2-сонли парҳез столи сурункали гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ва секретор етишмовчилик ҳолатларида белгиланади. Овқатлар қайнатилган, буғда пиширилган бўлиши керак. С, В1, В2, РР витаминларга бой маҳсулотларни беморга қўшимча сифатида берилади. Бир кеча-кундузда туз миқдори 12-15 граммдан кўп бўлмаслиги лозим. Ёрма ва сабзавотлардан шўрва, ёғсиз гўштлар (қайнатилган ҳолатда), сут, қатиқ, сметана, творог, пишлоқ (қирғичдан чиқарилган ёки эритилган ҳолатда) беморга тавсия этилади. Дуккакли ўсимликлар, қўзиқоринларни истеъмол қилиш мумкин эмас. - 2-сонли парҳез столи сурункали гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ва секретор етишмовчилик ҳолатларида белгиланади. Овқатлар қайнатилган, буғда пиширилган бўлиши керак. С, В1, В2, РР витаминларга бой маҳсулотларни беморга қўшимча сифатида берилади. Бир кеча-кундузда туз миқдори 12-15 граммдан кўп бўлмаслиги лозим. Ёрма ва сабзавотлардан шўрва, ёғсиз гўштлар (қайнатилган ҳолатда), сут, қатиқ, сметана, творог, пишлоқ (қирғичдан чиқарилган ёки эритилган ҳолатда) беморга тавсия этилади. Дуккакли ўсимликлар, қўзиқоринларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
3-сонли стол қабзият(ич қотиш)да берилади. Рационга клетчаткага бой, ичак перистальтикаси (ҳаракати)ни оширувчи озуқалар қўшилади. Гўштлар, нон, ёғсиз шўрвалар, қатиқ, творог, асал, мева шарбатлари, гречкали таомлар, кўп суюқлик ичиш зарур. Асосан ўсимлик маҳсулотларига эътибор қаратилади. Аччиқ чой, қўзиқоринлар, какао, кофе, анор каби ични қотирадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. - 3-сонли стол қабзият(ич қотиш)да берилади. Рационга клетчаткага бой, ичак перистальтикаси (ҳаракати)ни оширувчи озуқалар қўшилади. Гўштлар, нон, ёғсиз шўрвалар, қатиқ, творог, асал, мева шарбатлари, гречкали таомлар, кўп суюқлик ичиш зарур. Асосан ўсимлик маҳсулотларига эътибор қаратилади. Аччиқ чой, қўзиқоринлар, какао, кофе, анор каби ични қотирадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
4-сонли парҳез столи диарея (ич кетиш)да кунига 5-6 маҳал берилади. Какао, кофе, қотирилган нонлар, ёғсиз қатиқ, смородина, шўрвалар, қайнатилган гуруч бўтқаларни ейиш, аччиқ чой ичиш мумкин. - 4-сонли парҳез столи диарея (ич кетиш)да кунига 5-6 маҳал берилади. Какао, кофе, қотирилган нонлар, ёғсиз қатиқ, смородина, шўрвалар, қайнатилган гуруч бўтқаларни ейиш, аччиқ чой ичиш мумкин.
- Сут, ўсимлик клетчаткаси, тузламалар, йогуртлар, шакар, дуккакли ўсимликлар, дудланган маҳсулотлар тавсия этилмайди
Do'stlaringiz bilan baham: |