168
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
дит қўйилмалари ўсишини ва рискни оқилона дивер-
сификацияланишини таъминланиши, кредитлар бериш
шартларини, шунингдек, банк кредит портфелининг ҳо-
латини акциядорлар ва омонатчилар манфаатларини ҳи-
моя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда назо-
рат қилиниши банк назоратининг моҳиятини билдиради.
Тижорат банкларида капиталнинг етарлилиги, актив-
ларнинг сифати, фойдалилиги ва ликвидлилигига қараб
уларнинг молиявий аҳволи баҳоланади, ночор банклар
аниқланади. Ана шу кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича
чекли қийматни аниқлаш Марказий банк ва унинг ҳуду-
дий Бош бошқармаларига банк муассасасини соғлом-
лаштириш ёки унинг беозор тарзда тугатиш имконини
беради.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, тижорат банклари-
нинг асосий вазифаси иқтисодий меъёрларга риоя этиш-
дан, капитал ва ликвид маблағларни етарли даражада
сақлашдан, шубҳали ва зарар кутилаётган активларга
нисбатан захираларни вужудга келтиришдан, шунингдек,
маҳрум бўлиш хавфини камайтириш мақсадида актив-
ларни диверсификациялашдан иборатдир.
Иқтисодий меъёрлар қуйидагилардан иборат:
- янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган
банкларнинг энг кам миқдоридаги низом фондини ўрна-
тиш;
- сармоянинг етарлилик коэффициенти;
- банк сармояси билан унинг мажбуриятлари ўртаси-
даги нисбат кўрсаткичлари;
- банк баланси ликвидлилиги кўрсаткичи;
- бир қарз олувчига тўғри келадиган хатарнинг энг
катта ҳажми;
- барча “йирик” кредитларга тўғри келадиган хатар-
нинг энг юқори ҳажми;
- бир омонатчига тўғри келадиган хатарнинг энг юқо-
ри миқдори;
169
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- қимматбаҳо қоғозлар бўйича операцияларда ўз маб-
лағларидан фойдаланиш кўрсаткичи;
- дахлдор шахслар билан банк амалиётини олиб бо-
риш.
Марказий банк юқоридаги меъёрларни ҳар доим бар-
ча тижорат банклари бўйича кузатиб боради.
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва
ликвидлилигини таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг кре-
дитга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақ-
садида Ўзбекистон Республикаси Президентининг те-
гишли қарорларига мувофиқ, 2018 йилда давлат улушига
эга банклар капиталига ҳукумат томонидан 3 трлн. сўм-
дан ортиқ маблағлар йўналтирилди.
Натижада 2018 йил давомида тижорат банклари-
нинг умумий капитали 29 фоизга ёки 6 трлн. сўмга
ошиб, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 26,7 трлн. сўмни,
шундан устав капитали 21 фоизга ошиб, 19,7 трлн. сўм-
ни ташкил этди. Жами капитал ҳажми ўсишининг 5 трлн.
сўми (83,3 фоизи) давлат улушига эга тижорат банкла-
ри ва қолган 1 трлн. сўми бошқа тижорат банклари ҳис-
сасига тўғри келади.
Тижорат банклари томонидан кредитлаш амалиё-
тининг сезиларли даражада кенгайтирилиши натижасида
2018 йил якуни бўйича банклар капиталининг етарлилик
даражаси кўрсаткичи 2017 йилга нисбатан 3,2 фоиз
бандга камайиб, таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги
активларга нисбатан 15,6 фоизни (минимал талаб
13 фоиз) ташкил этди. Мазкур кўрсаткич давлат улушига
эга тижорат банкларида 15,4 фоизни, бошқа банкларда
эса 16,9 фоизни ташкил этди
111
.
Қайта молиялаштириш ставкаси пул бозоридаги асо-
сий кўрсаткич сифатида иқтисодиётда кредит маблағла-
ри бўйича фоиз ставкасига таъсир қилувчи муҳим омил-
лардан ҳисобланади. Қайта молиялаштириш ставкасидан
111
www.cbu.uz расмий сайти маълумотлари.
170
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқариш ҳамда
иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақса-
дида кенг миқёсда фойдаланилади. Халқаро тажриба
шуни кўрсатадики, ривожланган ва бир қатор ривож-
ланаётган мамлакатлар амалиётида ҳам қайта молия-
лаштириш ставкасидан сўнгги йилларда кузатилаётган
молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий таъсирларини
енгиллаштириш мақсадида миллий иқтисодиётнинг ин-
вестициявий салоҳиятини кучайтирувчи муҳим регуля-
тив восита сифатида фаол фойдаланилмоқда.
