Равиш ясалиши тизими масаласи.
Маълумки, ўзбек тили
грамматикаси ва сўз ясалишига оид ишларда мустақил сўз
туркумларининг ҳаммаси сўз ясалиш тизимига эгалиги қайд
этилади (гарчи
тизим
сўзи кўлланмаса ҳам) ва ҳар бир тур-
кумга оид ясама сўзлар шу туркум доирасида таҳлил этилади.
Сўз ясалишига оид бирлик ва асосий тушунчаларнинг юқо-
рида кўрилган таҳлили ҳамда белгиланган моҳиятидан келиб
чиқиб иш кўрилса, „равиш туркуми“нинг сўз ясалиш тизи-
мига эга дейиш мумкин эмаслиги маълум бўлиб қолади.
Бинобарин, сўз туркумларида сўз ясалишига ўтишдан олдин,
бу масалага тўхташ ва уни ҳал этиш талаб этилади.
1 Сўз ясалиши тизимининг таҳлилида ясама сўзларни маълум умумий
белгисига (қандай қўшимча ёрдамида қандай маъноли сўз ясалишига)
қараб гуруҳлаб ўрганиш мумкйн. Мас., „Шахс отларининг ясалиши“,
„Нисбий сифатларнинг ясалиши“ каби. Лекин бу нарса сўз ясалишига
оид парадигма ёки категория тушунчаси борлигини тан олиш деган
гап эмас, балки ҳар бир сўз туркумига оид ясама сўзларни гуруҳлаб,
шу туркумнинг сўз ясалиши тизимини ёритишга қулайлик туғдириш
мақсади билан шундай йўл тутилади.
58
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзбек тилига оид илмий адабиётларда, дарслик ва қўллан-
маларда „равиш туркуми“ ўзига хос морфологик катего-
рияларга эга эмаслиги, лекин ўзига хос сўз ясалишига эгалиги
билан алоҳида сўз туркуми ҳисобланиши тан олинади. Бироқ
равиш ясовчилар деб қаралаётган фактларнинг таҳлилидан
маълум бўладики, ўзбек тилида равиш ясаш учун хизмат
қилувчи биронта ҳам морфема (аффикс ёки ёрдамчи сўз)
йўқ. Ўзбек тилида равиш ясовчи фаол қўшимчалар деб
баҳоланувчи
-ча, -ларча, -лаб
кабиларни равиш ясовчи
(умуман, сўз ясовчи) ҳисоблаш мумкин эмас. Мас.,
-ча
аффикси. Таркибида бу аффикс бўлган сўзлар у қадар кўп
эмас. Қолаверса, биринчидан, уларнинг айримлари сўз яса-
лиш асоси ва сўз ясовчидан иборат таркибга эга эмас:
вақ-
тинча, кўпинча
каби. Ўз-ўзидан, буларнинг ўзбек тили сўз
ясалиши тизимига оид сўз ясалиш типларининг бирортасига
киритиш мумкин эмас.
Иккинчидан,
-ча
аффиксли сўзларнинг айримларида
ундан олдин эгалик қўшимчаси келади, яъни
-ча
сўзнинг
шундай шаклига қўшилади:
керагича, бутунича, аксинча,
хомлигича
каби. Сўз ясовчи қўшимча сўз шаклидан сўз
ясамайди. Шунинг ўзиёқ келтирилган сўзлардаги
-ча
сўз
ясовчи эмаслигини, сўзларнинг ўзи эса ясама сўз эмаслигини
кўрсатади.
Учинчидан, таркибида
-ча
бўлган ва ясама сўздай
кўринган кўпгина сўзларнинг маъноси бир типда эмас, яъни
улар сўз ясалишининг бирон-бир типини ҳосил қилмайди:
атрофлича, бошқача, заррача, ҳозирча
кабилар. Шундай экан,
буларни сўз ясалиш тизимига оид ясама сўзлар, улар тарки-
бидаги
,,-ча“
ни сўз ясовчи (равиш ясовчи) деб бўлмайди.
Тўртинчидан, кўпгина сўзлар таркибидаги
-ча
қўшимча-
си шакл (форма) ясовчи қўшимча ёки кўмакчи сўзга хос
маънога эга бўлади:
хомлигича —
хом ҳолида,
яширинча —
яширин ҳолда (тарзда),
дўстча
— дўст каби ва б.
Ана шу айтилганларнинг ўзиёқ
-ча
қўшимчасининг равиш
ясовчигина эмас, умуман, сўз ясовчи эмаслигини кўрсатади.
Равиш ясовчи деб қаралаётган
-ларча, -лаб, часига
каби
қўшимчалар ҳам сўз ясовчига хос хусусиятларга, таркибида
улардан бири бўлган сўзлар эса ясама сўзга хос белгиларга
эга эмас. Шунингдек, ўзбек тилига бошқа тиллардан ўтгап
равиш ясовчилар деб таърифланаётган
-ан, -она
кабилар ҳам
.V)
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўзбек тилининг сўз ясовчилари эмас. Ўзбек тилида таркибида
-ан
бўлган (
тахминан, мажбуран
каби) сўзлар 50 га яқин,
-она
бўлган сўзлар 80 атрофида. Лекин уларнинг ҳаммаси
тайёр ҳолда араб
(тахминан
кабилар) ва ф орс-тожик
тилларидан
(дўстона
кабилар) ўзлаш ган сўзлардир.
Бинобарин, уларни ўзбек тилига хос ясама сўзлар (ясама
равишлар) ҳисоблаш мумкин эмас. (Бу ҳақца „сўз ясовчи“
бирликнинг таҳлилида етарли фикрлар билдирилган.)1
Хуллас, ўзбек тилида равиш ясалиши ҳодисаси борлигини
тасдиқловчи факт (фактлар) йўқ.
1 Ўзбек тилида равиш ясалиши тизими йўқлиги махсус мақоламизда
кенг ёритилган. Қаранг: А Ҳожиев. „Ўзбек тилида равиш ясалиши
тизими масаласига доир“. „ЎТА“, 2001, №2, 42—46- б.
60
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |