Агарчи бўлсанг аҳли илму зуҳҳод,
Такаббур қилмағил – аслинг кил ёд.
Риёзат бирла ҳам очсанг кўзунгни,
Азозилдек улуг тутма ўзунгни.
Агар ернинг юзига айласанг даре,
Такаббур булмағил, бўлғил Хўдотарс.
Сани кирган йўлунг турфа узокдур,
Орада сони йўқ банду тузоқдур.
Теракким, ул кўтарди юқори бош,
Самарсиз бўлди – кўрдингму ани фош?!
Кичик билди ўзини ҳолини дур,
Баҳосидур харидор олдида пур.
Белингни боғлагил хизматга чун най,
Шакар тўлдирса, шояд, қалбингга ҳайй.
«Дон» эмаклашни ҳам билмайди, «парвоз»ни-ку умуман ту-
шунмайди. Унинг учун парвоз хавфли! «Шамол» олиб кетиши
мумкин. Пири комил ана ўша чала «уруғ»ниям кечирган. Сиз ҳам
кечиришни ўрганинг.
аМалГа ошМаЙдиГан иш
Қандайдир иш бошламоқчи бўлиб, кимгадир режаларимни
айтсам, шу иш амалга ошмай қолади.
Бу гапда ҳам жон бор. Сиз қилмоқчи бўлган ишни айтмаган
пайтингизда, шу ишни ҳақиқатан ҳам амалга оширишга тайёр
бўлган бўласиз. Шу ишни амалга ошириш сиз учун айтишдан
ҳам муҳим бўлиб туради.
43
Айтган пайтингизда онг шу ишни маълум фоиз бўлгандай,
бажарилгандай қабул қилади. Шу нарса «амалга ошиб бўлди»
деб қабул қилади. Мен ундай қиламан, бундай қиламан, десангиз
ёмон эмас, лекин сирингизни ҳаммага очмаганингиз маъқул. Сиз-
даги интилиш, бир ишни яширин амалга ошириб, одамларни ях-
ши томонлама лол қолдириш, хурсанд қилиш, ҳайрон қолдириш
«таъм»и кетади. Биринчи навбатда, бу албатта ўзингизга боғлиқ,
одамларга ҳам боғлиқ. Одамларнинг «ҳа» ёки «йўқ» жавоби
дастлаб унчалик муҳимга ўхшамайди. Лекин бу аҳамиятли. Улар
учун эмас, сиз учун муҳим. Шунинг учун сир сақлаган яхши.
Биринчидан, амалга ошмай қолса шарманда бўлмайсиз, иккин-
чидан сизда доим интилиш бўлиб туради. Бу варианти бўлмаса,
кейин бошқа вариантига ўтиб, йўналтириб юбораверасиз. Чун-
ки сиз ўзингизга ғойибдан келган илмни ҳаммага ошкор қилиб
қўйдингиз. Ўша йўлни улар ҳам англаб етди, энди бошқа йўллар
ёпилиб қолиши мумкин. Буни ўзингизда синаб кўришингиз мум-
кин. Йўналишни айтсангиз бўлади. Аммо жуда аниқ шаклда
эмас. «Бир яхши иш бошлаяпман, худо хоҳласа, амалга ошиб
қолса, сизларга батафсил айтиб бераман», деб қўяверинг. Бу ях-
ши. Масалан, дўстингизми ёки умр йўлдршингизми «Сизга жу-
да бир ажойиб таом тайёрлаяпман» деса, «Нима овқат экан?»
деб сўрайсиз. «Пишганида биласиз» деса, ўзингиз ҳам қизиқиб
қоласиз. Шунга ўхшаб, ўйлаган ишингиз то амалга ошмагунча,
бошқаларга айтмаган маъқул. Бу масаланинг бир тарафи. Энг
муҳими, иш бошлашдан олдин, шу йўналиш мутахассислари-
нинг қимматли маслаҳатини олинг. «Шу ишни қандай қилиб
амалга оширса бўларкин?» деб қўйсангиз, ўзлари йўл-йўриғини
тушунтириб беришади. Ҳамма соҳани мукаммал билишнинг ило-
жи йўқ. Бироқ сизда ўша соҳа мутахассисларидан доим маслаҳат
сўраш имкони бор. Шунга эътиборли бўлинг! Ишингиз амалга
ошгач, аввало ўзингизни, қолаверса яқинларингизни табриклаб,
сийлаб қўйиш эсингиздан чиқмасин.
Моддий ва маънавий рағбатлантириш келажакда қўйилажак
юксак мақсадларнинг янада жадалроқ амалга ошишини таъмин-
лайди.
44
туш
Do'stlaringiz bilan baham: |