Марказий банк “арзон пуллар” ва “қиммат пуллар” сиё-
сатини олиб бориш орқали тижорат банкларига нисба-
тан назорат қилинувчи “фоиз коридори” ташкил этади.
Бунда “арзон пуллар сиёсати”, “қиммат пуллар сиёса-
ти” каби иқтисодиётдаги пул массасини тартибга солиш
механизмлари тижорат банкларининг кредитлаш ҳажм-
ларига таъсир кўрсатади.
“Арзон пуллар сиёсати” дастлаб америкалик иқтисод чи
Ж.М.Кейнс томонидан Марказий банкнинг ҳисоб ставка-
си миқдорини пасайтириш орқали паст фоизли банклар
кредитларини рағбатлантириш таклифи илгари сурили-
ши натижасида юзага келди. Бунда йирик компаниялар-
нинг банк кредитларидан юқори даражада фойдаланиши
натижасида ўзларининг инвестициявий харажатларини
молиялаштириш имкониятини таъминлаб бериш, шу
асосда иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш
ҳамда янги иш ўринларини яратиш кўзланган эди.
2008 йилда юзага келган жаҳон молиявий инқирози-
нинг салбий оқибатларини бартараф этишда АҚШ, Япо-
ния ва Европа Марказий банклари томонидан ҳам “нол-
лик” ҳисоб ставкаларини қўллашга асосланган “арзон
пуллар сиёсати”дан фойдаланилди.
“Қиммат пуллар сиёсати” иқтисодиётда инфляция
суръатлари ўсган, турли номутаносибликлар кучайиб
бораётган шароитда Марказий банк томонидан пул мас-
сасини чегаралаш чораларини қўллаш орқали амалга
171
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
оширилади. Бунда тижорат банклари кредитлари фоиз-
ларини кўтариш орқали қимматлаштириш, шу орқали
инфляцияни жиловлашга қаратилади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар
доирасида иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъ-
минлаш, миллий иқтисодиётни ва унинг етакчи тар-
моқларини модернизация қилиш, техник ва технологик
жиҳатдан янгилашни жадаллаштиришга қаратилган кенг
кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳо-
лат тижорат банклари кредитлаш кўлами кенгайишида
муҳим омил бўлмоқда.
Ҳусусан, 2018 йил давомида 2017–2021 йилларда Ўз-
бекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш-
та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологи-
яларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
Дав лат дастури ҳамда ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий
ривожлантириш дастурлари доирасида тижорат банк-
лари томонидан 3,7 мингдан ортиқ лойиҳаларни молия-
лаштириш учун 28,2 трлн. сўм миқдорида ёки 2017 йил-
га нисбатан қарийб 4 баробар кўп кредит маблағлари
ажратилди.
Шундан саноат соҳасидаги 1 477 та лойи ҳага
20,7 трлн. сўм; хизмат кўрсатиш соҳасидаги 1 225 та ло-
йиҳага 2,5 трлн. сўм; қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 1 043
та лойиҳага 5 трлн. сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Хусусан, Ўзбекистон Рес пуб ликаси Президенти нинг
Қорақалпоғистон Респуб ликаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳридаги туманларга қилган ташрифлари давомида
қабул қи лин ган дастурлар доирасида 2018 йилда ишга
ту ширилиши белгиланган 2,1 мингдан ортиқ лойиҳа га
10,4 трлн. сўм, 2019–2021 йилларда ишга ту ширилиши
белгиланган 1,2 мингдан ортиқ лойиҳага 13,9 трлн. сўм
кредит маблағлари йўналтирилди
112
.
112
www.cbu.uz расмий сайти маълумотлари.
172
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Мамлакатимизда банк тизимини янада ислоҳ қилиш,
уларнинг барқарорлигини таъминлаш, инвестицион
фао лиятини кучайтириш борасида Президентимиз ва ҳу-
куматимиз томонидан белгиланган вазифалар доирасида
банкларнинг капиталлашуви даражасини янада ошири-
лиши ҳам иқтисодиётдаги узоқ муддатли кредит қўйил-
малари улушини кенгайишига молиявий имконият ярат-
моқда. Натижада тижорат банклари кредит сиёсатида
ҳам иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш салмоғи
йилдан-йилга ошиб бораётир
113
.
Do'stlaringiz bilan baham: |