Ўзбекистон республикаси конституцияси



Download 464,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/44
Sana23.05.2023
Hajmi464,36 Kb.
#942770
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Янги конституция merged (1)

58-
 
модда. 
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. 
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини 
бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида 
тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди. 


14 
XI
 
боб. Фуқароларнинг бурчлари 
 
59-
 
модда. 
Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини 
бажарадилар. 
60-
 
модда. 
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа 
инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини 
ҳурмат қилишга мажбурдирлар. 
61-
 
модда. 
Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, 
илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. 
Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат 
томонидан муҳофаза қилинади. 
62-
 
модда. 
Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга 
мажбурдирлар. 
63-
 
модда. 
Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни 
тўлаши шарт. 
Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг 
конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги 
керак. 
64-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси 
ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда 
ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. 
УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЖАМИЯТ ВА ШАХС 
XII
 
боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари 
65-модда. 
Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон 
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. 
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун 
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини 
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш 
эркинлигини кафолатлайди. 


15 
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги 
ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. 
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда 
назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига 
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. 

Download 464,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish