Ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#97200
1   2   3   4
Bog'liq
Maqola namuna

 
Список используемой литературы: 

1. Жабо В.В., Уваров В.В. Гидравлика и насосы: Учебник для техникумов. -2-е изд., 


перераб. – М.: Энергоатомиздат, 1984. – 328 с.
2. 
Акбердин Р.З. Экономическая эффективность восстановления и резервы ее повышения / 
Акбердин Р.З. - М.: Машиностроение, 1980
3. Гончаров А.Б., Тулинов А.Б. Применение композитов для восстановления 
трубопроводов и оборудования в системах жизнеобеспечения. //Материалы 28-ой 
Международной конференции «Композиционные материалы в промышленности». 26-30 
мая 2008, г. Ялта, Крым.
4. Гончаров А.Б., Тулинов А.Б. Прогрессивные технологии восстановления систем 
теплоснабжения композиционными материалами. //Материалы 28-ой Международной 
конференции «Композиционные материалы в промышленности». 26-30 мая 2008, г. Ялта, 
Крым.
Научный руководитель
 
 
д.т.н., академик. Юлдашев Ш.У
ГРУНТ ЎЗАНЛИ КАНАЛЛАРНИ ЛОЙҚА ЧЎКИНДИЛАРДАН 
ТОЗАЛАШДА ЛОЙҚАСЎРГИЧ СНАРЯДИ ЎЛЧАМ ТУРИНИ ВА 
УЛАРНИНГ ИШЧИ КЎЧИШ УСУЛЛАРИНИ ТАНЛАШ 
 
И.Ж.Худаев – доцент., И.М.Турдибеков – магистрант., А.Р.Абланов – талаба, ТИҚХММИ 
 
Аннотация 
 
 
Сув хўжалиги сохасида магистрал ва машина каналларини тинимсиз 
чўкиндилардан тозалаб туриш керак бўлади, айниқса вегетатция даврида. Бу жараёнда 
сарфланадиган харажатларни камайтириш учун канал иш шароитига қараб лойқасўриш 
снарядини танлаш керак бўлади. Мақолада лойқасўриш снарядини танлашда ҳисобга 
олиниши керак бўлган параметрлар келтириб ўтилди ва лойқасўргич снаряди базасида 
электр лойқасўргич снарядларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб хисобланди. 
 


«ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ» мавзусидаги анъанавий XVII – ёш олимлар, 
магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани Тошкент - 2018 йил 12-13 апрель 
529 
Грунт ўзанли суғориш каналларининг ишчи ҳолатда бўлиши, шунингдек уларнинг 
лойиҳа кесимини сақлаб қолиш мақсадида уларни лойқа-чўкиндилардан тозалаш, 
улардаги таъмирлаш- фойдаланиш ишлари катта аҳамиятга эга. Айниқса бу кўп миқдорли 
лойқа сув оқадиган йирик магистрал каналларда муҳимдир. Бу каналларга Қарши 
магистраль каналини ҳамда Аму- Бухоро машина каналини ва ушбу каналнинг давоми 
бўлган барча каналларни киритиш мумкин.Ушбу каналлар катта халқ хўжалиги 
аҳамиятига эга, чунки на фақат суғориш сувини узатиш учун хизмат қилади, балки бошқа 
мақсадларда ҳам, яъни сувни йил бўйи ташиш учун аталган сув ресурсларидан комплекс 
фойдаланишни назарда тутади. 
Каналларни чўкмалардан тозалаш бўйича ишларни механизациялашнинг асосий 
воситаларидан гидромеханизация – лойқасўргич снарядлар, чунки улар канал кесими 
ичида ишлайди ва уларга сув керак бўлади. Ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган 
каналларда турли русум ва ўлчам туридаги электр ва дизель лойқасўргич снарядлари 
ишлаб турибди. Ушбу усул билан каналларни тозалашнинг афзаллиги ва иқтисодий 
самарадорлигига қарамасдан сув олиш иншоотининг ишончлилиги, самарадорлигини 
ошириш учун ва эксплуатацион харажатлар қийматини пасайтириш учун бир қатор 
масалалар мавжуд. 
Маълумки, сув оқими кўчириб юрадиган тупроқ- грунт зарраларини чўкмалар 
деб ҳисоблаш қабул қилинган. Магистраль каналга гидротранспорт тартиби ўзгариши 
сабабли чўкиндиларнинг тушиб қолишида улар каналнинг ишчи кесимини кичрайтирган 
ҳолда, ҳамда унинг ўтказувчанлик қобилиятини камайтирган ҳолда ўзан қатламларини 
шакллантирган ҳолда улар чўкмага тушади. Бирлик сув ҳажмидаги қаттиқ зарралар 
миқдори оқимнинг лойқалиги деб тавсифланади. Шуни ҳисобга олиш керакки, 
чўкиндилар каналларга на фақат дарёдан сув олишда тушади, балки каналдаги сув 
тезлигига ва унинг ўзанининг тўғрилигига, ер ўзани қирғоқларининг ювилиб кетишига 
боғлиқ, шунингдек ҳавзага қор ва тошқин сувларининг тупроқни ювишидан ҳам тушиши 
мумкин. Каналга тушадиган чўкиндилар миқдори, уларнинг фракцион таркиби, 
ҳажмларнинг йил ичидаги тақсимланиши сув олинадиган дарё лойқалигидан, каналдаги 
сувнинг ҳаракат тезлигидан, сув сатҳининг мавсумий тебраниши ва сарфидан, рельефнинг 
бузилганлиги ва сув олгич юзасининг ҳолати, канал нишабидан, ўзан қисми ташкил 
топган грунтдан, қирғоқларда ўсимлик бўлиши ва бошқалардан аниқланади. 
Каналларни лойқа чўкиндилардан тозалаш учун лойқасўргич снарядларни 
танлашда кўп омилларни ҳисобга олиш керак: грунтни ташиш узоқлиги ва лойқа аралаш
сувни узатишнинг геометрик баландлиги; сув ости ва сув усти қазималари катталиги; 
тозаланаётган каналнинг геометрик ўлчамлари; ишланаётган грунт (гранулометрик 
таркиби, абразивлиги, бир жинслилиги); қазиманинг ўт босганлиги ва бошқа қўшилмалар 
билан тўлганлиги; ишларнинг солиштирма ва умумий ҳажмлари ва бошқалар. 
Лойқасўргич снарядни танлаш лойқасўргич снарядининг қуйидаги параметрлари ва 
тавсифларини асослашдан иборат:
-иш унумдорлиги;
-грунтни максимал ишлаш чуқурлиги; 
- грунт насоснинг максимал босими;
-грунт насоси ва бошқа технологик жиҳозларнинг (электрик ёки дизель) юритмалари тури;
-юмшатгич тури ва қуввати; 
- ишчи қўчишлар учун қурилма тури (папильонаж- тросс- якорли, устун қозиқ –якорли, 
устун қозиқли);
-сузувчи узатма қувур параметрлари ва талаблар ва бошқалар. 
Идеал ҳолатда земснарядни якуний танлаш бир нечта вариант ўлчам туридаги 
лойқасўргич снарядларининг ўртача техник - иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш 
билан аниқланиши керак. Биргина анча йирик лойқасўргич снарядлар кўпгина яхши ишчи 
тавсифларга эга, аммо аниқ ишлаб чиқариш шароитида эса катта бўлмаган лойқасўргич 
снарядлари бир қанча афзалликларга эга бўлиши мумкин. Бу эса энг аввало ишлов 


«ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ» мавзусидаги анъанавий XVII – ёш олимлар, 
магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани Тошкент - 2018 йил 12-13 апрель 
530 
берилаётган чўкиндиларнинг солиштирма ва умумий йиллик ҳажмларини ҳисобга олиш 
лозим. Бундан ташқари кўпгина каналлар одатда унча катта бўлмаган чуқурликка ва энга 
эга , шу билан бирга каналлардаги сув сарфининг мавсумий ўзгариши натижасида 
лойқасўргич снарядлари турли чўкишга эга бўлганлиги уларнинг қўлланилишини
қийинлаштиради.
Таъкидлаш лозимки, йирик лойқасргич снарядларни канал бошига олиб келиш ва 
монтаж қилиш, шунингдек электр энергияси ва бошқа эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар билан 
таъминлаш катта сарф харажатларни талаб қилади. Маълумки вегетация даврида
каналлар сувни кечаю- кундуз транспорт қилиши керак, бу ҳолда қайси бир лойқасўргич 
снаряди ишдан чиқиб қолса, канални тозалаш тўхтаб қолмаслиги учун каналларни 
тозалашда битта эмас бир нечта лойқасўргич снарядига эга бўлиш масадга мувофқиқдир. 
Ҳозирги вақтда Аму БухороМагистрал Канали Бошқармаси ишлаб чиқариш корхонасида 
10Э20М русумли Рыбинск лойқасўргич снаряди базасида электр лойқасўргич 
снарядларини йиғиш амалга оширилмоқда.
Ҳозирда каналларни лойқа чўкиндилардан тозалашда ушбу русумдаги лойқасўргич 
снарядни тавсия этиши мумкин бўлади. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish