Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


Сизнинг фикрингизча бу муаммони ҳал



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71
Bog'liq
2-qism

Сизнинг фикрингизча бу муаммони ҳал 
қилишнинг қандай йўли ёки йўллари 
мавжуд? Ўз фикрингизни билдиринг.
ВАЗИФАНИНГ БАЖАРИЛИШИ:
Фикр

Двигателларда заҳарли газларнинг чиқиши
Сабаб

Ёқилғини бой аралашма ёниши туфайли ишлаши
Мисол

Кабюратор двигателларда заҳарли газларнинг
чиқиши
Умумлаштириш

Кабюратор двигателларда ёқилғини
бой
аралашма
ёниши
туфайли
ишлаши,
кислородни
етишмаслиги
туфайли
двигателларда
заҳарли
газларнинг
чиқишининг миқдори
ошади.
ВАЗИФА. ИЁД чиқарилаётган захарли газлар
 
 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Усманбаева М. Анаркулова Г. Шамарибходжаева Г.“Педагогик 
компетентлик ва креативлик асослари”модули бўйича ўқув – услубий мажмуа. 
Тошкент – 2015 
2. Хошимова М. Файзуллаева Д, “Замонавий таълим ва инновaцион 
технологиялар бўйича илғор хорижий тажрибалар” модули бўйича ўқув – 
услубий мажмуа. Тошкент – 2015 
3.
Тўлаев Б.Р., Калауов С.А. “Транспорт воситаларининг ёнилғи 
тежамкорлиги ва экологиклиги” ўқув –услубий мажмуа Тошкент – 2016
 
68


АВТОМОБИЛЬ ВА ҚИСМЛАРИНИ ЙИҒИШ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА 
“МОДЕЛЛАШТИРИШ” МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
кат.ўқ. И.Н.Сайдалиев (АндМИ) 
Узоқ йиллардан буён моделлаштириш илмий тадқиқотнинг энг долзарб 
методларидан бири бўлиб келмоқда. Моделлаштириш педагогик тадқиқотларда 
кишининг тажрибаси, унинг сезги органлари орқали олган таассуротлари ҳамда 
табиий шароитдаги кузатишларидан олинган эмпирик ҳамда назарий 
билимларни, яъни педагогик объектни ўрганиш жараёнида тажриба, мантикий 
боғланишларнинг тузилиши ва илмий абстрактларни бирлаштириш 
имкониятини беради. Кўп холларда дарсни режалаштириш жараёнида 
ўқитувчилар педагогик моделлаштириш тушунчасига дуч келишади. Бугунги 
кунда инсоният ўзининг илмий, таълимий, технологик, бадиий фаолиятида 
атрофидаги оламни моделлаштирмасдан яшашини тасаввур қилиш қийин. 
Албатта, тасаввур (модел)ларни қатъий, аниқ шакллантириш жуда мураккаб, 
лекин XXI асрга келиб инсоният моделлаштириш ва хар хил объект ва 
жараёнлардан фойдаланишга оид бой тажриба тўплади. Моделларни яратиш 
фаннинг ривожланиш жараёни каби узлуксиздир. Кўргазмали моделлардан 
уқитиш жараёнида кенг қўлланилади ва бевосита ўзлаштирилиши қийин 
кечадиган объект ёки жараённи кўз билан кўриб тасаввур қилиш имкониятини 
беради. 
Шартли равишда моделларни учта турга булиш мумкин: 
-
физик (табиатан асл нусхасига ўхшаш); 
-
моддий математик (уларнинг мохияти намунадан фарқ қилади, аммо 
асл нусханинг математик тасвири хатти харакатларига ўхшаш); 
-
мантикий маъноси мос келадиган моделлар (махсус, рамзий белги ва 
тузилмали схемалардан ясалади . 
Юқорида саналган турларнинг катъий чегараси мавжуд эмас. Педагогик 
моделлар асосан, иккинчи ва учинчи турга кўпрок мос келади. Хуш, 
моделлаштиришнинг ўзи нима? 
"Моделлаштириш методи" - ўқув материаллари ёки таълим мазмунини 
яхлит тизимга келтириш. 
Намуна ёки моделларни яратишда икки усулдан фойдаланилиши 
аниқланади: билишнинг ўзининг воситалари ва моддий оламнинг воситасида. 
Айнан шунинг учун моделлар абстракт (мукаммал намуна) ва амалий 
(кўрсатмали, хақиқий, реал) бўлади. Моделлаштиришнинг шакллари хар хил 
бўлиб, фойдаланилган намуна ва ишлатилиш сохасидан боғлик. Характерига 
қараб моделлар анъанавий хақиқий ва белгили (ахборотли)ларга бўлинади. 
Хақиқий предметли моделлаштириш объектнинг маълум геометрик, 
жисмоний, ўсиб борувчи ёки харакатдаги намунасини кайта тиклашга 
асосланади. 
Талабаларга 
амалий 
ва 
мустақил 
машғулотларини 
ўргатишда 
моделлаштириш методидан фойдалнишни асосий мақсад қилиб олдик. 
69


Масалан, “Автомобилсозлик ва тракторсозлик” йўналиши талабаларига 
“Автомобиль ва қисмларини йиғиш” фанидан амалий машғулотларини ўтишда 
“Моделлаштириш” методидан фойдаланмоқдамиз (1-расм). 
1-расм. Амалий машғулотларни ўтишда “Моделлаштириш” методидан 
фойдаланиш 
Унда талабаларни гуруҳларга бўлиб, ишлаб чиқариш мухити ташкил 
қилинади. Гуруҳ бригадири, амалларни бажариш сифати учун жавобгар, 
таъминотчи ҳамда амалларни бажарувчи каби лавозимлар шакллантирилади. 
Бу жараёнда гуруҳ бригадири ўз гуруҳидагиларни қоидаларни 
бузмасдан 
ишлаганлигини 
ва 
махсулотлар 
билан 
ўз 
вақтида 
таъминланганлигни, сифат назоратчи йиғилган махсулотни махсус назоратга 
қўйилиб радиаторни барча деталлари ташқи юзалари сифат таркиби бўйича 
назорат қилинади. Йиғилган махсулотни шикастланмаганлигини, деталлар 
тўғри қотирилганлигини текширилади.
Гуруҳ рахбари гурухлар ишини бажарганларидан сўнг, уларни 
белгиланган режани, қоидаларни бузмасдан, сифатли бажарганлиги бўйича
баҳолайди (2-расм).
2-расм. Гуруҳларни баҳолаш мезонлари 
“Моделлаштириш” методи орқали ўтилган машғулотлар талабаларда 
мутахассислигига бўлган қизиқиш, билим, тажриба, кўникма пайдо бўлади. 
Мустақил ишлаш ва жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини оширади, ишга бўлган 
маъсулиятини шаклланади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish