Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ПСИХОЛОГИК-ДИДАКТИК ТРЕНИНГ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ПСИХОЛОГИК-ДИДАКТИК ТРЕНИНГ 
ФАОЛ ЎҚИТИШ УСУЛИ СИФАТИДА 
 
Шойимова Ш.С. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти
Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси
 
Бугунги кунда замонавий тиббий таълимга қўйилаѐтган асосий 
талаблардан бири бўлажак шифокорларнинг касбий компетентлигини 
шакллантиришда назарий жиҳатдан ѐндошиб қолмасдан, балки бўлғуси 
мутахассисда амалий кўникма ва қобилиятларни таркиб топтириш ҳамда 
такомиллаштириш вазифаси салмоқли ўрин эгаллаши мажбуриятини юзага 
келтирмоқда. Таълим жараѐнини оптималлаштириш эса, педагог ва 
талабанинг ҳамкорликдаги фаолияти характери ўзгаришига олиб келади. 
Талаба асосан таълим жараѐнининг субьекти, ўқитувчи эса уни 
ташкилотчиси ва фасилитатори сифатида фаолият олиб бориши натижасида 
ўқитишнинг мазмуни, самарадорлиги талабанинг билиш фаоллигига боғлиқ 
бўлиб қолади. Бунда албатта турли интерактив ва фаоллаштирувчи усуллар 
ҳамда психологик-дидактик тренинглардан фойдаланиш назарий билимларни 
амалиѐтда қўллашда самарали йул ҳисобланади.
Психологик-дидактик тренингларга бўлган талаб замонавий таълимда 
кундан кунга ортиб бормоқда. ―Тренинг‖ термини (
инг. train, training

ўқитиш, тарбиялаш, машқ қилдириш, ўргатиш деган маънони англатади. 
Илмий манбалар таҳлили тренингни турли мураккаб фаолият турини 
ўрганиш 
ва 
ўзлаштиришга 
бўлган 
қобилиятни 
ривожлантирувчи 
(Ю.Н.Емельянов), инсоннинг касбий, шахсий психологик феноменларини 
ўзгартирувчи кўпгина вазифаларни амалга оширувчи усул (И.В.Вачков) 
эканлигини кўрсатади. Психологик-дидактик тренинг қуйилган вазифаларни 
аниқлаштиришда эгаллаган билимлар асосида кўникма ва малакаларни 
шакллантириш; 
мулоқотда 
маълум 
хулқ-атвор 
установкаларини 
ривожлантириш; шахсларо муносабатлар тизимини коррекция қилиш, 
перцептив қобилиятларини такомиллаштириш мақсадида ҳам қўлланилади.
Ҳозирги 
кунда 
психологик-дидактик 
тренинг 
дастурлари 
технологиялари, машқлар тўплами мавжуд бўлиб, уларни қўллаш учун 
албатта педагоглардан психологик билим, кўникма, малакалар талаб 
қилинади. Тренинг қўллаш учун ўқитувчи унинг самарали ташкил этиш 
қонуниятлари, технологиялари, назарий-методологик жиҳатлари, ―қайтувчан 
алоқа‖ ўрни ва функциялари, тренинг самарадорлигини баҳолай олиши, 


235 
шакллантирувчи ва ривожлантирувчи машқлар фарқини билиш, қисқа 
муддатли психологик ѐрдам беришни, гуруҳий динамикани бошқаришни ва 
ҳ.ни эгаллаган бўлиши лозим.
Юқоридаги мулоҳазалар талабаларни юқори компетенцияга эга 
шифокор мутахассис сифатида шакллантиришда психологик-дидактик 
тренинглардан оқилона фойдаланиш зарурияти мавжудлигини тасдиқлайди.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish