимида ТДА нинг қўлланилиши қурилмага кираётган газни 
совитишнинг изоэнтропия кенгайишига яқин бўлган политропик жараёнларни 
ташкил этишга асосланади. Дроселли қурилмада газни изоэнтальпия кенгайиши 
жараёнини ташкил этишдан фарқли равишда уни изоэнтропия кенайиши 
натижасида жуда катта иш бажарилади, қурилманинг ф.и.к. 80-85 % гача ошади, 
фақатгина 15-20 % гина бажарилган иш кенгайган газ оқими томонидан 
иссиқлик кўринишида ютилишига сабаб бўлади.
ПҲС технологик тизимида ТДАни қўллаш газни комплекс тайёрлаш 
жараёнларининг турли схемаларида амалга оширилиши мумкин. ПҲС тизимида 
компрессиялаш ва детандерлаш жараёнларининг амалга оширилиши кетма 
кетликларини турлича усулларда ташкил этиб қурилманинг ишлаш 
параметрларига ва ундан чиқаётган товар маҳсулот сифатларига тўғридан тўғри 
таъсир этиш мумкин бўлади.
Газконденсатли конлардан қазиб олинаётган ва ташиш учун тайёрланадиган 
газ кўп фазали оқим ҳисобланади, чунки унинг таркибида енгил 
углеводородлардан ташқари газконденсатлари, кимёвий регентларнинг сувли 
эритмалари қатлам тоғ жинсларидан иборат бўлган механик қўшимчалар ва 
бошқа шу каби оз миқдорда бўлсада қаттиқ заррачалар мавжуд бўлади.
ТДА кўпгина афзалликларга эга бўлсада, бундай ҳолатларда айниқса 
аралашма таркибида суюқ углеводородлар ва қатлам сувлари миқдорлари кўп 
бўлганда оғир ишлайди. Айниқса ёз ойларида ҳаво ҳароратининг қизиб кетиши 
сепарация ҳароратининг ҳам ошиб кетишига олиб келади ва қурилмада 
тайёрланаётган газ аралашмаси таркибидаги компонентларнинг умумий 
шудринг нуқтаси ҳароратига кескин таъсир қилади. Тайёрланаётган газ учун 
талаб қилинган зарурий ҳароратлар босимлар фарқи камайиши натижасида 
эришилиши қийинлашади. ПҲС да дросселлаш ва эжекциялаш жараёнлари учун 
қурилмалар мавжуд бўлиши ва уларнинг қиш пайтлари заҳирага олиниб ТДА ни 
"Science and Education" Scientific Journal
March 2021 / Volume 2 Issue 3
www.openscience.uz
156


ишлатиш, ёз ойлари эса уларни ишлатиб, ТДА ни ажратиш кон шароитида 
табиий газни сифатли тайёрлаш мақбул ечимларидан бири ҳисобланади.

Download 273,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish