15
Табиатдан келиб чиқиб, мана шунинг моҳиятини тушунти-
ришга ҳаракат қиляпмиз. Шуни кенгроқ, чуқурроқ англаб олсак,
ҳаммаси жой-жойига тушади. Пул, моддият нима учун керак?
Муҳаббат,
маънавият, маърифат нима учун керак? Нима учун
сиз туғилгансиз? Сизнинг туғилишингиздан, яралишингиздан
мақсад нима? Ҳаммасига жавоб ўзидан-ўзи келиб чиқаверади. Бу
бир код, бу моҳиятнинг ўзи! Инсоннинг дунёга келиб яшашдан
мақсади, моҳияти шу! «Личинка» «қурт»га, «қурт» «капалак»ка
айланиши керак, сўнг парвоз қилиш керак бўлади. Бошқа нарса-
дан изламанг уни.
Ёнингга келади ва «Устоз, мен нима қилишим
кераклиги-
ни билмайман, йўл кўрсатинг, илтимос. Сиз мен нима
билан
шуғуллансам, мақсадга эришишим мумкинлигини биласиз»,
дейди. Мен айтмоқчиманки, сиз хоҳланг «тут барги енг», хоҳланг
«помидор енг», хоҳланг «кўкат енг». Сиз ўсишингиз керак, сизга
сув керак, ҳаво керак. Сув шудринг томчисида ҳам бор, булоқда
ҳам бор, ариқдаям бор, қордаям бор, ёмғирдаям бор. Демак, ҳар
жойда бор. Хоҳлаган тарзда ўзингизга яқин, маъқулини олиб
ичасиз. Аслида бу кичик бизнеснинг йўналишлари дегани. Мен-
дан сўрайди «нима иш қилишим керак?». У унчалик муҳим
змас. Парвоз муҳим, парвоз! Олтинчи, еттинчи ҳис-туйғулардан
ўз манфаати, керак бўлса халқ манфаати учун фойдаланиш, бу
«парвоздаги капалак» дегани. Бу туйғулар
сизни хавфсиз пар-
возга тайёрлаб, йўлни ва тўғри манзилни кўрсатиб беради. Ана
ундан кейин бемалол қанот ёзиб эркин учаверасиз. Капалакка
энди йўл керак эмас. Вертолёт, самолётга асфальт кўча, света-
фор даркор эмас. Чунки у учиб юрибди. Парвоз – юриш, эмаклаш
дегани эмас. Моҳияти жиҳатидан у умуман бошқа нарса! Тинч
туриш дегани эмас, қимирлаш бу тинч туришнинг умуман акси,
«қурт» дегани бу динамика дегани, ғимирлаш дегани! Ишбилар-
монлик – бизнес билан шуғулланиб, ҳаммасига улгуриш. Парвоз
дегани қимирлаш эмас, судралиш эмас, юриш эмас, ёнбошлаш
эмас, ўтириш ҳам эмас, эмаклаш ҳам эмас! Парвозни фақат пи-
ри комилда кўриб, англайсиз. «Қурт»нинг қимирлашидан пар-
16
вознинг моҳиятини у қадар тушуниб бўлмайди. Буни сизга ўша
импульс лар келганидан кейин англаб етасиз. Импульслар, яъни
жисмоний ва ҳис-ҳаяжон
импульслари белги берганда, инсон
«парвоз қилишим керак» деб туриб, битта сакрайди! Қанотларни
чиқариб, учиб кетади. Кетди...
Қушлар ҳам тухум қўяди. Аста-секин ўша тухумнинг ичидаги
озиқ моддалари етади, шундан қуш болачалари куч йиғиб ола-
ди, вақти келганида эса тумшуғи билан тухумни туртиб, ёриб,
палопонлар чиқади. Дастлаб, уларнинг ҳали унчалик кучи ҳам
йўқ, қанотидаги тукчалардан бўлак нарсаси йўқ. Оғзини
катта
қилиб очади, у «уруғ», ҳали «дон». Оғзини катта-катта очгани-
ча қушнинг болачалари ота-онаси оғзига солиб кетган пашша-
ларни, турли ҳашаротларни, чувалчангларни ейишни билади,
бошқасига ҳали ожиз. Ҳатто уясидан чиқиб кетолмайди. Ўша
ҳолат унга ҳозирча керак, чунки ҳали қанотлари яхши ривожлан-
маган. Питирлайверса, пастга тушиб кетади.
Кейин аста-секин
ривожланиб боради, қанотларини учмаса ҳам қоқаверади. Таби-
атан у шу жараёнга тайёрланяпти. Ота-онаси ҳам кўз ўнгида шу
ҳолатни такрорлаяпти.
Париллаб учиб келиб палопонларига емиш бериб, кейин яна
қаергадир қанот қоқиб кетяпти. У шу нарсанинг учиш эканли-
гини билмаса ҳам англайди, ҳаракат қилади. Аслида, ана шу
нарса
унинг тасаввури, кўриб тургани эса қушларнинг учиши.
Ўзини аста парвозга тайёрлаб бораверади. Уни ҳеч ким мактабда
ўқитмаяпти. Унга доскага чизиб, қанотингнинг узунлиги шунча,
майдони шунча, буни «Х» (икс) деб олайлик, буни «Y» (игрек)
деб қарайлик, демаяпти. Квадрат ҳақида тушунтирмаяпти,
юқорига вертикал шунча, тўхтаётганда қанотингни мана шунча
градусга бурасан деб ўргатаётгани йўқ. Лекин шуни интуитив
англаяпти, ҳис қиляпти, сезяпти ва аста-секинлик билан шакл-
ланиб боряпти. Қанотлари яхши шаклланиб бўлганидан
кейин
учиб кетади. Ҳаётнинг ўзи катта мактаб! Баъзилари эса қаноти
бўлса ҳам сакрай олмайди. Қўрқув туфайли ожиз бўлади. У ҳали
парвознинг моҳиятини яхши англамади. Парвоз қилиш қанчалик
17
муҳимлигини тушуниб етмаяпти. Шунинг учун қўрқяпти. На-
риги томонда у билмайдиган нарсалар кўринмас девор бўлиб
турибди, ана шундан ўтолмаяпти. Ҳали англамаган, номаълум-
ликдан пайдо бўладиган бир қўрқув. Шуни ёриб чиқа олмаяп-
ти. Бунақа пайтда палапонга онаси ёрдамга келади. Ёнига бориб
туриб, мана бундай учасан дегандай, қаноти, тумшуғи билан
улғайган, қанотлари шаклланган жўжани мажбур итаради, ини-
дан пастга туширади. Палапон қарасаки, қулаяпти! Кейин маж-
бурликдан қанотларини қоқиб, мослашиб қолган, ўзи учун қулай
уясидан тушиб олиб табиий равишда парвоз қилади. Ана шундай
сакраш қилиш керак.
Табиий савол туғилиши мумкин. «Нега мана бу пири комил-
нинг мана бундай мактаби бор, бошқа пири комилнинг ундай
мактаби бор, нега дунёда турли
техника-технологиялар жуда
кўп?» деган турли-туман саволлар.
Чунки «личинка»лар турлича! «Дон»лар ҳар хил! Ҳар бир
«уруғ»нинг ўзига хос ривожланиш усули, ўзига яраша техника-
си бўлади. Шуни тушунтириш учун, бошқаларга етказиш учун
йўналишлар кўпайиб кетган. Аслида эса қалб кўзи очиқ инсонга
битта техника етади!
БирЖа, валЮта БирЖаСи
Do'stlaringiz bilan baham: