Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   244
Bog'liq
033-

 
T
0
= (t
1
+t
2
+0,5t
3

 + 

 
 
бу ерда
t
0
– тўхташ йўли (тормоз йўли),м; 
V


тормозлашдаги бошланғич тезлик, км/с 
F
э 

тормоздан фойдаланиш коэффициенти; 


159 
f – 
шинани тупроқ билан тишлашиш коэффициенти.
Одатда, тормоз қурилмалари ғилдиракларга ѐки узатмалар 
қутисининг 
етакланувчи 
валига 
ўрнатилган 
бўлади. 
Ғилдиракларга ўрнатилганда улар ғилдирак тормози деб, валга 
ўрнатилганда эса марказий тормоз деб аталади. 
Тормоз қурилмалари тормоз механизми ва тормоз 
юритмаларидан иборат бўлади. Тормоз механизмларини 
гидравлик, пневматик ѐки механик юритмалар ҳаракатга 
келтиради. Автомобиллардан фойдаланилганда тормозлар яхши 
ишлаши учун тормоз педалининг эркин йўли ва тормоз 
колодкалари билан тормоз барабани орасидаги зазорлар 
ростланади.
3.3.4. Сигнализация ва хавфсизлик белгилари тизими
Ҳозирги барча замонавий техникаларда хавф тўғрисида хабар 
бериш ва хавфли вазиятни олдини олиш мақсадида сигнал 
қурилмаларидан кенг фойдаланилади. 
Сигнал қурилмалари вазифасига кўра огоҳлантирувчи, 
ҳалокатга оид, текшириш (контроль) ва боғланувчи бўлади. 
Ишлаш принципига кўра эса ѐруғлик сигнали, товуш сигнали 
ранг ва белги сигналларига бўлинади. 
Ёруғлик сигналлари замонавий техникалар ва автомобилларда 
жуда кенг қўлланилади. Буларга транспорт воситаларидаги 
ѐруғлик сигналли асбоблар, габарит чироқлар, тўхташ сигналлари 
(“Стоп-сигнал”), бурилиш кўрсаткичлари, электр қурилмалари, 
автомат ва ярим автомат қурилмаларидаги ѐруғлик сигналлари 
мисол бўла олади. Кўпинча, ѐруғлик сигналлари машина ва 
механизмларнинг шовқин даражаси 60-70 Дб.дан юқори бўлган 
ҳолатларда товуш сигналлари ўрнига ишлатилади. 
Ранг ва белги сигналлари хавф тўғрисида маълумот бериш 
мақсадида фойдаланилади. Масалан, белгиланган стандартларга 
мувофиқ қизил ранг – “тақиқловчи”, ”Тўхта”, “Аниқ хавф”; 
сариқ ранг – “Диққат”, ”Хавф тўғрисида огоҳлантириш”; яшил 
ранг – “Хавфсиз”, ”Рухсат”, ”Йўл очиқ”; кўк ранг – “маълумот” 
маъноларини билдиради. 
Хавфсизлик белгилари стандарт бўйича тўрт гуруҳга 
ажратилади: тақиқловчи, огоҳлантирувчи, кўрсатувчи ва 
буюрувчи. Ҳар бир гуруҳдаги белгилар учун стандарт асосида 


160 
шакл, ранг ва белги ўлчамлари ўрнатилган ҳамда уларни 
жойлаштириш жойлари тавсия этилган.
Тақиқловчи белгилар бирор бир ҳаракатни тақиқлаш ѐки 
чеклаш учун ишлатилади. Масалан, чекишни тақиқлаш, йўлдан 
кесиб утишни тақиқлаш, очик оловдан фойдаланишни тақиқлаш, 
транспорт ҳаракатини тақиқлаш ва ҳ.к. 
Огоҳлантирувчи белгилар хавф бўлиш эҳтимоли тўғрисида 
маълумот беради. Масалан,портлаш хавфи, ѐнғин хавфи, электр 
токи хавфи, бирор предмет тушиб кетиш хавфи ва б. 
Буюрувчи белгилар аниқ талаблар асосида бирор ҳаракатни 
амалга оширишга рухсат этишни кўрсатади. 
Кўрсатувчи белгилар турли хил объектлар жойини, манзили-
ни кўрсатиш учун хизмат қилади. 
Ушбу белгилар маълум шаклга, рангга ва ўлчамга эга бўлиб, 
улар ГОСТ 12.4.026-76 да кўрсатилгандир. Масалан, такикловчи 
белгилар юмалоқ шаклда, огоҳлантирувчи белгилар учбурчак 
шаклда, буюрувчи белгилар квадрат ва кўрсатувчи белгилар 
тўғри тўртбурчак шаклида тайѐрланади. 
Ишлаб чиқариш шароитида хафсизликни таъминлашда 
юқорида келтирилган техник воситалардан ташқари иш жойлари 
ва жиҳозлар оралиқлари ўлчамларини меъѐрлаштириш ҳам 
муҳим роль ўйнайди.
Бундан ташқари машина ва механизмлардан фойдаланиш 
хавфсизлигини ва қулайлигини ошириш мақсадида масофадан 
бошқариш 
(“дистанцион”) 
қурилмаларидан 
ҳам 
кенг 
фойдаланилади. Улар ишлаш принципига кўра механик, 
гидравлик, пневматик, электрик ва комбинациялашган турларга 
бўлинади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish