Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ўсимлик дунѐси муҳофазаси



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   244
Bog'liq
033-

6.10. Ўсимлик дунѐси муҳофазаси 
Таянч иборалар

биосфера, ўсимлик, фотосинтез, фитоген, 
зооген
Ўсимликлар дунѐси – Ердаги ҳаѐт манбаи. Ўсимликлар 
биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб табиий ресурслар 
орасида 
асосий 
ўрнини 
эгаллайди. 
Инсонларнинг, 
ҳайвонларнинг, микроорганизмларнинг мавжудлигини ҳавони 
кислород билан таъминловчи ўсимлик қопламисиз тасаввур 
қилиш мумкин эмас. Ўсимлик олами ерда моддаларнинг айланма 
ҳаракатида, инсонни озиқ овқат, саноатни хом ашѐ билан 
таъминлашда, кишилар соғлиғини сақлашда ва бошқаларда 
беқиѐс катта аҳамиятга эга. 
Ўсимликларнинг сайѐрамизда 500 мингдан ортиқ турлари 
мавжуддир. Ўсимликларнинг табиат ва инсон ҳаѐтидаги 
аҳамиятига кўра бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. 
Ўсимликларнинг табиатдаги модда алмашинувидаги роли 
ниҳоятда катта бўлиб, бу жараѐн биринчи навбатда, яшил 
ўсимликларнинг фотосинтези орқали амалга ошади. Фотосинтез 
жараѐнида ўсимликлар хлорофиллар воситаси билан қуѐш нури, 
сувда эриган минераллар ва атмосфера карбонат ангидридидан 


300 
органик бирикмаларни синтез қилади. Фотосинтез вақтида сув 
парчаланиб, унинг таркибидаги кислород атмосферага ўтади. 
Фотосинтез натижасида барча ҳосил бўлган углеводлар ва бошқа 
органик моддалар ўсимлик танаси ва илдизларга силжиб, 
мураккаб реакцияларга киришади ҳамда оқсиллар, ѐғлар, 
алкалоидлар, витаминлар ва бошқаларни вужудга келтиради. 
Фотосинтез ер юзасининг қарийиб ҳамма жойида бўлади. Ҳар 
йили қуруқлик ва океан ўсимликлари 5(1010т углеродни 
ўзлаштиради, 1,3(1011т. сувни парчалайди, 1,2(1011 т молекуляр 
кислородни ажратиб, атмосферага чиқаради. Ўсимликлар 
фотосинтез жараѐни натижасида ҳаводан карбонат ангидрид 
газини ютиб, кислород чиқаради ва йилига 200 млрд.т.дан ортиқ 
органик маҳсулотлар яратади. Шундай қилиб яшил ўсимликлар 
фотосинтез жараѐни туфайли бирламчи биологик маҳсулотни, 
кислородни етказиб беради ва шу билан Ерда ҳаѐтнинг 
мавжудлигини, унинг ривожланиб туришини таъминлайди. 
Ўсимликлар айрим фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлишида 
ва тупроқ қопламининг таркиб топишида қатнашади. Кўпчилик 
дори-дармонлар ўсимликлардан олинади. Ўсимликлар ер устидан 
оқар сувлар ва ер ости сувлари режимига таъсир кўрсатади. 
Тупроқни шамол, сув эрозиясидан сақлайди.
Ўсимликларнинг рекроцион аҳамияти катта. Улар инсон учун 
эстетик завқ манбаидир. Ўсимликлар тикланадиган табиий 
ресурслар категориясига киради. Лекин ўсимлик ресурсларидан 
фойдаланишда уларнинг экологик шароитини, йиллик 
ҳосилдорлик ҳусусиятини ҳисобга олиб еҳтиѐтлик билан иш 
кўриш керак. Ўсимлик қатламининг қискариши табиатдаги 
мавжуд мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. 
Оқибатда табиатда модда алмашиниши ўзгаради, бу эса инсон 
ҳаѐти учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish