Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244
Bog'liq
033-

«Экология»
юнонча сўздан олинган бўлиб «Ойкос» «уй-
жой, макон» деган маънони англатади ва қадимий адабиѐтларда 
бу сўзнинг синоними «ойкология»дир. Экология биологик фан 
ва у зоология, ботаника, микробиология, физиология, генетика, 
биокимѐ, эволюцион биология, геология, полеонтология, 
геология, геокимѐ, геофизика, табиий география, гидрология, 
тупроқшунослик ва бошқа фанларнинг маълумотлари ва 
услубларига таянган ҳолда ривожланади.
Бошқа 
жиҳатдан 
биз «муҳит» деб тушунаѐтган омил экологиянинг асосий 
ўрганиш манбаидир. Лекин экология ва атроф-муҳит ҳимояси 
вазифалари кўп ҳолларда инженерлик ва технологик усуллар 
билан ҳал этилади. Шунинг учун ҳам экология техникавий ва 
технологик фанлар билан ҳам узвий боғлангандир. 
Ҳозирги даврда айниқса, антропоген (инсон) омил яққол 
сезилмоқда. Антропоген омиллар бу инсоният ҳаѐт фаолияти 
натижасидир. Шу сабабли экологияни “Ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлиги” фанининг мустақил бўлими сифатида ҳам қараш 
мумкин. 
Фаннинг асосий мақсади инсоннинг барча кўринишдаги 
фаолияти даврида юзага келадиган хавфли омиллар, уларнинг 
келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари, фаолият 
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришдаги фаолия-
тида хавфсиз ва соғлом иш шароитларини яратиш, экологиянинг 
мазмун-моҳияти ва унинг асосий муаммолари, юзага келаѐтган 
эколгик инқирозлар ва уларнинг сабаблари бўйича назарий 
билим бериш ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш орқали
бакалаврларнинг ижодий-илмий касбий компетентликни шакл-
лантириш ва ривожлантиришдан иборатдир. 
Юқоридагиларга мос ҳолда бўлажак бакалаврлар фанни 
ўрганиш давомида қуйидагиларни назарий жиҳатдан 
ўзлаштиришлари лозим:
-
инсон фаолият хавфсизлигини характерловчи асосий 
принциплар, услублар ва воситалар тизими; 
-
хавфсизлик тизими, унинг таҳлили ва оптималлаштириш 
дастурлари. Фаолият хавфсизлигини бошқариш йўллари; 



-
фаолият хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари. 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги бўйича қонунлар, стандартлар 
тизими, низомлар, кўрсатмалар, қурилиш ва санитария меъѐрлари 
ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар, уларни амалда ҳаѐтга татбиқ этиш; 
-
ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш, 
соғлом ва хавфсиз иш шароитларини яратиш бўйича режали 
тадбирлар ишлаб чиқиш; 
-
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш, 
уларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари; 
-
инсон ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таъминлашнинг 
иқтисодий самарадорлигини ошириш, бахтсиз ҳодисалар 
сабабларини аниқлаш услублари; 
-
хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга қаратилган шахсий 
ҳимоя воситалари билан ишчи-хизматчиларни таъминлаш 
тартиби ва улардан фойдаланиш йўллари;
-
соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш бўйича 
санитар-гигиеник тадбирлар ишлаб чиқиш; 
-
ишлаб чиқаришдаги техника воситаларидан, машина-
механизмлар, қурилмалар ва мосламалардан фойдаланишдаги 
хавфсизлик қоидалари; 
-
ѐнғин хавфсизлиги: ѐнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, уни 
олдини олиш, ѐнғинни ўчириш техника воситалари ва усуллари; 
-
фавқулотда ҳодисалар ва табиий офатлар вақтида инсон 
ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш; 
-
экологиянинг мазмун-моҳияти, унинг асосий мақсад ва 
вазифалари, экологик ҳуқуқ ва маданият, ҳозирги даврдаги 
асосий экологик муаммолар, уларнинг сабаблари, фан-техника 
тараққиѐти ва экологияга антропоген таъсир. 
Юқорида қайд этилган назарий билимларга асосланган ҳолда 
ҳар бир мутахассис фанни ўрганиш билан қуйидаги амалий 
умумкасбий компетентликка эга бўлишлари лозим: 
- хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш жараѐнларини баҳолаш; 
- ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги бўйича мақбул вариантларни 
танлашда мустақил қарорлар қабул қилиш; 
- ишчи ва хизматчиларга хавфсизлик техникаси бўйича 
йўриқномалар ўтиш ва уларни ҳужжатлаштириш; 
- малакали равишда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва 
уларнинг сабабларини аниқлаш; 



- меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар тузиш; 
- ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг санитар-
гигиеник ҳолатини белгиловчи кўрсаткичларни (газланганлик ва 
чангланганлик даражаси, шовқин ва титраш, ѐритилганлик, 
ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, ҳаво 
босими ва б.) аниқловчи асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан 
фойдалана билиш; 
- ўт ўчиргичлар ва ўт ўчириш техникаларини ишлата билиш; 
- фавқулотда вазиятларда қишлоқ хўжалик объектларининг 
барқарорлигини баҳолаш ва тадбирлар ишлаб чиқиш; 
- иқтисодиѐтнинг барча тармоқлари жумладан, алоқа, 
ахборотлаштириш ва коммуникация соҳалари объектларида 
раҳбар ҳамда ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси ва
фавқулотда вазиятларда хавфсизлик чоралари бўйича ўқитиш 
ҳамда маънавий тайѐрлаш; 
- жароҳатланганда ѐки шикастланганда ҳамда фавқулотда 
вазиятларда врачгача биринчи ѐрдам кўрсатиш; 
- экологик омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- корхоналарнинг экологик хавфлилик тоифасини аниқлаш;
- экологик ҳуқуқ ва маданиятга эга бўлиш.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish