286
сатҳининг кўтарилишига олиб келади. Ҳозирги вақтда, кейинги
100 йил ичида ҳарорат 0,5
0
С га, океан сатҳи эса 10-15 см.га
кўтарилганлиги қайд этилган. [4].
Атмосферанинг 20-30 км оралиғида жойлашган ўзига хос
ҳимоя қобиғи – озон (О
3
) қатламининг сийраклашуви ҳам дол-
зарб экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Озон қатлами
инсонлар ва барча жонзотларни қуѐшнинг ультрабинафша
нурларини зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. 1987 йили Ғарбий
Берлинда бўлиб ўтган Халқаро Симпозиумда таъкидланишича,
ишлаб чиқаришда
совутувчи суюкликлар фреон, хлорфторуг-
леводородлар, азот оксидлари ва бошқа кўринишдаги
углеводородларни кўплаб ишлатилиши озон қатлами сийрак-
лашувининг асосий сабабларидан ҳисобланади. Америкалик
олимларнинг баҳолашича Озон туйнугининг («Қора туйнук»)
ўлчами 1987 йилги маълумотларга кўра АҚШнинг майдонига
тенг бўлган бўлса, ҳозирги маълумотлар бўйича унинг ўлчами
Европа қитъасининг ўлчами (20507000 кв. км) билан баробардир.
Юқорида қайд этилган ҳавони
ифлословчи омиллардан
ташқари олтингугурт, симоб, кўрғошин, асбест, углерод оксиди,
олтингугурт оксиди, азот оксиди, углеводородлар, аммиак ва шу
каби минглаб захарли моддалар ишлаб чиқариш чиқиндилари,
маиший чиқиндилар сифатида атмосферага чиқарилмокда.
Зоолог Дришернинг қайд этишича ҳар йили атмосферага
инсониятнинг фаолияти туфайли 40 минг хилга яқин захарли ва
зарарли моддалар ва уларнинг бирикмалари чиқинди
сифатида
чиқарилиб, ҳавони ифлослантирмоқда.
Охирги 10-15 йил ичида тузли ва кислотали ѐмғирлар
айрим давлатларда ҳақиқий экологик фалокатга айланиб
бормоқда. Ҳар қандай қазилма ѐқилғи ѐндирилганда чиқинди
газлар таркибида олтингугурт ва азот қўшоксидлари бўлади.
Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаѐтган бу бирикмалар
ѐмғирни кислотага айлантиради. Сўнгти йилларда АҚШ, Канада,
Германия, Швеция, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган
давлатларда кислотали ѐмғирлар қайд этилган. Бундай ѐмғирлар
ўрмонларни қуришига, ҳосилдорликни пасайишига, бинолар,
тарихий ѐдгорликларни емирилишига сабаб бўлади ҳамда инсон
соғлиғига катта зарар етказади.
287
Айрим ҳудудларда ҳавонинг ҳаракатсиз туриб қолиши
оқибатида кузатиладиган захарли туман – «смог» (тугун ва туман
аралашмаси) инсонлар соғлиғига ўта салбий таъсир кўрсатади.
1952 йили 5-9 декабрда Лондонда юз берган «смог» оқибатида
4 000 дан ортиқ киши нобуд бўлган. Кейинги йилларда дунѐнинг
турли йирик шаҳарларида Лондон,
Лос-Анжелес типидаги
«смог»лар қайд этилган.
Ҳавонинг ифлосланишида автотранспортнинг ҳиссаси
ошиб бормокда. Дунѐ бўйича 500 млн.дан ортиқ автомобиль ҳар
куни ҳавога юз минглаб тонна зарарли бирикмалар чиқаради.
Автомобиль тутунида 200 дан ортиқ зарарли бирикмалар мавжуд
бўлиб улар турли хил касалликларни, жумладан ўпка раки,
сурункали бронхит, эмфизема, нафас қисиши каби
касалликларни кўпайишига олиб келади. Масалан, битта
автомобиль йилига ўртача 297 кг СО, 39 кг углеводород
(концероген бирикмалар), 10 кг
азот оксиди, 2 кг чанг, 1 кг
олтингугурт икки оксиди ва 0,5 кг қўрғошин бирикмаларини
чиқаради. Ҳозирги вақтда саноат ва автомобиль транспорти
томонидан атмосфсрага чиқариладиган углерод оксидининг (ис
гази) йиллик миқдори тахминан 8 миллион тоннага этади.
Do'stlaringiz bilan baham: